Андижон вилоятининг Улуғнор ва Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, Улуғнор туманида фаолият кўрсатувчи “А.Ф.Г.” МЧЖ раҳбари З.А. томонидан жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасини табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб фойдаланилган. Оқибатда 519,5 млн сўмлик табиий газ ўғрилик йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро З.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, З.А.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманидаги “Султонобод” МФЙ ҳудудида жойлашган дорихона газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан газдан фойдаланиб келгани маълум бўлди.

Аниқланган мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 471 млн сўмлик зарар ҳисобланди.
Ишга доир барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Газни ўғирлаш ҳолатлари:
Изоҳ (0)