• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    АҚШнинг энг бой актёрлари топ-10 талиги. Биринчи ўринда ким эканини тасаввур ҳам қилолмайсиз

    Айтишларича, корейс актёрлари ҳам бойлик миқдори бўйича америкалик актёрларга тенглаша олмас экан. Келинг, буни текшириб кўрамиз.

    10. Леонардо Ди Каприо

    Аввалига ўсмирларнинг севимли юлдузидан режиссёрларнинг эркатойига, энди эса шунчаки афсонага айланди. Ди Каприо доимо мураккаб ролларни танлайди: “Авиатор”, “Муқаддима”, “Лаънатланганлар ороли”, “Омон қолган”. Ва ниҳоят 2016 йилда “Оскар”. Узоқ кутилган ҳайкалчани унга шунчаки сабр-тоқати учун ҳам берса бўларди.

    Бойлиги — тахминан 260 миллион доллар. Гонорарлар жуда катта — ўзига орол, ҳашаматли уйлар, квартиралар сотиб олган, дабдабали ҳаёт кечиради. “Юқорига қарама” фильмининг ўзи 30 миллион доллар даромад келтирган.

    Кинодан ташқари, Ди Каприо экофаоллардан бири. Унинг жамғармаси табиатни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашга миллионлаб маблағ йўналтиради.

    9. Киану Ривз

    Голливуднинг ҳеч қачон бошқаларнинг қоидаларига бўйсунмаган, камтарона ҳаёт кечирадиган миллионери.

    У “Форсаж” фильми биланоқ юлдузга айланди, кейин “Матрица”да инқилоб қилди ва “Жон Уик” орқали яна чўққига қайтди. Унга ҳеч нарсани исботлашнинг кераги йўқ — у шунчаки кадрда кўриниши биланоқ томошабин аллақачон унинг тарафида бўлади. Чунки Киану — бу соф харизма ва услуб тимсоли.

    Бойлиги тахминан 380 миллион доллар. Аммо у метрода юришни маъқул кўради, каскадёрларга совғалар улашади, гонорарининг катта қисмини хайрияга сарфлайди.

    8. Том Ҳэнкс

    Ҳаётлик чоғидаёқ афсонага айланган актёр. Уни ҳамма севади, шунчаки ўз ишини бажаради ва буни мукаммал бажаради: “Филаделфия”, “Форрест Гамп”, “Одамларда йироқда”, “Терминал”, “Оддий аскар Райанни қутқариш” — у турли хил инсонларни ижро этган ва ҳар сафар унга ишонгинг келади.

    Актёрнинг бойлиги тахминан 400 миллион долларни ташкил этади. У қатнашган фильмлар бутун дунё бўйлаб 9 миллиарддан ортиқ маблағ тўплаган. Бундан ташқари, у тахминан 150 миллион долларлик улкан кўчмас мулкка эга.

    7. Мел Гибсон

    Мел Гибсон 80 йилларнинг қатъиятли эркаги рамзига “Телба Макс” ва “Ўлим қуроли” фильмлари туфайли айланди. Кейинчалик режиссёр сифатида “Шерюрак” фильмини яратди ва “Оскар”ни қўлга киритди.

    Кейин ҳаммаси барбод бўлди. Жанжаллар, муштлашувлар, ичкиликбозлик — Гибсон ўзини 10 йилга Голливуддан четлаштирди. Аммо 2016 йилда у Эндрю Гарфилд бош ролни ижро этган “Виждон амри билан” фильмини суратга олди ва кино оламидаги обрўсини тиклаб олди.

    Ҳозирда унинг бойлиги тахминан 425 миллион доллар. У орол, узумзорлар ва ҳашаматли уйларга эгалик қилади.

    6. Роберт Де Ниро

    Баъзилар Робертни буюк кинонинг юзи деб аташади: “Такси ҳайдовчиси”, “Чўқинтирган ота II”, “Қутурган буқа”, “Ажойиб йигитлар”.

    Де Ниронинг услуби доимо бир хил — сокин, қатъиятли, эътиборли. У ўйнамаётгандек, балки кадрда шунчаки мавжуддек туюлади.

    Ҳозир 80 ёшдан ошган бўлса-да, у ҳамон кино суратга тушмоқда, ҳатто еттинчи марта ота бўлди. 2023 йилда унинг қизи туғилди. 2025 йилда у янги сериалда АҚШнинг собиқ президенти ролини ижро этди.

    Унинг бойлиги тахминан 500 миллион доллар. У катта фойда келтирадиган Нобу ресторан ва меҳмонхоналар тармоғининг эгаси ҳам.

    5. Жорж Клуни

    У “Тез ёрдам”даги севимли шифокор сифатида иш бошлаган бўлса-да, мухлислар армияси ва “Оскар” мукофоти билан суперюлдузга айланди. “Оушеннинг ўн бир дўсти”, “Сириана”, “Меросхўрлар” каби фильмларда суратга тушди.

    Бироқ у ҳақиқий ютуққа кинода эмас, бизнесда эришди. 2013 йилда дўстлари билан Casamigos текила брендини ишга туширди ва 2017 йилда уни бир миллиард долларга сотди. Шундан сўнг Голливудда унга ҳамма ҳавас қила бошлади.

    Бойлиги тахминан 500 миллион доллар. Италия ва АҚШда ҳаёт кечиради. Режиссёрлик, продюсерлик қилади, қочқинларга ёрдам беради ва умуман олганда, кино олиш жараёнидан ташқарида ҳам ўзини супергаҳрамон каби тутади.

    4. Том Круз

    Том Круз даромади бўйича тарихдаги энг бой актёрлардан бири ҳисобланади. Бойлиги 600 миллион доллар. Бошқаларга нисбатан кўп бўлмаса-да, у фильмларнинг кассадан тушган даромадидан улуш олади. “Топ Ган: Меверик” учун у фақат прокат даромадидан 100 миллион доллардан ортиқ маблағ олди.

    Шахсий ҳаётида Никол Кидман ва Кети Холмсни қўшганда уч марта уйланган.

    3. Дуэйн Жонсон

    Бир пайтлар у кураш оламининг қироли эди. Кейин тўсатдан кинога ўтди ва сайёрамизнинг энг талабгир актёрларидан бирига айланди. “Форсаж”, “Жуманжи”, “Сан-Андреас ёриғи”, “Қора Адам” каби у қатнашган фильмлар мунтазам равишда юз миллионлаб даромад келтирмоқда.

    Ҳар бир лойиҳа учун 20-30 миллион долларлик гонорар олади. Шунингдек, у қарийб бир миллиард долларга баҳоланган Теремана текила брендини ҳам йўлга қўйди. 2025 йилга келиб унинг бойлиги тахминан 800 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

    2. Жерри Сайнфелд

    У Нью Йорк клубларида оддий стендап-комик сифатида иш бошлади, кейин эса “Сайнфелд” сериалини яратди — 9 та мавсум, юзлаб сериялар, миллионлаб томошабинлар.

    Шоу дастлаб жонли томошабинлар олдида суратга олинган. Жерри томошабинларни шу қадар ўзига жалб қила олардики, унинг кадрдаги ҳар бир чиқиши томошабинларни ақлдан оздирар эди.

    Унинг бойлиги — 1,1 миллиард доллар. Сериал ҳали ҳам пул келтиради: такрорлар, стриминг, лицензиялар. Бундан ташқари, янги лойиҳалар, чиқишлар, комедия шоулари, Comedians in Cars Getting Coffeе YouTube сериали шулар жумласидан.

    1. Тайлер Перри

    У нолдан бошлаган. Болалиги қашшоқлик, зўравонлик ва тирикчилик билан ўтган. Ҳаётидаги бурилиш нуқтаси песалар ёзишни бошлаганда содир бўлган.

    Унинг саҳнаси қора комедия, кучли ҳис-туйғулар ва ўзи парик ҳамда кўйлак кийиб ўйнаган Медея буви образидан иборат эди. Медея ҳақидаги фильмлар юз миллионлаб даромад келтирди.

    Кейинчалик у Атлантада Tyler Perry Studios номли шахсий киностудиясини очди. 2020 йилда эса расман миллиардерга айланди.

    Ҳозирда унинг бойлиги 1,4 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. У асарлар ёзади, режиссёрлик қилади, продюсерлик билан шуғулланади ва барча контентининг муаллифлик ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

    Хуллас, айрим актёрлар мавжуд қоидаларга яхши мослашган бўлса, Тайлер эса бу қоидаларни ўзига мослаб яратади. У кам таъминланган одамларга ёрдам беради.

    Умуман олганда, у ҳақда кўпчилик эшитмаган. Бунинг сабаби шундаки, бошқалар биринчи бўлиш мусобақасида овора бўлаётган бир пайтда, у ўз ишини қилишни афзал кўради.

    8 апрел, 10:48   Изоҳ (0)   3965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#шоу-бизнес#лайфстайл

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуднинг машҳур актёрлари ўртасидаги кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмаган муносабатлар

    02.11.2024, 13:55

    Ҳамкасблари фикрига кўра бирга ишлаш мароқли бўлган 5 нафар актёр

    06.11.2024, 23:00

    Фильмдаги роли учун жиддий қурбонлик қилган Голливуд актёрлари

    13.11.2024, 09:40

    Моҳирона ижроси билан Голливудни забт этган корейс актёрлари

    12.11.2024, 12:40

    Голливуд киносаноатида ишлайдиганлар қанча маош олади? 

    12.11.2024, 20:55

    “Оскар”мукофотидан воз кечган ва тақдирлаш маросимига келмаган жаҳон юлдузлари

    18.11.2024, 18:15

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    Кинодаги энг катта гонорарлар: Голливуд актёрларининг энг кўп даромад келтирган роллари

    28.11.2024, 17:41

    Актёрлардан режиссёрларгача: Голливудни ҳам забт этган ҳиндистонлик киноюлдузлар (фото)

    02.12.2024, 12:30

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    Болаларнинг сўнгги тилагини амалга оширган, уйсизларга ёрдам берган ва бошқа инсонийлик фазилатлари билан танилган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 15:02

    “Ўргимчак одам” трилогиясининг актёрлари 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 март, 12:55

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Машҳур ролларидан воз кечишга мажбур бўлган Голливуд актёрлари

    3 март, 14:45

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    Турли сабабларга кўра мухлисларига ёлғон гапирган Голливуд юлдузлари (фото)

    4 апрел, 18:45

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Довюрак киноюлдузлар: фильмлардаги хавфли трюкларни каскадёрсиз бажарган Голливуд актёрлари

    25 март, 19:55

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Биргина исмининг ўзи билан пул топадиган Голливуд юлдузлари  

    5 апрел, 11:58

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Хитойлик аёлларнинг ёш кўриниш сири нимада?

    2 апрел, 18:45

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Голливуд юлдузи Меган Фокс тўртинчи марта она бўлди

    1 апрел, 21:50

    Голливуд юлдузларининг севимли таомлари 

    5 апрел, 14:57

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп 2030 йилгача 10 та янги ядровий реактор қуришни буюрди

    Дунё | 24 май, 11:10

    Турк киноси юлдузлари Ҳалит Эргенч ва Ризо Кожаўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Лайфстайл | 24 май, 10:55

    Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида янги юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

    Ўзбекистон | 24 май, 10:40

    Сунъий ўтмиш, сохта мусулмон ва маккор тулки. Сурия президенти учун ворислардан бири сифатида кўрилган, Нетаньяху жасадини қайтаришни сўраётган исроиллик супер жос...

    Дунё | 24 май, 10:25

    “Apple, Samsung ва шунга ўхшаш компанияларга нисбатан божлар июнь ойи охирида киритилиши мумкин” — Трамп

    Дунё | 24 май, 09:55

    Машҳур автомобилларнинг илк ва сўнгги моделлари кўриниши

    Авто | 24 май, 09:35

    “Бундай баҳо танланган йўл тўғрилигини кўрсатади” — Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “ижобий” даражага яхшилангани ҳақида

    Ўзбекистон | 24 май, 09:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.