Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилиши, Наманган шаҳар ҳокимлиги хизмат машиналарида доимий равишда қоида бузилгани, Тошкентдаги кафе ва ресторанларда таомномалар ўзбек тилида бўлиши – “Дарё” нашри 22 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонда ҳаж ва умра ягона портали ишга тушади
У орқали фуқаролар зиёрат учун электрон навбатга туриши мумкин бўлади.
Туман ММТБ, ФВБ, Экология бўлими бошлиқлари ва божхона инспектори пора олаётганида ушланди (видео)
Тошкент шаҳри, вилояти ва Самарқанднинг икки туманида қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди
Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти сифатида қайта ташкил этилади.
Тошкентда ЙПХдан қочганлар Gentraъда нечта автомобилни шикастлагани маълум қилинди
Автомобильда бўлганларнинг барчаси қамоққа олинган.
Президент Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади
Шавкат Мирзиёев енгил атлетикачиларнинг ютуғини ҳам алоҳида эътироф этди.
“Ўзгидромет” 6 та вилоятда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди
23—24 апрель кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Наманган шаҳар ҳокимлиги хизмат машиналарида доимий равишда қоида бузилгани аниқланди
Шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўраганди.
Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайиб, ўлимлар кўпайди
Статистика қўмитаси навбатдаги таҳлилни эълон қилди.
Ўзбекистонда тўйлар тартибга солинади
Ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилади.
Тошкентдаги кафе ва ресторанларда таомномалар ўзбек тилида бўлиши таъминланди
Хусусан, Bon!, Basri Baba, Cаkelab ва China chuan chuan ресторанларида таомномалар ва хизмат кўрсатиш ўзбек тилида эмаслигидан шикоят қилинганди.
Ўзбекистонда 6 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
Экспорт ҳажми 250 млн долларга етказилиши маълум қилинди.
Машина ўғирлашда гумонланган судья ИИБ биносида қийноққа солингани айтилди. ИИВ инкор этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кафеларнинг биридан маст ҳолда чиққан Миробод туман суди судьяси Рустам Раҳмонов машина ўғирлаганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистонда электротехника соҳасида қарийб 5 трлн сўмлик маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади
Шавкат Мирзиёев мазкур соҳада жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ва навбатдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Кимё саноатида биринчи чоракда 181 млн долларлик инвестиция ўзлаштирилди
Президент кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.
Ўзбекистонда март ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи пасайди — таҳлил
Шунингдек, янги ва ўртача фойдаланилган электромобиллар нархининг тушиши тезлашган.
Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларга субсидия ва компенсациялар берилади
Пул маблағлари меҳнат миграциясига кетаётганларга қандай харажатларни қоплаш учун ажратилиши айтилди.
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга “кўчмас мулк бўйича агент” сифатида риэлторлик фаолиятини юритишга рухсат берилиши кутилмоқда
Депутатлар “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Изоҳ (0)