Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Ривер Плейт” сафида порлаётган 17 ёшли иқтидор эгаси Франко Мастантуонони харид қилиш ниятида. Бу ҳақда таниқли журналист Мартин Липтонга таяниб Euro-Football нашри хабар берди.

Мастантуоно узоқ вақтдан бери Европанинг топ клублари “радарида” бўлиб турибди. Бироқ “Ривер Плейт” футболчини қўйиб юбориш учун 45 миллион еврога яқин товон пули талаб қилмоқда, бу эса кўплаб харидорларни ортга чекинишга мажбур қилган. Шунга қарамай, “Манчестер Сити” айнан шу банддан фойдаланишга тайёр экани айтилмоқда. Сабаби позицияси ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлган футболчини шахсан “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола олиб келишни истамоқда.
Ёш иқтидор эгасининг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.
Франко Мастантуоно жорий мавсумда “Ривер Плейт” сафида 11 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)