• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Олтин қафас ёки бахтли ҳаёт: машҳур корейс актёрларининг рафиқалари аслида қандай яшайди?

    Уларнинг эрлари Кореядаги энг машҳур ва энг чиройли актёрлардир. Лекин ҳаммаси бир қарашда туюлганидек ажойибми? Корейс актёрларининг хотинлари аслида қандай яшаши ҳақида маълумот берамиз.

    Биринчи муаммо

    Қизлар дуч келадиган биринчи нарса, албатта, танқиддир. Сон Жун Кининг рафиқаси Кети Луиз Саундерснинг бу борада омади чопган, чунки у чет эллик эди, акс ҳолда Кореядаги танқидларга бардош беролмасди. Сон Жун Ки ҳаётининг тарихи корейс ўлчовлари бўйича жуда мураккаб. Қайсидир маънода Кетининг менталитети мухлислар ва журналистлар томонидан қилинган барча ҳужумларни енгишга ёрдам беради. Улар суратга олиш майдончасида танишган. Кетини италян тили репетитори сифатида таклиф қилишгани ҳақида миш-мишлар ҳам бор, аммо расмий маълумотларга кўра, иккаласи умумий дўстлари орқали танишган. Дораманинг бунга алоқаси йўқ. Актёр, айниқса, улар Кореяда яшаганларида, рафиқасига ғамхўрлик ва эътибор билан муносабатда бўлган. У рафиқаси учун шахсий таржимон ёллаган ва унга иложи борича қулайлик яратиш учун барча чораларни кўрган.

    Афсуски, шу пайтгача ҳеч ким Сон Жун Ки ва кўпчилик севган актриса Сон Хе Гёнинг муносабатларини унутгани йўқ. Шубҳасиз, бу икки аёлни доимо таққослашади.

    Яқинда интернет фойдаланувчилари Сон Жун Кига рафиқаси билан муносабатлари ҳақидаги гаплари учун танқид қилишди. Актёр Кети унга ҳис-туйғуларини енгишда ёрдам беришини тан олди. Аммо тармоқ фойдаланувчилари Сон Хе Гёнинг унга турмушга чиққан пайтида у ҳам худди шу нарсани айтганини эсладилар. Шунинг учун ҳам кўпчилик актёрни иккиюзламачи деб атади.

    Иккинчи муаммо

    Кореядаги актёрларни ҳар бир суратга олишдан кейин улар ўртасидаги муносабатларда шубҳа қилишларини биласиз, лекин у уйланган бўлса-чи?

    Бир куни Нам Гун Мин режиссёр сифатида ўзини синаб кўришга ва қисқа метражли фильм суратга олишга қарор қилади. Ушбу лойиҳа устида ишлаётганда у Жин Арим исмли моделни ёқтириб қолади, лекин Нам Гун Миннинг айтишича, муносабатларда тажрибаси жуда кам бўлгани учун у ўзини ҳаддан ташқари тўғрисўз тутади. Жин Арим актёрни бир неча бор рад этади. Нам Гун Мин ҳатто рад этилган узундан-узоқ матнли SMS ҳам олади.

    Албатта, бундай воқеадан кейин артист таслим бўлишни ўйлаб қўйганди, лекин бир куни Жин Арим кутилмаганда Нам Гун Минни бирга ичишга таклиф қилган. Ўша кундан бошлаб улар учраша бошлайди. Тўй 2022 йилда бўлган ва эр-хотин деярли 10 йилдан бери бирга. Аммо 2023 йилнинг ёзида Ан Ин Чин ва Нам Гун Мин бош ролларни ижро этган “Севишганлар” тарихий драмаси экранларга чиққач, катта жанжал бошланади. Гарчи сериал унчалик машҳур бўлмаса-да, у томошабинлар орасида актёрлар тушган нохуш воқеа туфайли эсда қолди.

    Экрандаги эр-хотиннинг ҳақиқий ҳаётда ҳам ишқий муносабатлари бўлган, деган миш-мишлар тарқалди. Актриса Ан Ин Чин уйланган эркакнинг бошини айлантирганликда айбланган. Ҳатто Ан Ин Чиннинг онаси ҳам бу миш-мишларга ишонган. Шунча гапларга қарамай, жуфтликнинг муносабатлар сақланиб қолади. Баъзида Жин Арим меҳмон ёки модел сифатида мода тадбирларига таклиф қилинади, аммо унинг ўтмишдаги барча хизматларига қарамай, унинг исми ҳар доим эри Нам Гун Мининг исми билан ёнма-ён туради.

    Учинчи муаммо

    Ли Бён Хон рафиқаси билан машҳур актёр бўлганида танишган, Ли Мин Жон эса кинога эндигина кириб келган эди. Кўп ўтмай улар турмуш қуришади. 2014 йилда катта жанжал чиққунга қадар ошиқ-маъшуқлар ажойиб яшаётгандек эди.

    Хонанда Ким Да Хи ва модел Ли Жи Ёнг таниқли актёр Ли Бён Хонни шантаж қилишга уринганидан кейин қўлга олинади. Маълум бўлишича, у қизлар билан бирга ичган, ҳатто уларга шилқимлик қилган. Улар ҳаммасини видеога олишга улгуришади. Бундан ташқари, суд жараёнида санъаткор иштирокидаги очиқ ёзишмалар ҳам юзага чиқади. Қиз кечки овқатга нима хоҳлашини сўраганида, Ли Бён Хон “Сени” деб жавоб беради. Мулоқотларда кўп ноз-ишвалар сезилиб турарди. Буларнинг ҳаммаси актёрнинг қонуний хотини биринчи фарзандини кутаётган пайтда содир бўлади. Можародан сўнг Ли Бён Хон хиёнатни тан олиб, Ли Иин Жон ва мухлисларидан узр сўрайди. Товламачи аёллар эса қамоққа олинади.

    Бироқ актёр улар учун максимал жазони талаб қилишни хоҳламайди, шунинг учун бир мунча вақт ўтгач, қизлар гаровга қўйиб юборилади. Хотини Ли Бён Хонни кечиради, яқинда эр-хотин иккинcи марта ота-она бўлишди. Ли Мин Жон бир интервьюсида турмуш ўртоғи билан аслида қандай яшаётганини айтиб “У жуда меҳрибон ва юмшоқ кўнгил, менинг барча ҳақоратли сўзларим ва ҳаракатларимга индамай чидайди. Мен бир оз қизиққонман, шунинг учун ота-онам олдида ҳам унга бақиришим мумкин. Шунда улар ўзимни қўлга олишимни маслаҳат беришади. Қаҳр-у ғазабимни тўкиб солсам, бир оз енгил тортаман” дейди.

    Шунингдек, актриса эри уни ҳаммадан яхшироқ тушунишини, ҳар доим ишда қўллаб-қувватлашини айтади. Шундай қилиб, санъаткорнинг карьерасига зарар етмай, янги лойиҳалар туфайли унинг машҳурлиги янада ошиб бормоқда.

    Тўртинчи муаммо

    Мазкур жуфтликнинг севги тарихини аср романи деб аташади. Бу Кореядаги энг кўп муҳокама қилинадиган, шу билан бирга энг севимли жуфтликлардан биридир. Албатта, ҳамма Хён Бин ва Сон Е Жин аслида қандай яшашини, масалан, улар ўртасида қандайдир келишмовчиликлар бор-йўқлигини билишга қизиқади. 

    Хён Бин ва Сон Е Жин бир-бирларини узоқ вақтдан бери билишлари ҳақида миш-мишлар тарқалди, бироқ уларнинг расмий муносабатлари улар “Муҳаббатнинг фавқулодда қўниши” дорамасида бирга рол ўйнаганларидан кейин бошланган. Дорамадаги ишқий сюжет эртак каби реал ҳаётга ҳам кўчади.
    Ўша пайтда актрисага кўпчилик ҳасад қиларди. Аммо мухлислари жуфтликнинг муносабатларини қўллаб-қувватлади, айниқса улар ўртасидаги ҳис-туйғулар жуда жиддий бўлиб, шунчаки бир лаҳзалик муҳаббат бўлиб қолмади, балки ҳақиқий оила пайдо бўлди. Тўй 2022 йил март ойида бўлиб ўтди, ноябрь ойида эса жуфтлик ўғил фарзанд кўришди.

    Яқинда актёр Корея кўнгилочар шоуларидан бирида иштирок этди. Шоуда актёр оммага ҳар доим ҳам очиқламайдиган оиласи аслида қандайлиги ҳақида гапириб берди. Илгари Сон Е Жин ўзи учун ноодатий бўлган оналик мақоми ҳақида интервью берганди. У фарзанд тарбияси қанчалик масъулиятли экани ҳақида айтганда Хён Бин ҳам буни тасдиқлади. Юқоридаги ширин ташвишлар билан эр-хотин бахтли, улар ўртасида юзага келадиган ягона келишмовчилик — чақалоқ кимга кўпроқ ўхшаши ҳақидаги баҳслар.

    Хён Бин хотинидан фахрланишини таъкидлади. У ҳеч қачон рафиқасини олтин қафасга солишга уринмаган. Аксинча, иккала актёр ҳам карьераларини ривожлантиришда давом этмоқда, уларни олдинда яна кўплаб қизиқарли ва ҳаяжонли лойиҳалари кутмоқда.

    28 январ, 09:46   Изоҳ (0)   95715
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фирдавс Абдуҳолиқов: Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекфильм»га ташрифи, эфирларда турк сериалларининг камайиши ва «Ўзбеккино»га нисбатан танқидлар ҳақида

    23.11.2020, 10:25

    2022 йилда энг кўп томоша қилинган 10 та турк сериали

    17.12.2022, 15:50

    Кинотавсия: Юрагингиз тубидаги энг нозик ҳисларни уйғотиб юборадиган корейс сериаллари

    12.06.2024, 09:37

    Бир ўтиришда томоша қиласиз: биринчи дақиқаларданоқ экран қаршисига михлаб қўядиган корейс сериаллари

    20.06.2024, 14:29

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?

     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

    Реклама | 11 июн, 19:30

    Янгийўлда юк машина ҳайдовчиси велосипеддаги 9 ёшли болани босиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 11 июн, 19:26

    Машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган Голливуднинг ёш юлдузлари

    Лайфстайл | 11 июн, 19:15

    Хитой компанияси Ўзбекистонда божхона юкларини сканерлаш технологияларини жорий қилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 июн, 19:10

    Telegram рус махсус хизматларига ишлаётган бўлиши мумкин

    Дунё | 11 июн, 19:01

    Сурхондарё тоғ ва адирликларига сел келди

    Ўзбекистон | 11 июн, 18:35

    Орландо Блум “Кариб денгизи қароқчилари”га қайтиш истаги борлигини айтди

    Кино | 11 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.