Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хонанда Шаҳзода кузатувчиларига янги сурати билан кўриниш берди.

Ҳосила Раҳимова 22 апрель санасида 50 ёшни қарши олди. Хонанда ушбу санани шоу-бизнесдаги яқинлари ҳамда оила аъзолари билан нишонлади.
Актриса Асал Шодиева фарзандлари билан қандай вақт ўтказаётгани акс этган сурат билан бўлишди.

Клип съёмкасида жабрланган ва Туркияда операция қилинган актриса Сабрина Жабборова аста-секин тўғри юришни ўрганаётганини маълум қилди.
Актриса Шаҳло Темирова оилавий суратлари билан бўлишди.

Актёр ва хонанда Бунёд Раҳматуллаев яна бир бор оталик бахтига сазовор бўлди.

Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлисларига янги сурати билан кўриниш берди.

Нилуфар Усмонова миллий образда тушган суратлари билан бўлишди.

Муниса Ризаева аллергия туфайли ўлим билан юзма-юз келгани ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)