UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Испания Кубоги финалида “Барселона”га қарши ўйинда қизил карточка олган “Реал” аъзоси Антонио Рюдигерни қўллаб-қувватлади.

Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси “қаймоқранглилар” ҳимоячиси ва жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг фотосуратини жойлаштирди.

Рюдигер финалнинг 120+3-дақиқасида ўйиндан четлатилди. Сабаби Антонио учрашув ҳаками Рикардо Де Бургоснинг қароридан норози бўлиб, унга муз бўлагини улоқтирган. Бу ҳаракат натижасида футболчи майдондан четлатилди.
Энди футболчининг ҳаракатлари тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилади. Маълумотларга кўра, немис футболчиси 4 ўйиндан 12 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, финалда “Барселона” 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди.
Изоҳ (0)