Афғонистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилиши, мопед ва скутерларларни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганларни жаримага тортиш кечиктирилиши, Бухорода мактаб ўқувчиси қудуққа тушиб кетиши оқибатида вафот этиши – “Дарё” нашри бугун, 16 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Афғонистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
Қатор вилоятларда унинг кучи 3-4 баллдан сезилган.
АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонга ажратиладиган грантни бекор қилди
Департамент 139 та “фойдасиз” лойиҳалар учун грант маблағларини ажратишни тўхтатиб қўйди.
Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун қабул қилинди.
Ўзбекистонда мопед ва скутерларларни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганларни жаримага тортиш кечиктирилди
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаби 1-октрябрдан кучга киради.
“Андижон музқаймоғи”дан заҳарланиш мумкинми?
Санепидқўмита санитария қоидаларига зид равишда йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқлар хавфидан огоҳлантирди.
Ўзбекистонда ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати бўйича президент фармони қабул қилинди.
Ўзбекистонда қурилишни назорат қилувчи инспекторларга бодикамера ва планшетлар берилади
Ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади.
Андижон вилоятини ривожлантиришга қўшимча 1 трлн сўм йўналтирилади
Президент ушбу вилоятни комплекс ривожлантириш бўйича вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Андижонда бўш ётган барча ер ва бинолар аукционга чиқарилади
Президент тиббиёт ва таълим ташкилотларига тегишли бўш бинолар фақат профилини ўзгартирмаслик шарти билан берилишидан огоҳлантирди.
“Андижон турмаси” шаҳар чеккасига кўчирилади
3-сон тергов ҳибсхонаси ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.
Қамчиқда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси бутунлай ёниб кетди (видео)
Ҳодисага 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Effect.uz сайти директори жаримага тортилди
2025 йилнинг 14 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида бошланган суд қисқа танаффусдан сўнг, 16 апрель куни ишини давом эттирди.
Президент Андижонда йиллик экспорт салоҳияти 6 млн долларга етган корхона фаолияти билан танишди
Давлат раҳбари сифат кўрсаткичлари устида ишлаб, қўшилган қийматни ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича тавсиялар берди.
Бухорода мактаб ўқувчиси қудуққа тушиб кетиши оқибатида вафот этди
Уни қутқаришга ҳаракат қилган мактаб қоровули эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Тошкентда хонадонлар ижара нархлари сезиларли арзонлашди — таҳлил
Энг арзон ижара нархлари Сергели ва Олмазор туманларида таклиф этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Андижондаги “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар марказини бориб кўрди
Давлат раҳбари имконияти чекланган катта ёшдаги инсонларни ўзига мос ҳунар ва машғулотларга жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.
Туркияга ўқишга бориб, фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик қиз қайтарилди
У қаршилик қилса, маҳаллий жиноий гуруҳларга топшириш билан қўрқитилган.
Йилига икки марта “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалар тизими йўлга қўйилади
Президент спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан танишди.
Тошкентда йўл талашган Spark ҳайдовчиси темир билан Matiz ҳайдовчисини урди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Миграция агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Эрматов оқланди
У фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланганди.
Изоҳ (0)