Англия Премьер Лигасининг 33-тури доирасида ўз майдонида “Вулверхемптон”га қарши баҳс олиб борган “Манчестер Юнайтед” минимал ҳисобда мағлуб бўлди — 0:1. Учрашувдаги ягона голни 77-дақиқада Пабло Сарабия киритди. “Юнайтед” футболчилари бир нечта хавфли вазиятларни кўкка совурган бўлса, меҳмонлар ўз имкониятларидан унумли фойдаланди.

Бу натижа орқали “қизил иблислар” бир нечта салбий рекордлар қайд этди:
- “Вулверхемптон” 1979/80 йилдан бери илк бор бир мавсумда “Манчестер Юнайтед” устидан икки бор ғалаба қозонди.
- “Манчестер Юнайтед” Премьер Лига тарихида илк бор бир мавсумда 15 та мағлубият қайд этди.
- Жамоа ушбу мавсумда 8 та уй ўйинида мағлуб бўлди — бу 1962/63 йилдан бери кузатилмаган ҳолат.
- Шунингдек, “Юнайтед” АПЛдаги сўнгги 4 учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. Охирги бор 16 март куни сафарда “Лестер” устидан зафар қучилган эди.
Ҳозирда “Манчестер Юнайтед” 33-турдан сўнг 38 очко билан 14-ўринда бормоқда. Шунча очкога эга “Вулверхемптон” эса 15-поғонада қайд этилган.
Маълумот учун, кейинги турда “қизил иблислар” сафарда “Борнмут”га қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)