Самарқанд шаҳрига 30 дона замонавий автобус олиб келинди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, автобуслар Самарқанд шаҳри жамоат транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида олиб келинган.
Ушбу автобуслар тендер танловлари орқали шаҳардаги автобус йўналишларига брутто-шартномаси асосида жойлаштирилади.
Ҳудудларга олиб келинаётган автобуслар
Бундан аввал Ангренга 15 та Yutong автобуси олиб келинганди. Зоир Мирзаев 2024 йил октябрида ўтказган ҳокимлик соатида Тошкент вилоятида транспорт соҳасидаги хизматларни яхшилаш учун 1000 та янги автобус харид қилиш бўйича топшириқ берганди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий автобусларни олиб келиш ишлари давом этмоқда. Тошкент шаҳрига яна 1000 та Yutong автобусини олиб келиш имкониятлари ўрганилмоқда. Андижон вилоятига Хитойдан 100 та электробус харид қилиниши режалаштирилган.
Изоҳ (0)