• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Хитойнинг энг бой актрисалари топ-7 талиги: Дилраба Дилмурат эса охирги ўринда

    Аввалги мақолаларимизда Американинг энг бой актёр ва актрисалари тўғрисида, сал олдин эса Хитойнинг энг бой актёрлари ҳақида маълумот бергандик. Қуйида Хитойнинг энг бой ва гўзал актрисалари билан танишинг.

    7. Дилраба Дилмурат

    “Абадий севги” сериали асли келиб чиқиши уйғурлардан бўлган Дилрабани романтик драмалар рамзига айлантирди.

    Ҳозирда унинг бойлиги 15 миллион доллар атрофида.

    У LʼOréal, P&G ва Mikimoto каби нуфузли брендлар билан ҳамкорлик қилади. Ҳатто ўзининг Jaywalk номли киностудияси ҳам бор. Актриса Хитой шоу-бизнесидаги энг ҳурматли шахслардан бири ҳисобланади.

    6. Чжао Ли Ин

    Актриса фаолиятини истеъдодлар танловида ғалаба қозонганидан сўнг нолдан бошлаган бўлса-да, кейинчалик “Шен Ли афсонаси”, “Гулнинг саёҳати”, “Чу Сиао афсонаси” каби лойиҳаларда шуҳрат қозонди.

    Ҳозирги кунда унинг ҳисобида тахминан 20-30 миллион доллар мавжуд. Асосий даромад манбайи, шубҳасиз, сериаллардир. Бунга қўшимча равишда реклама ҳам — у билан йирик брендлар ҳамкорлик қилади, чунки унинг обрўси ва ишончлилиги жуда юқори даражада.

    5. Сун Ли

    Сун Ли Хитой тарихий сериалларининг ҳақиқий маликаси ҳисобланади — “Чжен Хуан афсонаси” ва “Ми Юе афсонаси” шулар жумласидан.

    Унинг бойлиги тахминан 30 миллион долларни ташкил этади. Энг сара лойиҳаларни танлашни маъқул кўради, реклама бўйича ҳам фақат нуфузли брендлар билан ҳамкорлик қилади.

    2010 йилда актёр Ден Чао билан турмуш қурган, ҳозирда икки фарзанди бор. Уларни “Хитой шоу-бизнесининг намунали жуфтлиги” деб ҳам аташади.

    4. Ян Ми

    У 4 ёшида кинога суратга туша бошлаган, 6 ёшида биринчи мукофотни қўлга киритган ва 2011 йилда “Сарой” телесериалидан кейин шуҳрат чўққисига эришган.

    Актрисанинг бойлиги 30-40 миллион долларга баҳоланмоқда. Кинога тушиш, реклама, суҳбатлар, журнал муқовалари — барчаси изчил равишда давом этмоқда. Аммо энг муҳими, Ян Ми Jaywalk Studio’да ҳамтасисчи. Шунингдек, атирдан тортиб смартфонларгача бўлган барча нарсаларни реклама қилади, хайрия ишларида ҳам фаол иштирок этади.

    3. Фан Бинбин

    90 йилларнинг охирида актриса дебютини “Марварид маликаси” сериали билан бошлаб, “Хитой маликаси”, “Х-одамлар” ва яна бир қанча лойиҳаларда иштирок этди.

    2018 йилгача у Голливуд юлдузлари каби даромад топарди: йилига 43 миллион доллар, ҳашаматли брендлар билан шартномалар, шахсий студияси, бизнеси, журнал муқовалари — барчаси бор эди. У Осиёнинг энг юқори маош олувчи актрисаси ҳисобланарди.

    Сўнгра солиқ можароси юз берди. Маълум бўлишича, унинг икки томонлама шартномалари бор экан ва давлат унга 129 миллион долларлик жарима белгилади. Уни шунчаки оммавий ахборот воситаларидан ўчириб ташлашди, карьерасини тўхтатиб қўйишди, барча платформалардан олиб ташлашди — гўё у ғойиб бўлгандек.

    Бироқ Бинбин таслим бўладиганлардан эмасди. Аста-секин халқаро лойиҳалар орқали қайтиб келди: “Код 355”, кейин “Яшил тун” фильмида суратга тушди, Берлин кинофестивалида пайдо бўлди. Бундан ташқари, у ўзининг Fan Beauty брендини ишга туширди.

    Можародан олдин унинг бойлиги 100 миллион долларга баҳоланган эди. Аммо ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот йўқ.

    2. Чжан Цзи

    “Яширинган йўлбарс” ва “Қаҳрамон” фильмларидан сўнг актриса Голливуднинг қизил гиламларига таклиф этила бошланди, “Гейша хотиралари” эса уни Осиёдан ташқарида Хитой киносининг тимсоли даражасига кўтарди.

    Унинг бойлиги, тахминан 100 миллион доллар атрофида. Бу маблағ халқаро фильмлар, йирик брендлар рекламалари ва нуфузли лойиҳалардан келиб тушади.

    Шу билан бирга, у хайрия ишлари билан шуғулланади ва йирик халқаро ташаббусларда фаол иштирок этади.

    1. Чжао Вей

    90 йилларнинг охирида “Marvarid маликаси” драмасидаги роли билан мамлакатни ларзага келтирди — шундан бери у “халқнинг севимли актрисаси” мақомида. Кейинчалик “Мулан”, “Қизил қоя жанги” каби фильмларда суратга тушди, 2013 йилда эса ўзи “Ёшлар” фильмини суратга олди ва мукофотларга сазовор бўлди. Чжао Вей актёрлик, режиссёрлик ва раҳбарлик қилишни моҳирона уддалайди.

    Унинг бойлиги тахминан 1 миллиард долларга етади. Бунинг барчаси Alibaba Picturesъга қилган инвестициялари туфайли. Бундан ташқари, у брендларни бошқарган, компаниялар ва банклар акцияларига эгалик қилган. Ҳатто Францияда шахсий шароб ишлаб чиқариш корхонаси ҳам бўлган.

    Аммо ҳозир у оммавий ахборот воситаларидан ғойиб бўлди, платформалардан ўчирилди, фильмлари олиб ташланди. Расмий сабаблар айтилмаган, аммо Хитойда бундай воқеалар бежиз юз бермайди. Сиёсий можаро ҳақида миш-мишлар тарқалган, аниқ маълумотлар берилмаган.

    14 апрел, 16:40   Изоҳ (0)   14504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #бойлик#актрисалар#шоу-бизнес#лайфстайл

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзидан уялмайдиган миллионерлар: Голливуднинг энг дўмбоқ актрисалари (фото)

    04.09.2020, 19:20

    Ҳинд актрисалари Вижаянтимала ва Шридеви ўртасида қандай ўхшашликлар бор?

    03.06.2021, 16:40

    Муваффақиятга эришгунича кун кечириш учун турли соҳаларда ишлаб кўрган машҳурлар (фото)

    13.12.2021, 12:19

    Орзулар амалга ошади: келажакдаги ролларини башорат қилган актёр ва актрисалар

    04.06.2022, 16:31

    Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Ситора Фармонова. Чет эл кинофильмларида рол ижро этган ўзбек актёрлари (видео)

    27.07.2022, 16:43

    Майкл Жексон, Николас Кейж ва бойлигини бирданига йўқотиб, камбағалга айланган бошқа бадавлат машҳурлар (фото)

    26.10.2022, 18:34

    Вояга этган фарзандлари билан чинакамига фахрланадиган машҳурлар (фото)

    12.12.2022, 10:48

    “Ўзим иштирок этган кадрларни кўролмайман”: Ўйнаган ролларидан қаттиқ афсусланган актёр ва актрисалар (фото)

    26.06.2023, 14:42

    Турк киноси юлдузи Ҳанде Эрчел сўнгги олти ойда қанча гонорар олгани маълум бўлди

    08.07.2024, 14:35

    Машҳурликда сюжети асосида яратилган китоблардан ҳам ўзиб кетган фильмлар

    15.11.2024, 12:57

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Жанубий Кореянинг энг бадавлат актрисалари: уларнинг орасида Тангем ва Южин ҳам бор 

    6 март, 14:07

    Кийимлар фильм мазмунига ишора берган 10 та фильм

    12 март, 14:35

    Давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш — коррупцион хатарлар олдини оладими?

    10 март, 15:20

    Меҳнати халқники, ҳузури — ҳукуматники: Исроил Конгодаги олмос конларини қандай эгаллаб олгани ҳақида

    19 март, 19:50

    Чиройли генетика: турк сериаллари юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишга эга?

    2 апрел, 11:48

    Ҳиндистоннинг энг бадавлат актёрлари 

    2 апрел, 14:50

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    АҚШнинг энг бой актёрлари топ-10 талиги. Биринчи ўринда ким эканини тасаввур ҳам қилолмайсиз

    8 апрел, 10:48

    Дунёдаги энг қиммат уйлар қандай кўринишда ва кимларга тегишли?

    10 апрел, 14:56

    Оила даврасида томоша қилишингиз мумкин бўлган муҳаббат ва оилавий қадриятлар ҳақидаги турк сериаллари  

    8 апрел, 09:40

    “Сарой жавоҳири” сериали қаҳрамонлари 22 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    9 апрел, 17:45

    АҚШ Панама канали бўйида қўшинларини жойлаштиради

    11 апрел, 12:50

    Сўнгги нафасгача курашган: саратон туфайли бевақт оламдан ўтган машҳурлар

    12 апрел, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.