Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши ошгани маълум қилинди.

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024 йилда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 67,8 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши йиллар кесимида:
- 2021 йил – 60,9 фоиз;
- 2022 йил – 62,3 фоиз;
- 2023 йил – 63,7 фоиз;
- 2024 йил – 67,8 фоиз.
Спортдаги ютуқлар
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Осиё чемпиони бўлган U-17 Ўзбекистон миллий жамоасига табрик йўллаганди. Президент финалда тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб боргани чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлганини қайд этганди. Осиё чемпиони бўлган футболчилар “Келажак бунёдкори” медали билан, уларнинг мураббийси “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан мукофотланди.
Президент, шунингдек, Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади.
Изоҳ (0)