Хитой АҚШда ишлаб чиқарилган баъзи яримўтказгичлар импортига жавоб тариқасида киритилган божларни бутунлай бекор қилди. Бу ҳақда учта компанияга асосланиб CNN телеканали хабар бермоқда.

“Zhengnenliang Supply Chain импорт агентлигининг менежери Чен Шаолин пайшанба куни саккиз турдаги интеграл микросхемаларга қўйилган божлар нолгача туширилганини билганини айтди”, дея хабар бермоқда телеканал.
CNN хабарига кўра, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакат божхона хизматлари яримўтказгичларга қўйилган оширилган божлар бекор қилинганидан бехабар эканликларини маълум қилишган.
Бундан олдин АҚШ савдо вазири Говард Латник АҚШ электроника ва яримўтказгичли қурилмалар импортини “кўзгу” божлардан вақтинча озод этганини, чунки келгуси ойларда Америка маъмурияти уларга алоҳида сектор божларини жорий этишни режалаштирганини айтган эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 2 апрель куни бошқа мамлакатлардан импортга “ўзаро” божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Уларнинг асосий ставкаси 10 фоизни ташкил этиб, 57 мамлакат учун 9 апрелдан бошлаб оширилган ставкалар жорий этилди. Ушбу ставкалар АҚШнинг муайян мамлакат билан савдо тақчиллигидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган: тақчиллик ўрнига мувозанат бўлиши учун. Бироқ 9 апрель куни АҚШ президенти 75 дан ортиқ давлат жавоб чораларини кўрмаганини ва музокаралар ўтказишни сўраганини эълон қилди. Шу сабабли 90 кун давомида Хитойдан ташқари барча мамлакатлар учун 10 фоизлик асосий импорт божлари амал қилади.
Савдо урушидаги бир қатор қадамлардан сўнг, АҚШнинг Хитой товарлари учун қўшимча “ўзаро” божи 125 фоизга, Америка товарлари учун жавоб божи ҳам 125 фоизга етди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Хитойга синтетик гиёҳванд моддаларга қарши етарлича кураш олиб борилмагани учун киритилган 20 фоизлик бож ҳам мавжуд.
Хитой АҚШни “ўзаро божлар”ни бекор қилишга ва ўзининг нотўғри амалиётини тузатишга чақирди. ХХР раиси Си Цзиньпин ҳеч бир давлат “бож уруши”дан ютмаслигини қайд этди.
22 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга қаратилган савдо урушида янги бурилиш қилмоқчи. Ўрнатилган юқори божлар сезиларли даражада пасаяди, аммо нолга тенг бўлмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)