83 ёшли нафақага чиққан Бобби Оксфорд исмли кекса аёл узоқ вақтдан бери кутган орзусини амалга оширди — у Колорадо штатидаги Пайкс-Пик халқаро пойга трассасида автопойгада иштирок этди. Бу ҳақда AARP хайрия ташкилотининг YouTube каналида хабар берилди.

Илгари ҳам Оксфорд пойгада иштирок этиш имкониятига эга бўлган, аммо фақат аёллар учун ташкил этилган, Powder Puff Derby номли экстремал спорт ишқибозлари мусобақаси об-ҳаво шароитлари туфайли бекор қилинган эди.
Шундан сўнг ҳам Бобби ўз орзусидан воз кечмаган, аммо спорт автомобилини бошқариш имконияти ундан узоқлашган эди. Йиллар ўтиб, аёлнинг орзуси AARP хайрия дастури ёрдамида амалга ошди.
Бобби Пайкс-Пик халқаро пойга йўлида биринчи марта автоуловни бошқарди. Бундан аввал у автопойга формаси ва шлемини кийиб, керакли дарслардан ўтди. Сўнг аёл ҳайдовчилик ўриндиғини эгаллаб, 1,6 километр узунликдаги трассада сайр қилди. Трибунада Боббини қариндошлари, қариялар уйидаги дўстлари, ўғли ва келини ҳамда бошқа аёл пойгачилар қўллаб-қувватлашди.
Кейин рулга профессионал ҳайдовчи ўтирди ва унинг ёнида кетаётган Бобби ҳақиқий пойгачилар тезлиги ва манёвридан баҳраманд бўлди.
“Орзуйим амалга ошишига ишончим комил эмас эди, аммо бу содир бўлди ва мен бахтиёрман”, деди аёл.
Изоҳ (0)