Таниқли немис мутахассиси Юрген Клопп мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин. UOL нашрининг ёзишича, собиқ “Ливерпуль” устози хизматларига Бразилия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
-1x-FtRoQ.avif)
56 ёшли мутахассис яна футболга қайтиши мумкин. Клоппнинг тажрибаси ҳозирда ишлари яхши кетмаётган “Реал” клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси учун қизиқ вариант сифатида қаралмоқда.
Маълумотларга кўра, Клопп айни пайтда Red Bull компаниясида футбол тизимининг глобал раҳбари сифатида ишламоқда. Аммо бу лавозим уни жисмонан ва руҳан чарчатаётгани айтилмоқда. Шу сабабли, у мураббий сифатида фаолиятини қайта бошлаш борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Аввалроқ, “Реал” Чемпионлар Лигасида чорак финал босқичида “Арсенал”га имкониятни бой берса, Карло Анчелотти лавозимидан озод қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шунингдек, Бразилия терма жамоаси ҳам ёмон натижалар фонида Дориал Жуниорни истеъфога чиқарган эди.
Клопп 2015 йилдан 2024 йилгача “Ливерпуль”ни бошқарган ва бу даврда жамоа билан Англия Премьер Лигаси, УЕФА Чемпионлар Лигаси каби йирик совринларни қўлга киритган эди. 2025 йил 1 январдан бошлаб у Red Bull компанияси тизимида фаолият бошлаган.
Изоҳ (0)