• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Ваҳима ҳужумлари, депрессия ва бошқа руҳий муаммоларни енгиб ўтган юлдузлар ҳикоялари

    Шоу-бизнес олами юлдузларининг жозибали кўриниши ва ҳаёт тарзи одамларни чалғитиши мумкин — гўё уларнинг ҳаётида ҳеч қандай ташвишга ўрин йўқдек. Аммо экран ортида чинакамига инсоний муаммолар ва фожиалар яширинган бўлади. Доимий босим, муваффақият чўққисига бўлган йўлда талаблар, йўқотишлар, ёлғизлик — буларнинг бари касаллик каби одамнинг ич-этини емиради. Қуйида нафақат руҳий муаммоларга дуч келган балки уларга қарши курашиш йўлларини топишга муваффақ бўлган машҳурлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Фото: Lady.mail.ru

    Адел — ажримдан кейинги психологик терапия орқали нажот топган хонанда

    Замонавий эстраданинг энг таниқли хонандаларидан бири Адел, бизнесмен Саймон Конецки билан ажрашгач, оғир руҳий ҳолатни бошидан кечирди. Улар саккиз йил бирга яшаган ва ўғли Анжелони тарбиялаб келган. Гарчи улар шов-шувларсиз, тинчгина ажрашишган ва мулкни деярли тенг тақсимлашган бўлишса ҳам, 2019 йилдаги ажрим Адел учун ҳақиқий зарба бўлган.

    Фото: Lady.mail.ru

    Опра Уинфрига берган интервьюсида Адел ажримдан сўнг ваҳима хуружлари ва кучли безовталикни бошидан кечиргани ҳақида сўзлаб берган:

    “Ўзимни йўқотиб қўйгандек ҳис қилар эдим, гўё ҳаёт кемам бошқарувчисиз оқим бўйлаб сузаётгандек”, деган эди у.

    Сўнг Адел доимий равишда психотерапевтга қатнай бошлаган ва даволаниш унга нафақат ҳиссий зўриқишларни енгишга, балки ўзини яхшироқ тушунишга ёрдам берган:

    “Терапия — бу заифлик белгиси эмас, аксинча, ўзига ғамхўрлик қилишнинг бир туридир” деган Адел.

    Селена Гомес — депрессия, жиддий касаллик ва вазиятни қабул қилиш йўлидаги машаққатларни бошидан кечирган

    Фото: Lady.mail.ru

    Селена Гомес болалигидан санъатга яқин ўсган. Аввал у Дисней каналида, кейин эса мусиқа соҳасида ўз тажрибасини оширди. Атиги 16 ёшида у машҳурликнинг салбий томонлари — ташқи кўринишга нисбатан босим, тиғиз графика асосида ишлаш ва атрофдагиларнинг ҳаддан ташқари эътибори билан тўқнаш келди. У илк бор депрессия ва хавотир аломатларини 2013 йилда сеза бошлаган, 20 ёшида эса бу ҳақда оммага очиқ гапира олган.

    Кейинчалик унга биполяр бузилиш ташхиси қўйилди — бу ҳолат ваҳима хуружлари, ҳиссий жиҳатдан заифлик ва доимий хавотир ҳисси билан кечади. Бир куни Селена бундай яшашда давом этиш нотўғри эканлигини англаган ва руҳий саломатлигига атрофлича эътибор қаратишга қарор қилган. У клиникада даволаниш курсини ўтказди, медитация, ёга билан шуғуллана бошлади ва турмуш тарзини ўзгартирди.

    “Фақат танага эмас, руҳиятга ҳам ғамхўрлик қилиш кераклигини англадим”, деган эди хонанда.

    Бундан буён руҳий саломатлик Селенанинг ҳаётида устувор ўрин эгаллади.

    Киану Ривз — йўқотишларни қабул қила олишни ўрганди

    Фото: Lady.mail.ru

    Сахий, оддий ва камтаринлиги билан машҳур бўлган актёр Киану Ривз стресс ва ҳиссий чарчоқ билан ўзига хос тарзда курашишни ўрганган. Унинг ҳаётида бир нечта оғир воқеалар юз берган: 1993 йилда яқин дўсти Ривер Феникс вафот этди, 1999 йилда эса янги туғилган қизи оламдан ўтди. Орадан бир ярим йил ўтиб, унинг севгилиси Женнифер Сайм автоҳалокатда ҳалок бўлди.

    Бу воқеалар актёр руҳиятида чуқур из қолдирди. У кўп маротаба ёлғизлик ҳиссини бошидан кечирган. Сўнг Киану ички изтироблар билан курашишнинг ўзига мос йўлини топган:

    “Менга сукунат ёқади. У менга тикланиш ва ички мувозанатни топишда ёрдам беради”, дейди актёр.

    Унинг мотоциклларга ва узоқ сафарларга бўлган муҳаббати ўзига хос медитацияга айланган. Актёр кўпинча ёлғиз саёҳат қилади, йўл давомида эса ҳаёт мазмуни ҳақида мулоҳаза юритиб боради.

    Шаҳзода Гарри — доимий хавотир, бокс ва қиролликдан қочиш

    Фото: Lady.mail.ru

    Қироллик оиласида яшаш бу нафақат имтиёзлар, балки қатъий чекловлар, матбуотнинг доимий эътибори ва жамият босимида бўлиш демакдир. Шаҳзода Гарри ҳар бир қадами анъаналарга бўйсундирилган, ҳар бир сўзи ОАВда муҳокама қилинадиган муҳитда улғайган. У ҳиссиётларини очиқ ифода эта олмасди, қаерда яшаш ёки қандай яшашни ўзи танлай олмасди. Матбуотдаги доимий танқидлар, оилавий ва ижтимоий босим ички зиддиятни янада кучайтирган. Ўзининг қайсар феъл-атвори билан танилган Гарри узоқ вақт давомида хавотир ва ваҳима хуружларидан азият чеккан:

    “Ўзимни олтин қафасдагидек ҳис қилардим, ҳеч ҳам эркин нафас ололмасдим”, деган эди у интервьюсида.

    Аввалига у психологик терапияга ишонмаган, аммо охир-оқибат мутахассислардан ёрдам сўрашга қарор қилган. Қироллик мажбуриятларидан воз кечиб, АҚШга кўчиб ўтиши эса оиласини ҳимоя қилиш ва эркинликни ҳис қилиш учун қўйилган илк қадам бўлган.

    Шундан сўнг Гарри спорт билан шуғуллана бошлади, айниқса боксга бўлган қизиқиши кучайди. Спорт унга стресс ва салбий ҳиссиётлардан қутулишга ёрдам берган.

    Леди Гага — Посттравматик стресс, оғриқлар ва арт-терапия

    Фото: Lady.mail.ru

    Леди Гага ўзининг ёрқин образлари ва ҳит қўшиқлари билан машҳур. Аммо бу пардалар ортида посттравматик стресс, депрессия ва сурункали оғриқ билан курашаётган инсон яширинган. У ўсмирлик чоғида жинсий зўравонлик қурбони бўлган ва бу ҳақда йиллар ўтиб очиқ гапирган. Кейинчалик эса унга доимий оғриқ ва чарчоққа сабаб бўладиган фибромиалгия ташхиси қўйилган.

    Гага бир неча бор руҳий тушкунликка тушганини, умуман яшашга қизиқиши йўқолганини тан олган. Уни қутқарган нарса эса ижод бўлган. Мусиқа, рақс, дизайн ва мода — буларнинг барчаси унинг учун арт-терапия бўлган:

    “Мен ижод қилаётганимда, ичимдаги оғриқдан халос бўламан”, дейди хонанда.

    Бундан ташқари, Гага “Born This Way Foundation” жамғармасига асос солган. Ташкилот ёшларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга ҳамда буллингга қарши курашишга ёрдам беради.

    18 апрел, 16:56   Изоҳ (0)   2156
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #депрессия#машҳурлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тафаккур бузилиши касаллиги билан курашиб вафот этган Голливуднинг машҳур актёрлари (фото)

    14.11.2020, 12:59

    Малика Диана, Майкл Жексон ва бошқа машҳурларнинг ўлимидан аввал олинган сўнгги суратлари

    10.02.2021, 14:36

    Жастин билан дарз кетган муносабатлар, ортиқча вазн ва депрессия — Селена Гомес бошдан кечирган қийинчиликлар

    29.05.2021, 11:53

    Оғир операцияларни бошдан кечирган машҳурлар (фото)

    01.06.2021, 13:41

    Эътиқод, хиёнат, машҳурлик ва юлдузлар ажримининг бошқа сабаблари (фото)

    10.08.2021, 08:59

    Қулоғини кесиб ташлаган Ван Гог, оч қолган Шуберт, ёлғизликда ўлим топган Рембрандт — қашшоқликда вафот этган буюк даҳолар (фото)

    10.09.2021, 15:46

    Машҳурлар ҳам йиғлайди: Руҳий тушкунликдан азият чекадиган юлдузлар

    17.11.2021, 10:03

    «Унга қўл кўтарганимдан афсусдаман». Таниқли композитор Султонали Раҳматов хонанда Нилуфар Саидова билан ажрашиши сабаби ҳақида (видео)

    28.12.2021, 14:23

    Тил душман бўлганда: биргина гапи туфайли фильмлардан қувилган машҳур актёрлар (фото)

    08.11.2022, 21:42

    “Америка орзуси”даги шаҳарлар яратувчиси — Билл Левитт: қарз эвазига олинган ерлар, миллионлаб доллар фойда ва даволанишга топилмаган пул

    19.10.2023, 21:10

    Эслай олмаслик азоби: деменциядан азият чеккан машҳурлар (фото) 

    31.10.2023, 10:48

    Озиш учун кунига 10 минг қадам юриш кифоями? Тажрибали тренер жавоб берди

    31 январ, 13:59

    Селин Дион жиддий ташхисдан кейин қандай яшаяпти?

    10 феврал, 10:55

    Кеч нонушта қилиш руҳиятни чўктиради ва депрессияга олиб келади — тадқиқот 

    12 феврал, 17:37

    Муҳаббатнинг кўзи кўр: Голливуд юлдузларининг изтиробли севги ҳикоялари

    20 феврал, 09:43

    Уйланган эркакларда турмуш қурган аёллардан кўра семириш хавфи кўпроқ — тадқиқот 

    13 март, 19:00

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Катталар нега қўрқинчли туш кўради? Шифокорлар жавоб берди

    1 апрел, 09:47

    Гиёҳвандликка алоқадорлик, қўполлик ва ноқонуний ов: Болливуд юлдузлари билан боғлиқ энг шов-шувли можаролар 

    5 апрел, 15:59

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Муваффақиятсиз турмуш, депрессия ва ортиқча вазн билан кураш: Нилуфар Усмонова ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    8 апрел, 14:55

    Ширин ичимликларни истеъмол қилиш депрессия хавфини оширади

    8 апрел, 19:30

    Анжелина Жолининг фарзандлари унинг озиб кетганидан хавотирда эканлигини билдирмоқда

    12 апрел, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.