“Манчестер Сити” клуби “Барселона”нинг 17 ёшли иқтидорли футболчиси Ламин Ямал учун рекорд даражадаги — 275 миллион евролик таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Испаниянинг Фичажес нашри хабар бермоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса, у футбол тарихидаги энг қиммат харидга айланади.

Ямалнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Каталония клуби футболчини жамоада ушлаб қолишни истаса-да, бу миқдордаги таклиф раҳбариятни жиддий ўйлантириши мумкин. Жорий мавсумда ҳужумчи 43 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали унинг нархини 180 миллион еврога баҳолаган.
Шунингдек, “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа дарвозабони Эдерсоннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари сабабли, унинг ўрнига Португалия терма жамоаси ва “Порту” клуби посбони Диогу Коштани олиб келмоқчи. Эдерсон 2017 йилдан бери “Манчестер Сити”нинг асосий дарвозабони бўлиб, АПЛда бир неча бор чемпионликни қўлга киритган ҳамда 2023 йилда Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.

Диогу Коштанинг “Порту” билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. “Манчестер Сити” раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида уни 50 миллион еврога қўлга киритиш мумкинлигига ишонмоқда.
Изоҳ (0)