Айрим машҳур инсонлар муваффақиятга эришишни ўзига чиройли, қисқа ҳамда ёдда қоларли тахаллуслар топишдан бошлаган. Қуйидаги уларнинг бир нечтасини танишиб чиқиш мумкин.
Оливия Уайлд
Актриса карьерасининг бошиданоқ Оливия тахаллусини олган ва машҳур ёзувчи Оскар Уайлд шарафига Кобурн фамилиясини Уайлдга ўзгартирган.
Натали Портман
Натали Хершлаг Люк Бессоннинг «Леон» фильмини суратга олаётганда Портман фамилиясини олишга қарор қилган. У ерда қиз Матильда ролини ўйнаган. Аммо актриса жуда ёш бўлса-да, тўғри қарор қабул қилган: тахаллус унинг машҳур бўлишига ҳам ёрдам берган бўлиши мумкин.
Николас Кейж
Болалигида Николаснинг фамилияси Коппола эди, лекин фильмларда роль ўйнашни бошлаганидан сўнг у режиссёр Френсис Коппола билан боғланмаслик учун Кейж тахаллусини олишга қарор қилган.
Жулианна Мур
Жули Энн Смит ҳам карьерасининг бошидаёқ бошқа тахаллус олишига тўғри келган, чунки унинг фамилияси ҳамкасблари орасида аллақачон «банд» эди.
Жоди Фостер
Актрисанинг ҳақиқий исми – Алисия Кристиан Фостер. Болалигида унинг укалари ва опа-сингиллари уни Жоди деб атаган. Шунинг учун вақт ўтиши билан юлдузнинг ўзи Алисия исмидан фойдаланишни тўхтатган.
Майли Сайрус
«Ханна Монтана» қўшиқчиси ва юлдузи туғилганида унга Дестини Хоуп Сайрус деб исм беришган. Қизнинг очиқкўнгиллиги ва табассуми туфайли ота-онаси уни Майли – «smile» сўзидан «табассум» деб чақира бошлаган. Қўшиқчига бу исм шу қадар ёқдики, вақт ўтиши билан уни паспортига ҳам киритишга қарор қилди.
Элтон Жон
Режиналд Кеннет Дуайт – бу аслида Элтон Жоннинг исми. Шон-шуҳрат сари йўл олган мусиқачи аллақачон пианино мукаммал чалишни ҳам билар эди. Шундан сўнг хонанданинг биринчи продюсери унга ўз исмини енгилроқ ва эсда қоларли қилиб ўзгартиришни маслаҳат берган ва Элтон Жонга ўзгарган.
Жон Леженд
Ўзининг карьерасининг бошида Жон ҳақиқий исми – Стивенс билан чиқиш қилди. Лекин ҳамкасби Канье Уэст билан учрашиб, унинг лейбли билан шартнома имзолагандан сўнг қўшиқчининг тавсиясига кўра тахаллус олди.
Лана Дел Рей
Элизабет Вулриж Грант продюсерларнинг тавсияси билан Лана Дел Рейга айланди. Унинг ҳақиқий исми қўшиқчи яратадиган мусиқа услуби билан умуман боғлиқ эмас.
Тина Тернер
Анне Мей Буллок тахаллусини турмуш ўртоғи Айк Тернер рафиқаси иштирокида янги гуруҳ тузганида ихтиро қилган. Жамоа «Ike and Tina Turner Revyue» деб номланган.
Мерилин Менсон
1989 йилда Брайан Хью Уорнер Marilyn Manson and The Spooky Kids рок-гуруҳига асос солган. Юлдузнинг тахаллуси икки қисмдан иборат: актриса Мерилин Монронинг фамилияси ва қонхўр жиноятчи Чарльз Мансоннинг исми.
Катрин Денев
Фаолиятининг бошида француз актрисаси онасининг фамилиясини олди, чунки у ўша пайтда машҳур бўлган катта синглиси Франсуаза Дорлеак билан адаштиришларини хоҳламаган.
Мег Райан
Актрисанинг туғилганда қўйилган исми анча узун: Маргарет Мери Эмили Энни Хайра. У шундай исм билан Голливудда шон-шарафга эриша олмаслигини сезди ва шунинг учун бувисининг исмини қисқартириб, тахаллус олди.
Чарли Шин
Актёр тахаллусни кўп йиллар аввал олганидан деярли ҳеч ким бу ҳақда эсламайди. Дарҳақиқат, унинг исми Карлос Ирвин Эстевес бўлиб, ҳатто ҳамкасблари ҳам бу ҳақда билмайди.
Дэвид Броуи
1960 йилларда Дэвид Роберт Жонс ўзининг ҳақиқий исми билан чиқиш қилди, лекин кейин қўшиқчи Техас инқилоби қаҳрамони – Жим Боуи шарафига Боуи тахаллусини олди.
Изоҳ (0)