• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Жаҳон киноси юлдузларининг илк роллари: машҳурларни болалик суратларидан таний оласизми? (фото)

    Бугунги кундаги таниқли актёрлар болаликда дебют ролларини ижро этишганда уларни ҳеч ким танимас эди. Актёрлар ўз устида кўп ишлади, турли рад жавобларини олди, уларнинг баъзилари ҳатто актёрликни ташлаш арафасида ҳам бўлди. Бироқ эндиликда улар юзлаб афсонавий фильмларда рол ўйнади, мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Қуйида 20 нафар Голливуд юлдузларининг илк ижро этган роллари билан танишамиз.

    1. Роберт Де Ниро — “Манхеттендаги уч хона” (1965)
    Фото: MSN.com

    Юздан ортиқ фильмларда ажойиб образларни гавдалантирган машҳур актёр ўз фаолиятини Европа киносида бошлаган. 1965 йилда Де Ниро “Манхеттендаги уч хона” фильмида илк ролини ўйнаган.

    1. Натали Портман — “Леон: Профессионал” (1994)
    Фото: MSN.com

    Натали Портман “Леон: Профессионал” фильмида биринчи ролини ижро этганда эндигина 13 ёшга тўлган эди. Фильмда у оиласи ўлдирилганидан сўнг қотил томонидан асраб олинган қиз образида акс этади.

    1. Никол Кидман — “Рождество бутаси” (1983)
    Фото: MSN.com

    Кидман ўзининг актёрлик фаолиятини Австралиянинг “Рождество бутаси” фильмидан бошлаган. Фильм чекка қишлоқда яшовчи камбағал оила ва унинг фермасини молиявий қийинчиликлардан қутқаришга уринган қиз ҳақида ҳикоя қилади.

    1. Леонардо Ди Каприо — “Болалар ва дўстлар хонаси” (1979)
    Фото: MSN.com

    1979 йилда Ди Каприо илк бор экранларга болалар телешоуси орқали чиққан, у вақтда актёр 5 ёш эди.

    1. Кемерон Диас — “Ниқоб” (1994)
    Фото: MSN.com

    Голливуднинг энг машҳур актрисаларидан бири Кемерон Диас 1994 йилда “Ниқоб” фантастик комедиясида ёвуз қаҳрамоннинг севгилиси ролини ўйнаган.

    1. Дензел Вашингтон — “Вилма” (1977)
    Фото: MSN.com

    Америкалик актёр ва режиссёр Дензел Вашингтон 1990 йилларнинг охиридан бери Голливуднинг таниқли юлдузи ҳисобланади. У “Вилма” фильмида хотиралар саҳнасида дебют қилган.

    1. Морган Фриман — “Нью-Йорк телевидение театри” (1969)
    Фото: MSN.com

    Ўзига хос хотиржамлиги, залворли овози ва профессионал ҳикоя қилиш қобилиятлари билан машҳур Морган Фриман кенг қамровли карьера йўлини босиб ўтган. У илк фаолиятини 1969 йилда “Нью-Йорк телевидение театри” да эпизодик ролдан бошланган.

    1. Хью Жекман — “Юмшоқ муқовадаги қаҳрамон” (1999)
    Фото: MSN.com

    “Ғаройиб одамлар” фильми орқали жаҳон бўйлаб машҳурликка эришган америкали актёр Хью Жекман илк фаолиятини 1990 йилдан телевидение актёри сифатида бошлаган ва илк ролини 1999 йилда “Юмшоқ муқовадаги қаҳрамон” фильмида ўйнаган.

    1. Жонни Депп — “Элм кўчасидаги даҳшат” (1984)
    Фото: MSN.com

    “Кариб денгизи”нинг маккор қароқчиси образида танилган Жонни Депп дастлаб 1984 йилда “Элм кўчасидаги дахшат” фильмида дебют қилган.

    1. Мерил Стрип — “Жулия” (1977)
    Фото: MSN.com

    Голливуднинг энг ҳурматли актрисаларидан бири Мерил Стрип 90 га яқин фильмларда суратга тушган. Унинг дебюти 1977 йилда нацистларга ёрдам қилувчи драматург ҳақидаги “Жулия” фильмидаги кичик рол бўлган.

    1. Анжелина Жоли — “Чиқиш йўлини излаб” (1982)
    Фото: MSN.com

    Машҳур актриса (тасвирда отасини қучоқлаб турибди) 1982 йилда отаси Жон Войт билан фильмда дебют қилган. Фильм Нью-Йоркдан қочиб кетаётган икки қиморбоз ҳақида ҳикоя қилади.

    1. Жим Керри — “Барчанинг диди чакки эмас” (1983) ва “Тишлаб олинган” (1985)
    Фото: MSN.com

    Жим Керри ўз карьерасини 1980 йилда Канада телевидениесининг Тҳе Тонигҳт Show дастурида дубляж актёри сифатида бошлаган. “Барчанинг диди чакки эмас” комедиясида эса у кичик саҳна — тасвирчи ролини ижро этган.

    1. Пенелопа Круз — “Лос мундос де Юпи” (1990)
    Фото: MSN.com

    Испаниялик мафтункор актриса илк ролини 1990 йилда испан болалар телесериали “Лос мундос де Юпи” да 18 ёшида ўйнаган.

    1. Эдди Mёрфи — “48 соат” (1982)
    Фото: MSN.com

    Эдди Mёрфининг биринчи фильми cриминал сюжетли бўлиб, унда актёр қотилни фош этиш учун полициячи билан бирлашган жиноятчи ролини ўйнайди.

    1. Райан Рейнолдс — “15 ёшлилар” (1991)
    Фото: MSN.com

    Канадалик актёр Райан Рейнолдс ўзининг актёрлик фаолиятини мактаб ўқувчилари муаммоларига бағишланган “15 ёшлилар” телесериалидаги рол билан бошлаган.

    1. Скарлетт Йоханссон — “Шимол” (1994)
    Фото: MSN.com

    Голливуд юлдузи Скарлетт Йоханссон актёрлик фаолиятини 10 ёшида Брюс Уиллис ва Жейсон Александр кабилар бош ролларини ижро этган “Шимол” фильмидан бошлаган.

    1. Энтони Хопкинс — “Нуқтаи назар” (1960)
    Фото: MSN.com

    Британиялик актёр ва режиссёр ўзининг илк ролини 1960 йиллардаги “Нуқтаи назар” телесериалида ижро этган.

    1. Метт Деймон — “Мистик пица” (1988)
    Фото: MSN.com

    Метт Деймоннинг илк рол ўйнаган фильм денгиз бўйидаги шаҳарчада жойлашган пицерияда ишловчи уч нафар дўстлар ҳақида ҳикоя қилади.

    1. Том Круз — “Чексиз севги” (1981)
    Фото: MSN.com

    Америкалик актёр, режиссёр ва сценарийар муаллифи Том Круз кинодаги фаолиятини 1981 йилда бошлаган. “Чексиз севги” фильми у севиб қолган ўсмир ролини ўйнайди.

    1. Жеки Чан — “Катта ва кичик Вон Тин Бар” (1962)
    Фото: MSN.com

    Гонгконглик актёр, режиссёр, қўшиқчи ва каскадёр Жеки Чан фильмдаги илк образини саккиз ёшида гавдалантирган.

    08.04.2024, 17:45   Изоҳ (0)   12132
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳаётимнинг икир-чикирларини ҳамма билан бўлишишни тасаввур қилолмайман”. Ижтимоий тармоқлардан умуман фойдаланмайдиган Голливуд юлдузлари

    22.02.2024, 14:50

    Голливуд юлдузларининг кўпчилик танимайдиган иқтидорли фарзандлари (фото)

    11.03.2024, 15:40

    Парковка қилиш, бодринг тўғраш ва йиғлашни билмайдиган Голливуд юлдузлари (видео)

    18.03.2024, 15:35

    Наҳотки бу ўша: Голливуднинг йиллар ўтиб ташқи кўриниши ўзгариб кетган машҳур жуфтликлари (фото)

    28.03.2024, 11:01

    Ҳар доимги образидан воз кечиб, ўзини кутилмаган амплуада синаб кўришдан қўрқмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    30.03.2024, 13:50

    Оламшумул машҳурликка эришган, аммо кейинчалик экранлардан ғойиб бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    08.04.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди



    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    А Серия. “Рома” Туринда ғалаба қозонди. Шомуродов 72 дақиқа ўйнади (видео)

    Спорт | 26 май, 07:52

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди 

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.