Англиянинг “Ипсвич Таун” клуби ҳужумчиси Лиам Делап ёзги трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”нинг асосий трансфер мақсадига айланган. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, манкунианликлар раҳбарияти учун 22 ёшли футболчи жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришда энг устувор номзод ҳисобланмоқда.
Аввалроқ ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, агар “Ипсвич” жорий мавсум охирида Англия Премьер Лигасини тарк этса, “қизил иблислар” Делапни 46 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, футболчига Лондоннинг “Челси” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Делапнинг “Ипсвич” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг ҳозирги қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.
Изоҳ (0)