“Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон Англия Премьер Лигасининг навбатдаги туридаги “Эвертон”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистларга маълум қилган.

У қачонгача сафдан чиққанини билмайман, деди испаниялик мутахассис ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида.
31 ёшли Эдерсон жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 33 та ўйинда иштирок этиб, 47 та гол ўтказиб юборган ҳамда 9 та “қуруқ” ўйин ўтказган.
Маълумот учун, ҳозирда “Манчестер Сити” Англия Премьер Лигаси жадвалида 55 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. 33-турдан ўрин олган “Эвертон”—“Манчестер Сити” учрашуви, 19 апрель, шанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Изоҳ (0)