• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    Ҳар бир инсоннинг ҳаётида ташвиш, чарчоқ ва тушкунлик ҳолати кучайиб, мутлақ апатияга олиб келадиган босқичдан ўтади. Бундай вақтда авваллари катта мотивация берган мақсадлар қадри йўқолади, тонгда уйғонганда ҳаётдан маъно кўринмайди.

    Кўпинча буларнинг барига ўзимизни сабабчи қиламиз: иродасизлик, мотивациянинг етишмаслиги ва етарли билим эгалламаганимиз учун ўзимизни айблаймиз... Аслида, бу узоқ ва машаққатли меҳнатдан сўнг чарчаш натижасида юзага келади. Бу шунчаки яхшилаб дам олиш, руҳан тикланиш, сўнг эса ҳаётдан нима исташингизни қайта кўриб чиқишингиз учун белгидир.

    Агар ишни нимадан бошлашни билмасангиз, қуйидаги драма қаҳрамонлари қандай қарор қабул қилганлигини томоша қилишни тавсия қиламиз.

    “Ҳеч нарса қилишни хоҳламайман”

    • Давлат: Жанубий Корея
    • Асл номи: 아무것도 하고 싶지 않아
    • Премьера санаси: 2022 йил
    • Жанр: романтика, мелодрама
    • Режиссёрлар: Ли Юн Жунг, Хонг Мун Пё
    • Ролларда: Ким Сеол Хюн, Им Си Ван, Шин Эун Су, Бан Чже Мин
    Фото: The Girl
    Фото: The Girl

    Сюжет. Бош қаҳрамон Ё Рим кўп қийинчиликларни бошидан кечиради: аввал уни йигити ташлаб кетади, кейин эса онаси вафот этади. Стрессни енгиб, қандай яшашни ўйлаб, ишидан ҳам бўшайди. Кичик бир қишлоққа кўчиб ўтиб, ҳеч нарса қилмасликка қарор қилади.

    У ерда қиз маҳаллий кутубхоначи Де Бомни учратади, у дудуқланиши туфайли одамлар билан камдан кам мулоқот қилади. Қиз янги таниши билан ўзини қулай ҳис қилади ва улар аста-секин бир-бирларини даволай бошлайдилар.

    Сериал нимани ўргатади? Кўпчилик пул, обрў ва турли моддий нарсалар ортидан қувиб атрофдаги тинчлик ва осойишталикдан баҳраманд бўла олмайди ва асабий бўла бошлайди. Ушбу драмада бир муддатга барча юмушлардан танаффус қилиш ва атрофдаги оламга бошқача нигоҳлар билар назар солишни ўргатади.

    “Шамолли жойлар”

    • Давлат: Хитой
    • Асл номи: 去有风的地方
    • Премьера санаси: 2023 йил
    • Жанр: романтика, драма
    • Актёрлар: Лиу Ифей, Ли Сиан, Ху Бин Синг, Ню Тзюн Фен, Ма Мен Вей, Дун Синг
    Фото: The Girl
    Фото: The Girl

    Сюжет. Меҳмонхонада ишлайдиган Ҳундоу исмли қизнинг яқин дугонаси саратон касаллигидан вафот этгач, унинг ҳаёти барбод бўлади. Қизга яқин инсонининг ўлимини тан олиш оғир кечади. Маълум вақт ўтгач, у дугонаси билан узоқ вақт режалаштирган, аммо амалга оширилмаган ишларни бажаришга қарор қилади. Ҳундоу меҳмонхонадаги ишини ташлаб, чекка қишлоққа боради ва у ерда маҳаллий тадбиркор Се Чжияо билан учрашади. Тадбиркор маҳаллий ҳудудни ривожлантириш ва қишлоққа сайёҳларни жалб қилиш ҳаракатида бўлади. Бу ишда Ҳундоу унга ёрдам беради.

    Сериални кўришга сабаб. Сериал турли воқеалардан ташкил топган енгил ҳикоядан иборат. Ундаги ҳар бир қаҳрамон ҳаётида ҳар хил қийинчиликларни бошдан ўтказади. Драмадаги ажойиб табиат манзараси ва саундтреклар томошабинни эътиборсиз қолдирмайди.

    “Менга таом олиб берадиган гўзал синглим”

    • Давлат: Жанубий Корея
    • Асл номи: 밥 잘 사주는 예쁜 누나
    • Премьера санаси: 2018 йил
    • Жан: романтика, мелодрама
    • Актёрлар: Сон Е Жин, Чон Ҳе Ин, Ли Жу Ён, Гил Ҳе Ён, Юн Чон Сок
    Фото: The Girl
    Фото: The Girl

    Сюжет. Жин Йи дугонасининг укаси хориждан қайтади. Йиллар ўтиши билан уларнинг бир-бирига бўлган ҳис-туйғулари ўзгаради, лекин ёшдаги катта фарқ ва жамоатчилик фикри уларнинг муносабатларига тўсқинлик қилади. Шунингдек, Жин Йи тартибсиз иш жадвалидан, ҳамкасблари ва оила аъзоларининг салбий муносабатидан азият чекади.

    Сериал нимани ўргатади? Сериалда романтикага оид эпизодлар кўп, аммо бош қаҳрамоннинг ҳаёти билан танишгач, кўплаб томошабинлар унда ўзини кўради. Драмани кўргач, ишхонадаги раҳбарларнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишларига тоқат қилиш керакми, ёки йўқ, деган хаёл келади.

    “Об-ҳаво яхши бўлганда қайтаман”

    • Давлат: Жанубий Корея
    • Асл номи: 날씨가 좋으면 찾아가겠어요
    • Премьера санаси: 2020
    • Жанр: романтика, мелодрама
    • Актёрлар: Со Кан Жун, Парк Мин Ён, Мун Чжон Ҳи, Нам Ки Э, Ли Чже Ук, Ким Ён Де
    Фото: The Girl
    Фото: The Girl

    Сюжет. Истеъдодли виолончел мусиқа асбоби куйчиси Хе Вон она қишлоғига қайтиб келади, бундан унинг яқинлари унчалик ҳам хурсанд бўлмайди. Қиз эса рақобат кучли бўлган Сеул шаҳрига қайтиб боришни истамайди. Кунларнинг бирида у синфдоши, ҳозирда китоб дўконига эгалик қилаётган Ин Соб билан кўришиб қолади. Қизнинг ҳаётга бўлган қараши секин-аста позитив томонга ўзгариб боради.

    Сериални кўришга сабаб. Сериалда Жанубий Кореянинг гўзал табиати тасвирланар экан, катта карьера қилиш ва машҳурликка эришиш доим ҳам ҳаётнинг мазмуни бўлавермаслиги кўрсатилади.

    “Ўттиз тўққиз”

    • Давлат: Жанубий Корея
    • Асл номи: 서른 아홉
    • Премьера санаси: 2022
    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Ким Санг Ҳо
    • Ролларда: Сон Е Чжин, Чон Ми До, Ким Чжи Хён, Ён У Чжин, Ли Му Сен, Ли Те Ҳван.
    Фото: The Girl
    Фото: The Girl

    Сюжет. Болаликдан дўст бўлган уч нафар қиз ҳар доим бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Албатта, ҳар бирининг ўзига яраша муаммоси бор, лекин улар 40 ёшга яқинлашганда, аста-секин кўп нарсани тушуна бошлайдилар.

    Тўсатдан дугоналардан бири саратонга чалинганини билишади. Ўлим муқаррар эканлигини тушуниб, улар инкор этишдан қабул қилишгача бўлган босқичлардан ўтади ва дугонасининг қолган ҳаётини энг ёрқин хотиралар билан тўлдиришга ҳаракат қилишади.

    Сериал нимани ўргатади? Драма вақтни беҳуда сарф қилмаслик лозимлиги ва ўлим муқаррар бўлгани билан, унинг тўсатдан келиб қолиш эҳтимоли ҳам мавжудлигини эслатади.

    “Севгидан кейин нима келади?”

    • Давлат: Жанубий Корея
    • Асл номи: 사랑 후에 오는 것들
    • Премьера санаси: 2024
    • Жанр: романтика, драма
    • Актёрлар: Ли Се Young, Сакагучи Кентаро, Ҳонг Жонг ҳюн, Накамура Энн
    Фото: The Girl
    Фото: The Girl

    Сюжет. Бир вақтлар Чве Хон дунёни кезиш ва орзуларини амалга ошириш учун оиласидан Японияга қочиб кетган. У ерда қиз ёзувчи бўлишни орзу қилган япониялик Жунго билан танишади. Аммо уларнинг муносабатлари узоққа чўзилмайди ва охир-оқибат ажрашади. Орадан йиллар ўтгач, таниқли ёзувчи Жунго ўзининг янги романини тарғиб қилиш учун Кореяга келади ва Хонни ҳаётига қайтаришга уриниб кўради.

    Сериал нимани ўргатади? Шубҳаланиш барча учун табиий ҳолат, бироқ баъзи шароитлардан ортиқча шубҳа бутун умрлик хатоликка сабаб бўлиши мумкин. мазкур драманинг сюжети қалбига қулоқ солмагани учун қанчалик кўп азоб-уқубатларни кўриша мажбур бўлиш мумкинлигини тасвирлаб беради.

    “Романтик илова”

    • Давлат: Жанубий Корея
    • Асл номи: 로맨스는 별책부록
    • Премьера санаси: 2019 йил
    • Жанр: романтика, комедия
    • Актёрлар: Ли Чон Сок, Ли На Ёнг, Ви Ҳа Жун, Чон Ю Жин, Чо Хан Чхол, Парк Гю Ёнг, Ким Сун Ёнг
    Фото: The Girl
    Фото: The Girl

    Сюжет. Бир неча йил аввал Канг Дан Йининг оиласи бузилади. Туғруқ таътилидан сўнг уни ҳеч ким ишга олгиси келмайди, унинг турмуш ўртоғи эса ёш она ва болани ҳеч нарсасиз ташлаб кетади. Тақдир тақозоси билан у болаликдаги дўстининг корхонасига ишга киради. Аммо иш берувчи Ин Хон уни ҳануз яхши кўришини билмайди.

    Сериал нимани ўргатади? Турли мураккаб вазиятларга тушиб қолганда атрофдагилардан: яқин қариндош ёки дўстлардан ёрдам сўрай билиш кераклиги тушунтирилади. Шунингдек, сериалда меҳнат бозоридаги адолатсизликлар ҳам тасвирланган.

    21.11.2024, 09:55   Изоҳ (1)   15317
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс#сериал#драма

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. kolyaaskharov@gmail.com / 22.11.2024, 21:26

      Qayerdan koʻrishimiz mumkinligini ham aytinglar, men hech qayerdan topolmayapaman

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йилда энг кўп томоша қилинган 10 та турк сериали

    17.12.2022, 15:50

    Нафақат болаларни, балки катталарни ҳам экран қаршисига михлаб қўядиган Жанубий Корея мултфильмлари (видео)

    19.03.2023, 16:01

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    22.09.2023, 13:08

    “Эмми” халқаро мукофотига номзод қилиб кўрсатилган 6 корейс сериали

    23.01.2024, 13:20

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Netflix’нинг муваффақиятли лойиҳаларидан бири — “Кальмар ўйини” сериалининг саҳна орти жараёнлари акс этган қизиқарли суратлар

    08.05.2024, 15:50

    Голливудда суратга олинмаган бўлса-да, дунё бўйлаб томошабинларни ўзига жалб этган қизиқарли телесериаллар

    07.06.2024, 15:05

    Кинотавсия: биринчи дақиқасидаёқ экран қаршисига михлаб қўядиган қизиқарли сериаллар

    22.07.2024, 12:35

    Кинотавсия: дам олиш кунларини мароқли ўтказиш учун ажойиб корейс драмалари (трейлер)

    09.08.2024, 16:53

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    “Қиш сонатаси” қандай суратга олинган ва унинг актёрлари ҳозир нима билан банд? (фото)

    15.08.2024, 15:40

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Вучич: "Украинадаги можаро 10 йил давом этади ва Корея сценарийси бўйича тугайди"

    27.09.2024, 19:25

    Instagram: Ўткир Шодмонов 52 минг долларга автомобиль харид қилди, Шаҳзода Муҳаммедова инглизчани ўрганмоқда, бир кунда энг кўп “бирров”га борадиган рекордчи хонан...

    06.10.2024, 22:48

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    “Браво”дан кетиб, даромади ошган, институтга кириш учун пул тўплаган ва Spark’да киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 36 ёшда (фото, видео)

    22.10.2024, 09:10

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Гўзаллиги ва истеъдоди билан бутун дунёни ўзига мафтун этган корейс актрисалари (фото)

    08.11.2024, 11:52

    Моҳирона ижроси билан Голливудни забт этган корейс актёрлари

    12.11.2024, 12:40

    Вьетнамлик 22 ёшли талаба сайёрадаги энг гўзал қиз деб топилди (видео)

    13.11.2024, 15:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50

    “Ювентус” “Челси”нинг Кенан Йилдиз бўйича таклифини рад этди

    Спорт | 25 июл, 20:35

    Ўзбекистон ерларининг ярмидан кўп қисми қишлоқ хўжалигига тегишли — Кадастр агентлиги

    Ўзбекистон | 25 июл, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.