Самарқанд ва Тошкентда фуқароларни хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқандда “С.С” МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. интернетда хорижий давлатларга ишга юборишлари ҳақида эълон берган. У 6 нафар фуқарони Германия ва Англияга ишга юбориш эвазига, уларнинг жами 12 700 долларини қўлга киритган.
Шунингдек, Учтепа туманида фуқаро Э.М. фуқаро И.С. ва унинг 4 нафар танишларини 12 минг доллар эвазига Германияга бориши учун виза олиб беришини айтган. Шундан 6 минг долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.
Ноқонуний тарзда хорижга ишга юбориш
Давлат хавфсизлик хизмати Буюк Британияга ишга юбориш учун тўрт кишидан 12 минг доллар олган шахс ушлангани ҳақида хабар берганди.
Шу каби ҳолат Тошкент шаҳрида ҳам кузатилганди. 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида Буюк Британияга ишга юбориши ва виза олиб бериши эвазига 12 000 АҚШ доллар олган фуқаро қўлга тушганди.
Бундан аввал Тошкентда фуқарони Японияга ишга жўнатиш эвазига 7,4 минг доллар олган шахс, Самарқандда тўрт кишини Польшага ишга юбориши эвазига жами 10 700 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилганди. Самарқанд, Жиззах ва Тошкентда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланганди.
Президентнинг “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра 2024 йил 1 ноябрдан хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади.
Хориждан ишга таклифлар:
- Маош 2,5 минг доллар: Hyundai компанияси ўзбекистонликларни ишга олади
- Маош соатига салкам 13 евро: ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда
- Ўзбекистонликлар Польшага ишга таклиф қилинмоқда
Бундан аввал Литва корхоналари билан 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилганди. Шунингдек, ўзбекистонликлар Японияга логистика, аэропорт хизмати ва юк ташиш йўналишларида ишга юборилиши айтилганди.
Ўзбекистонда 2018—2023 йилларда аҳоли даромадининг 16 фоизи мигрантлар улушига тўғри келган. Чет элларда ишлаётган юртдошлар ҳар йили Ўзбекистонга ўн икки-ўн беш миллиард доллар жўнатади.
Президентнинг “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:
- хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади;
- Агентликнинг электрон платформасида фуқароларга ўзининг резюмесини шакллантириш ва жойлаштириш ҳамда эълон қилинган иш ўринлари бўйича танловларда эркин иштирок этиш имконияти яратилади;
- вақтинча меҳнат фаолиятига чиқиб кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан 10 миллион сўмгача икки йил муддатга микрокредитлар ажратилади;
- фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиши ва “ишчи виза”га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бепул консалтинг хизматлари кўрсатилади.
2024 йил 1 декабрдан агентлик томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.
Изоҳ (0)