Италия А Сериясининг 33-турида “Рома” “Верона” устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Римликларнинг ягона голига ўзбекистонлик Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.

Ўйиндан кейин ҳужумчи журналистларга интервью бериб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Биз Чемпионлар лигасига чиқишни истаймиз, шу боис қолган барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак. Клаудио Ранери бу жуда қийин бўлишини, лекин уддалай олишимизни айтди. Биз мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ғалаба қозондик. Мен мураббий нима истаётганини биламан. Бу жамоага ёрдам бермоқчиман, имкон берилса, клуб учун боримни беришга тайёрман. “Рома”да яхши таркиб шаклланган, биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз, дейди Шомуродов.
Маълумот учун, “Рома” Италия чемпионатида кетма-кет 16 учрашувдан бери мағлуб бўлмаяпти. Римликлар 33-турдан кейин 57 очко тўплаган ҳолда “Болонья” билан 5 ўринни бўлишиб турибди. “Бўрилар” кейинги баҳсни 26 апрель куни “Интер”га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)