• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    Керем Бурсин “Қалбим эшигини қоқ” романтик комедияси экранларга чиққач, жаҳон миқёсида танилди. Бугунги кунда у жангари фильм қаҳрамонларидан тортиб мафтункор севги қаҳрамонларигача бўлган турли хил ролларни ижро этмоқда.

    Бурсин фаолиятини кам бюджетли фильм ва реклама роликларидан бошлаган. Юлдузнинг экрандаги образи ортида оддий қизиқишларга эга инсон яширинган — бу ҳақда мақолада батафсил тўхталамиз.

    1. Отаси ўғлининг актёр бўлишини истамаган

    Бурсин 1987 йил 4 июнда Истанбулда дунёга келган. Отаси Иброҳим Помир йирик нефть компаниясида раҳбарлик лавозимида ишлаган. Онаси Чигдем Керем ва унинг синглиси Мелисани тарбиялаш билан машғул бўлган. Мелиса кейинчалик фотограф бўлган. Оила тез-тез кўчиб юргани боис Керем Бурсин Шотландия, Индонезия ва Малайзияда яшаш имкониятига эга бўлган. Бу тажриба келажакдаги юлдузда дунёга очиқлик, бошқа маданиятларга ҳурмат ва билимга чанқоқлик хислатларини шакллантирган.

    Керем 10 ёшга тўлганда Бурсинлар оиласи Техасга кўчиб ўтган. Бир куни у ота-онасига актёр бўлишни исташини айтган. Онаси ўғлини қўллаб-қувватлаган, аммо арзон фильмларда суратга тушмасликка ваъда беришини сўраган. Отаси эса бунга қатъиян қарши бўлган. Шу боис йигит актёрлик карьерасини захира режа сифатида қолдириб, Бостондаги Эмерсон коллежининг коммуникация ва маркетинг факультетига ўқишга кирган.

    Университетни битиришига бир йил қолганда ота-онаси Малайзияга жўнаб кетишган. Керем эса фурсатдан фойдаланиб, орзусини рўёбга чиқариш учун Лос Анжелесга йўл олган.

    2. Рок-гуруҳ

    Бурсин мактаб йилларида “Андроген” номли рок гуруҳини тузган. Гуруҳда уч аъзо бор эди: Керем бас гитарада чалар, Сезар А. Осорио вокалист, Остин Александер эса барабанчи эди. Биринчи концертлари 2002 йилда бўлади, кейин гуруҳ икки йил кетма-кет Техасдаги мусиқа фестивалида қатнашди. 2000 йиллар ўрталарида гуруҳ 100 дан ортиқ нусхада биринчи демо-дискни чиқаради ва у уч кун ичида сотиб тугатилади.

    Ўрта мактабни тугатгач, гуруҳ ўз номини The Bellamy деб ўзгартиради. Йигитларнинг катта режалари бор эди — машина ижарага олиб, Америка бўйлаб саёҳат қилмоқчи эдилар. Бироқ Керемнинг ота-онаси бунга рухсат бермайди.

    3. Забт этилмаган Голливуд

    Кастингларда режиссёрлар бу йигитга қизиқиб қолишарди, аммо Бурсин ҳаётининг кўп қисмини АҚШда ўтказгани ва туркча билмаслиги маълум бўлгач, бу қизиқиш тез сўнарди. Унинг актёрлик фаолияти 2006 йилда “Пайшанба” фильмидаги собиқ аскар роли билан бошланади.

    Шундан сўнг бир нечта кичик роллар ижро этади. Бир неча йил ўтгач, кичик бюджетли даҳшатли фильмлар афсонаси ва кинога қўшган ҳиссаси учун фахрий “Оскар” мукофоти соҳиби Рожер Корман Бурсинга эътибор қаратади. Онасига берган ваъдасига қарамай, Керем “Акула-саккизоёқ” фильмидаги рол учун синовдан ўтади. Фильм 2010 йилда экранга чиқади, аммо қаттиқ танқидга учрайди. Шундан сўнг Бурсин мутахассислиги бўйича иш топиш ҳақида жиддий ўйлай бошлайди.

    4. Ҳар қандай ишга рози бўлган

    Иброҳим Помир ўғлига моддий ёрдам беришни тўхтатади. Керем тирикчилик ва актёрлик машғулотлари учун пул топишга мажбур бўлади — унинг устозлари Керолин Пикман ва Эрик Моррис эди. Эрик Моррис Жек Николсон ва Арнольд Шварценеггерни жаҳон даражасига олиб чиққани билан танилган.

    Бурсин официант, қўриқчи, ҳайдовчи ва ҳатто фаррош сифатида ишлаган.

    5. Акасининг тўйида тақдир белгилаган учрашув

    2012 йилда Керем амакиваччасининг тўйига Туркияга келади ва бу ерда продюсер Гайе Семкен билан танишади, у Керемни бир актёрлик агентлигига тавсия қилади. Бурсин ватанида бахтини синаб кўришга қарор қилиб янглишмайди. Бўлажак юлдуз 2013 йил июлида премераси бўлиб ўтган “Қуёшни кутиб” сериалига таклиф этилади.

    2020 йилда Fox телеканалида эфирга чиққан “Қалбим эшигини қоқ” сериалида у архитектура бюроси раҳбари Серкан Болат ролини ижро этади. Бош аёл ролини аллақачон машҳур актриса Ҳанде Эрчел ўйнайди. Суратга олиш пайтида улар ўртасида севги муносабатлари пайдо бўлади, аммо икки йилдан сўнг жуфтлик ажрашади.

    6. Американча талаффуз

    АҚШда ўтказган йиллари ва инглиз тилини эркин билишига қарамай, Бурсин турк илдизларига содиқ қолди. У ватани маданиятига чуқур ҳурмат кўрсатиб, унинг муносиб вакили бўлишга интилади.

    Америка талаффузидан қутулиш учун Керем репетитор билан шуғуллана бошлади. Шу билан бирга, у инглиз тилини амалиёт қилиш имконини берадиган ролларни танлашга ҳаракат қилади. Актёр Голливудни забт этиш ниятидан воз кечмаган.

    7. Спорт — ҳаётининг ажралмас қисми

    Келишган ва хушбичим актёр спортнинг нафақат қоматни сақлашига, балки фикрларни ҳам тартибга солишига ишонч билдиради. У вақти-вақти билан мухлисларини спорт залидан суратларини эълон қилиш орқали хурсанд қилади.

    Бундан ташқари, юлдуз сайр қилишни яхши кўради. Бу нафақат жисмоний фаоллик, балки ўзларининг қизиқарли ҳаётлари ҳақида ҳикоя қиладиган кўча савдогарлари билан суҳбатлашиш усули ҳамдир.

    8. Жамоатчилик позицияси

    Керем ижтимоий мавқейи юқори, адолат ва ҳурматни қадрлайдиган оилада вояга етган. Отаси унга болалигиданоқ дунёда омади камроқ бўлган инсонлар борлигини тушунишни ўргатган. Бурсин HeForShe аёллар ҳуқуқлари ҳаракатини қўллаб-қувватлайди ва ватанидаги ҳар бир қиз ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олиши учун ҳаракат қилади.

    9. Севимли машғулоти

    Суратга тушиш ва жамоат олдига чиқишларга қарамай, Бурсин сокинлик ва ёлғизликни афзал кўради. Актёр бўш вақтини яхши китоб ўқиб ўтказишни, дам олиш ва куч тўплашни маъқул билади. У вақтини севимли машғулотига ҳам ажратади — Керем ёғоч ва металлдан ҳайкалчалар ясайди. Бу буюмларни у фақат қариндошлари ва яқинларига совға қилади.

    Суратга олиш жараёнлари зерикарли тус олганда Керем Бурсин ошхонада ўз рецептларини яратиб, бундан завқ олади. У психология ва медитацияга ҳам қизиқади.

    29 март, 19:29   Изоҳ (0)   6623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афра ва Мертнинг пинҳона тўйи ва “Қўрғон сирлари”нинг финали: турк сериаллари оламидаги энг сўнгги янгиликлар 

    23.10.2024, 14:54

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    “Турк сериалларини кўрмайман”: Бурак Ўзчивит мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди

    13.11.2024, 17:25

    “Доктор Ҳаус” ва “Сабрина кичик жодугар”: машҳур фильмларнинг оригиналидан қолишмайдиган туркча ремейклари (трейлер)

    25.11.2024, 15:46

    Турк сериалларининг ютуқ ва камчиликлари: томошабинлар ҳафсаласини пир қилаётган ҳолатлар

    14.11.2024, 17:00

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Ёввойи” сериали жаримага тортилди, Демет Ўздемир халқаро совринга эга бўлди: турк киноси янгиликлари

    03.12.2024, 13:30

    Турк актёрларининг “Оскар”и: “Олтин капалак 2024” ғолиблари аниқланди

    10.12.2024, 14:40

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    “Қўрғон сирлари”дан қолишмайди: қизиқарли сюжетга эга турк сериаллари

    24.12.2024, 14:43

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Актёр Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади, синглисини эса калтаклади

    15 феврал, 12:45

    Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлислари билан учрашиб, суратга тушиш учун қанча сўрайди?

    27 феврал, 10:05

    Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва бошқа турк сериаллари юлдузларининг никоҳ тўйи қандай нишонланган? (фото)

    28 феврал, 12:51

    Керем Бурсин, Бурак Ўзчивит ва Жанер Топчу: энг келишган турк актёрлари ва уларнинг янги роллари

    7 март, 11:32

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Уларни бутун дунё танийди: Туркиянинг ёш, иқтидорли актрисалари (фото) 

    11 март, 14:16

    Тату, ташқи кўриниш, спиртли ичимликлар ва ишқий муносабатлар: турк актрисалари қандай мавзуда аёвсиз танқид қилинади?

    12 март, 13:51

    Россияда туғилишнинг пасайишига турк сериаллари сабабчи экани айтилди

    20 март, 14:01

    “Қашқирлар макони” ҳамда бошқа кўплаб машҳур сериаллар режиссёри Усмон Синав 69 ёшида вафот этди

    24 март, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.