Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олиниши, Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун кирган бемор ўлик ҳолда чиқиши, Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоларига автомобиль совға қилиниши – “Дарё” нашри бугун, 21 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Темур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси этиб тайинланди
У Ўзбекистоннинг Латвия, Литва ва Финляндиядаги элчиси ҳам ҳисобланади.
Вафот этган шахсларга ҳам курерлик жўнатмалари юборилган — Божхона қўмитаси
Қўмита жисмоний шахсларнинг товарларни божсиз олиб киришига чекловлар сабабларини тушунтирди.
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Улар хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган.
Тошкентда бир неча автомобилларга шикаст етказган Gentra’даги 3 киши қамалди
Улар майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликда айбланди.
Италия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Остонада биринчи “Марказий Осиё—Италия” саммити ҳам бўлиб ўтади.
“Тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди” — Шавкат Мирзиёев
Президент Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган U-17 жамоасига табрик йўллади.
Ғофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳри ҳокими лавозимидан олингани тасдиқланди
Шаҳарга Элёрбек Каримов янги ҳоким этиб тайинланди
Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоларига автомобиль совға қилинади
Чемпионлар бугун, 21 апрель куни соат 19:00 да Тошкентга етиб келади.
Ўзбекистонда 4 балли зилзила содир бўлди
Эпицентр: Навоий вилояти Нурота тумани.
Ўзбекистон банкларида олтин нархи йил бошидан бери 27 марта ошди
Ушбу қимматбаҳо металл 2025 йил бошидан буён 28,5 фоизга қимматлашди.
Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийси унвон ва медаллар билан мукофотланади
Шунингдек, тақдирланганлар орасида спорт шарҳловчилари ҳам бор.
Шавкат Мирзиёев Рим папаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон етакчиси Ватикан халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.
Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради
Шунингдек, улар томонидан қайд этилган қоидабузарликларга жарималар қўллаш ишларини тўхтатиш сўралган.
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун кирган бемор ўлик ҳолда чиқди (видео)
Бу ҳақда “Дарё”га марҳумнинг турмуш ўртоғи хабар берди.
Ўзбекистонда ҳаж зиёратининг янги нархлари маълум бўлди
Ўтган йили 73 млн 970 мингни ташкил этган.
Тошкент давлат педагогика университети трансформация қилиниб, Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилиши кутилмоқда
Президент мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
“Тормоз ишламай қолди”. Наманганда икки синфдош ижарага олинган машинада ЙТҲга учради (видео)
Улар аввал ҳам автомобиль бошқаргани учун огоҳлантирилган бўлган.
Ўзбекистонда биринчи ярим йиллик якуни билан 18 млрд доллардан зиёд инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда
Президентга инвестиция соҳасида жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ҳамда навбатдаги асосий вазифалар бўйича ахборот берилди.
Фото: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига мукофотлар топширилди
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон бош вазири, ЎФА раиси ва МОҚ раҳбарияти вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистонда аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига жавоб берадиган онлайн платформа ишга туширилади
2025 йил якунича халқаро тендер объектлари бўйича субпудратчилар “Шаффоф қурилиш” тизими орқали жалб қилинади.
Изоҳ (0)