Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси фарзандлари кузатадиган футболчилар номини ошкор қилди. Бу ҳақда All about Argentina нашри ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Болаларим мухлислик қиладиган футболчилар? Мбаппе, Винисиус, Ямал, Левандовски, Ҳоланд, дейди Месси.
Маълумот учун, Месси 2023 йилнинг ёзидан буён АҚШнинг “Интер Майами” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу вақт ичида у 49 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 42 та гол ва 21 та голли узатма ёздириб қўйган.
Лионель Мессининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 20 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)