Шаҳрисабз, Нурафшон, Гулистон, Термиз ва Хивада ресторан ва дўконлардан тезкор етказиб бериш хизмати йўлга қўйилди. Шундай тариқа, Uzum Tezkor 25 та шаҳарни қамраб олиб, Ўзбекистонда кенг етказиб бериш географиясига эга хизматга айланди.
Янги шаҳарларда платформага 80 дан ортиқ муассасалар қўшилди, улар орасида Bellissimo Pizza каби таниқли тармоқлар, шунингдек, Софра, Маззания, Мондо, Карвон ресторани ва бошқа машҳур маҳаллий ресторанлар бор. Ҳар бир шаҳарда таомлар танлови аҳолининг дидини акс эттиради: Термиз, Гулистон ва Нурафшонда пица, Хивада лаваш, Шаҳрисабзда эса гўштли таомлар, айниқса шашлик машҳур. Шунингдек, фойдаланувчилар Хоразм бараги ва қатлама каби миллий таомларни фаол буюртма беришмоқда.
Географиянинг ўсиши мамлакат аҳолисининг хизматга бўлган ишончи ва қизиқиши билан бевосита боғлиқ. Ўзбекистоннинг 12 та ҳудуди ва Қорақалпоғистон Республикасидан 2200 дан ортиқ киши иштирок этган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, 10 нафар респондентнинг 8 нафари бренд билан таниш, 56% и эса Uzum Tezkorъдан аллақачон фойдаланган. Хизматнинг асосий афзалликлари орасида фойдаланувчилар арзон нархлар, етказиб бериш тезлиги ва курерларнинг хушмуомалалигини таъкидлашади. Тадқиқот иштирокчиларининг 80% дан ортиғи хизмат бутун оилага мўлжалланган ва ўзбек маданиятини яхши тушунади, деб ҳисоблашади.
— Биз юртдошларимиз оиласига ва дўстларига кўпроқ вақт ажратишида сифатли ва қулай хизматнинг ўрни катта эканлигига ишонамиз, — деди Uzum Tezkorънинг ҳудудларни ривожлантириш бўйича раҳбари Беҳзод Абдуллаев. — Биз ҳар бир шаҳарда иш ўринлари яратишга, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлар таклиф этишга, севимли таомларни тез ва қулай тарзда етказиб беришга интилмоқдамиз. Сўнгги бир йил ичида шаҳарлардаги буюртмалар улуши 30% га ошди — бу пойтахтдан ташқарида талаб қанчалик юқори эканлигини кўрсатади. Бугунги кунда Uzum Tezkor мамлакатнинг аксарият йирик шаҳарларида фаолият юритмоқда ва биз фойдаланувчилар учун танловни кенгайтириш мақсадида ҳамкорлар сонини кенгайтиришда давом этмоқдамиз.
Ушбу шаҳарларда янги фойдаланувчилар махсус ТЕЗ3 промокодидан фойдаланишлари ва дастлабки учта буюртма учун 20 000 сўмгача чегирмага эга бўлишлари мумкин. Буюртмаларни Uzum Tezkor иловаси ёки Uzum Market иловасининг Тезкор бўлимида амалга ошириш мумкин.
Шериклик ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)