Саудия Арабистони майдонларида ўтказилган Осиё Кубогида зафар қучган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муносиб тақдирланадиган бўлди.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиларига президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt автомобиллари совға қилинади. Жамоа мураббийлар штабига Chevrolet Tracker автомобили тақдим этилади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун, 21 апрель куни соат 19:00 да Тошкентга етиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалда Саудия Арабистони жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди. Таъкидлаш керакки, Исломбек Исмоилов жамоасининг икки нафар аъзоси биринчи таймнинг охирида қизил карточка олиб, майдондан четлаштирилган эди. Аммо якунда жамоа ирода кўрсатиб, икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади.
Изоҳ (0)