“Team Alpha Male” жамоаси аъзоси, 28 ёшли енгил вазн тоифасидаги асли афғонистонлик бўлган жангчи Аҳмад Ҳасанзода (12-3) АҚШнинг Сакраменто шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан жинсий тажовуз қилишда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жиноятчи ва жабрланувчи ўртасидаги фарқ 10 ёшни ташкил қилади, бу эса айблов оғирлигини янада кучайтириши айтилмоқда. Шунингдек, Ҳасанзода ҳодиса содир бўлган пайтда спиртли ичимлик таъсирида бўлгани ва бегона уйга кириб жиноят содир этгани ҳақида тахминлар ҳам мавжуд.
Маълумотларга кўра, Аҳмад UFC билан ўтган йилнинг кузида шартнома имзолаган ва 26 апрель куни ўзининг дебют жангини ўтказиши керак эди. Бироқ содир бўлган воқеа сабабли унинг турнирдаги иштироки бекор қилинди.
Калифорния штати жорий йилнинг март ойида оғир жиноятларга нисбатан жазо чораларини кучайтирган. Агар Ҳасанзодага қўйилган айбловлар исботланса, у 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, қонунга кўра, ҳатто айрим ҳолатларда ўлим жазоси ҳам қўлланиши мумкин.
Изоҳ (0)