Буюк Британияда 50 ёшли аёл қизларининг iPad планшетларини вақтинча олиб қўйди, сўнг полиция ходимлари келиб, уни ҳибсга олди, деб ёзмоқда “Правила жизни”.

Ванесса Браун — ўрта мактабда тарих фанидан дарс беради, унинг икки нафар қизлари бор. Аёл фарзандларидан iPad’ларни вақтинча олиб қўйганидан кейин полиция бўлимида етти соат қолиб кетди.
Ҳаммаси 40 ёшли исми ошкор этилмаган эркакнинг полицияга қўнғироқ қилиб, планшетлар ўғирлангани бўйича хабар беришидан бошланди. Гаджетлар жойлашув локацияси аниқланганда, iPad’лар болаларнинг онаси — ўша пайтда бувиси билан бирга бўлган аёлда экани маълум бўлган, бироқ полиция протокол бўйича иш тутган.
“iPadънинг кузатув функцияси планшетлар айнан қайси манзилда эканини кўрсатган ва кобҳемлик 50 ёшли аёл ўғриликда гумонланиб ҳибсга олинган. Кейинчалик полиция томонидан берилган ваколатлар асосида тинтув ўтказилган ва планшетлар топилган”, дейилади полиция баёнотида.
Ванесса қамоққа олинди, қизларнинг бувиси сўроқ қилинди, унинг уйи тинтув қилинди, болалар эса улар таълим оладиган мактабидан машғулотлар пайтида олиб кетилди.
Ванесса Брауннинг айтишича, полиция 80 ёшдан ошган онасига “жиноятчилардек муносабатда бўлган”. 12 соатлик текширувлардан сўнг полиция ходимлари якуний қарорга келди — она ўз фарзандларига тегишли планшетларни олиб қўйишга ҳақли эканини тан олди ва аёлни озод қилди, бироқ суриштирув ишлари тугамагунча онанинг ўз қизлари билан боғланиши тақиқланди.
Изоҳ (0)