• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фильмдаги персонажига мос тушмагани сабабли томошабинлар танқидига учраган Голливуд юлдузлари (фото)

    Фильмнинг муваффақияти кўп жиҳатдан актёрларнинг ролга қанчалик мос келишига боғлиқ. Бироқ кастинг менежерлари ҳам барча одамлар каби баъзида хато қилишади ва ролга мос келмайдиган юлдуз танланади.

    Қора бева — Скарлетт Йоханссон

    Фото: AdMe

    “Темир одам-2” фильми актёрлари олдиндан маълум бўлгач, мухлисларда ғазаб тўлқини пайдо бўлди. Йоханссоннинг супер жосус ролини ўйнаши кўпчиликка ёқмади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бошқа номзодларни таклиф қилишди: масалан, дастлаб ушбу рол учун кўриб чиқилган Эмили Блант. Фильм чиққандан кейин томошабинлар актрисанинг экранда пайдо бўлиши эснашга сабаб бўлганини таъкидлашди.

    Жей Гетсби — Леонардо Ди Каприо

    Фото: AdMe

    Айрим танқидчиларнинг фикрича, Ди Каприо кўп қиррали ва истеъдодли актёр бўлишига қарамай, Гецби ролига мос тушмаган. Жей Гетсби хавф-хатарни сезадиган дадил одам бўлиши керак. Томошабинларнинг фикрича, Леонардо ижросидаги Гетсби масхарабозга ўхшаб қолган.

    Жинни Уизли — Бонни Райт

    Фото: AdMe

    Гарри Поттер китобларини ўқиган ҳар бир киши Жинни гўзал ва хушчақчақ қиз бўлишини билади. Фильмдаги бу ролни ўйнаган Бонни Райт деярли сезилмайди ҳам. Ундаги ҳақиқий сеҳргарлик қудратини, омадли спортчи ва кўплаб талабаларнинг орзуси бўлган қиз образини актриса маромига етказиб ўйнолмаган.

    Белл — Эмма Уотсон 

    Фото: AdMe

    Disney’нинг “Соҳибжамол ва махлуқ” эртагининг фильми турли баҳоларга сазовор бўлди. Томошабинларга нафақат бироз модернизация қилинган сценарий, балки Уотсоннинг ижроси ҳам ёқмади: “Экранда Беллни эмас, феминист Эмма Уотсонни кўриш мумкин”. Баъзилар эса актриса Беллнинг раҳм-шафқат ва сабр каби муҳим хусусиятларини етказа олмаганини таъкидлайди.

    Ахиллес — Бред Питт

    Фото: AdMe

    Ижодкорлар “Троя” достонини кўнгилочар фильмга айлантириб қўйишди, унда кучли драматик саҳналар умуман йўқ. Бред Питтнинг ижроси ҳам танқидчилар эътиборидан четда қолмади. У Грециянинг буюк жангчиси образини яратиши керак эди, лекин буни уддалай олмади: “Питт яхши актёр ва келишган эркак, аммо Ахиллес  бундай персонаж эмас”. Бред Питт томонидан ижро этилган афсонавий жангчи жуда замонавий бўлиб қолган.

    Олимпиада — Анжелина Жоли

    Фото: AdMe

    Ушбу рол учун Жоли “Энг ёмон актриса” номинациясида “Олтин малина” мукофотини олди. Анжелинанинг ғалати аксенти танқидчиларга ёқмайди. Томошабинлар ҳам Жолига бўлган севгиларига қарамай, у Олимпиадани ёмон ўйнаганини тан олишади.

    Жейн Фостер — Натали Портман

    Фото: AdMe

    Тор ҳақидаги иккинчи фильм чиққандан сўнг Натали Портман Marvelъда кўринмай қолди. Истеъдодли актрисанинг баъзи мухлислари унинг юзаки ва зерикарли актрисалигидан ҳафсаласи пир бўлган. Уларга Портман персонажини жонлантириш учун етарлича саъй-ҳаракатлар қилмагандек туюлди: “У ҳар сафар ҳис-туйғуларини ифодалашга ҳаракат қилганда жуда бемаъни бўлиб чиқади”.

    Робин Гуд — Кевин Костнер

    Фото: AdMe

    Томошабинларга Робин Гуднинг кўз қараши ёқмайди. Робин Гуд чидамли, бақувват қаҳрамон, Костнер эса, уларнинг фикрича, чарчаган чол бўлиб қолган. Уни ҳатто дарахтга қиёслашган: “Костнер ижросидаги Робин Гуд Ноттингем ўрмонидаги дарахтлардан бирига ўхшаб қотиб қолган”.

    Жонатан Харкер — Киану Ривз

    Фото: AdMe

    1992 йилда Брем Стокернинг “Дракула” романининг навбатдаги фильми чиқди. Танқидчилар фильмнинг асосий камчилигини кино фахрийлари Гари Олдман ва Энтони Хопкинс даражасига ета олмаган Ривзнинг ижроси деб аташди. Фильмда Ривзнинг хотиржам эмаслиги сезилади, унинг инглизча аксенти эса кино тарихидаги энг ёмонларидан бири сифатида тан олинди. Томошабинлар ҳам Ривзнинг британияликларни ўйнашга уринишидан хурсанд бўлмади.

    Мисс Коллин Ханниган — Кемерон Диас

    Фото: AdMe

    Кемерон Диас машҳур бродвей мюзиклининг фильмга мослашувида ўқитувчи ролини ижро этган. Аммо фильм “Олтин малина”дан бошқа ҳеч нарсага сазовор бўлмади. Танқидчилар актрисанинг ҳаддан ташқари ҳаракат қилгани ва унинг персонажи том маънода асабийлик ёқасида бўлган деган хулосага келишди. Томошабинлар ҳам уларнинг фикрига қўшилади, улар Мисс Ханниган сифатида бошқа бировни кўришни афзал кўришади: “Камерон Диас бу фильмда жуда ёмон ўйнаган. Ўшандан бери актриса фильмларда рол ўйнамайди”.

    19.05.2023, 19:35   Изоҳ (0)   12446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Музлаб қолган, нафас ололмаган, сочидан айрилган — роли сабаб қийинчиликка чидашга мажбур бўлган актёр ва актрисалар (фото)

    19.05.2023, 15:30

    “Уйда ўтиролмай таксичилик ҳам қилди” — Мурод Ражабовнинг рафиқаси актёрнинг тушкунликка тушгани, моддий қийинчиликлари ва армонлари ҳақида (фото)

    19.05.2023, 17:35

    Америкалик актёр Майкл Дуглас ижтимоий тармоқлар шахсий ҳаётига таъсир ўтказганидан шикоят қилди

    19.05.2023, 13:45

    “Гўзаллик салонида кесилган сочларни супуриб олардим”. Хонанда Бейонсе мухлисларига ўзининг биринчи иши ҳақида сўзлаб берди

    19.05.2023, 12:30

    Голливуд юлдузи Женнифер Лопес 323 гектарли уйини салкам 43 млн долларга сотувга қўйди (фото, видео) 

    19.05.2023, 11:30

    Instagram: Бир ойда 15 минг доллар топадиган Бонамур, аварияга учраган Дилфуза Исмоилова, Митти вайн жамоасининг санъаткорларга мурожаати 

    18.05.2023, 22:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.