Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги ярим марафонда икки нафар иштирокчи ҳалок бўлди. Улардан бири 84 ёшда, иккинчиси 21 ёшда бўлган. Бу ҳақда “Казинформ” нашри хабар берди.

“Икки иштирокчи ҳам ярим марафонда 21,1 км югурган ва Олмаотадаги пойгаларнинг доимий қатнашчиси ҳисобланган”, дейилади ташкилотчилар сайтида.
Кекса иштирокчининг соғлиғи биринчи километрдаёқ оғирлашган, иккинчи вафот этган шахс эса 16-километрда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Уларнинг иккови ҳам тез ёрдам етиб келгунча вафот этган. Айтиш жоизки, улар тажрибали спортчилар эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўлим сабаби ўпка артерияси эмболияси бўлган.
Изоҳ (0)