• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Ли Ён Э — Ўзбекистон биринчи хонимидан миннатдорлик хатини олган Тангем ҳақида нималарни биламиз?

    Кучли ирода, истеъдод, ожиза бўлишига қарамай, мақсад сари тиришқоқлик ва қатъиятлилик рамзи — Тангем образи нафақат ўзбек, балки бутун дунё телетомошабинлари қалбидан чуқур жой олган. XV аср, Чосон сулоласи ҳукмронлиги даврида яшаб ўтган қаҳрамонни XXI асрда ўз маромига етказиб ижро этиб бера олган актриса Ли Ён Э ҳозир 54 ёшда ва ҳали ҳам фаол ижод билан шуғулланади.

    Фото: Instagram

    Ижоддаги илк қадамлар

    Фото: Instagram

    Актриса ва модел Ли Ён Э 1971 йил 31 январда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида дунёга келган. Бўлажак актриса немис тили бўйича бакалавр даражасини, шунингдек, Ханян университетида актёрлик бўйича магистр ва докторлик даражасини олган. У немис ва инглиз тилларини мукаммал билади.

    Ли Ён ўз фаолиятини телевидениеда реклама ва сериалларда суратга тушиб бошлаган. 2000 йилда у Пак Чанукнинг “Бирлашган хавфсизлик зонаси” фильмида ҳарбий терговчи ролини ижро этган, фильмда у билан бирга Ли Бён Хон ва Сон Канхо ҳам суратга тушган. 2003 йилда актриса Ю Житҳаэ билан биргаликда “Бир баҳорда” мелодрамасида бош ролни ижро этган. Ушбу фильмдаги роли учун Ли Ён “Пусан кинотанқидчилари мукофоти”(Пусан Фильм Cритиcс Awards)нинг “Энг яхши актриса” номинациясига лойиқ деб топилган.

    Шунингдек актриса “Хонимга раҳм қилинг: қасос” (2005), “Бирлашган хавфсизлик зонаси” (2000), “Бир баҳорда” (2001) каби фильмларда ва “Сарой жавоҳири” (2003-2004) телесериалида бош ролларни ижро этган. “Хонимга раҳм қилинг: қасос” фильмидаги роли учун Ли Ён “Мовий аждарҳо” мукофотининг “Энг яхши актриса” номинациясида ғолиб бўлган.

    Машҳурликнинг чўққиси

    2003 йилда Ли Ён Э тўқсонта мамлакатда уч миллиард киши томоша қилган машҳур корейс телесериали “Сарой жавоҳири”да бош ролни ўйнаган.

    Фото: Instagram

    2005 йилда Гонконг аҳолисининг деярли ярми драманинг финал эпизодини томоша қилган, Хитойда эса драма кечаси намойиш этилганига қарамай, юз миллионлаб томошабинлар уни кузатган.

    Фото: Instagram

    2005 йил, Венеция кинофестивалида Пак Чанукнинг қасос ҳақидаги трилогиясининг якуний қисмида Ли Ён бош ролни ижро этган “Хонимга раҳм қилинг: қасос” фильми тақдим этилди. Фильм кинофестивалида “Кичик олтин шер” мукофотини олди, Кореяда эса “Энг яхши актриса” ва “Энг яхши фильм” номинацияларида “Мовий аждарҳо” мукофотини қўлга киритди. 2006 йилда Ён Э Берлиндаги эллик олтинчи халқаро кинофестивалнинг ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлди. У Берлиндаги кинофестивалнинг ҳакамлар ҳайъатига таклиф этилган биринчи жанубий кореялик актриса эди.

    Фото: Instagram

    Ли Ён Э хайрия ишлари билан ҳам фаол шуғулланади: 1997 йилда у “НПО”нинг хайрия элчиси сифатида Эфиопияга борган, 2004 йилда эса БМТнинг Болалар фонди — ЮНИСЕФнинг хайрия элчиси этиб тайинланган.

    Фото: Instagram

    2014 йилда актриса “Энг буюк севги” номли автобиографик китобини нашр этган ва китобнинг сотилишидан тушган даромадни мактаблар ва касалхоналарга хайрия қилган.

    10 йиллик севги ҳикояси

    Фото: Instagram

    Машҳур актриса Ли Ён Э 2009 йил 26 августда Гавайи оролида корейс миллатига мансуб америкалик бизнесмен Чон Хойўн билан яширинча турмушга қурди, бу ҳақда унинг адвокатлари маълум қилди. Тўйда фақат икки ёшнинг оила аъзолари ҳамда яқин дўстлари иштирок этди.

    Фото: Instagram

    Актриса турмуш ўртоғидан 17 ёш кичик бўлиб, улар тўйдан аввал 10 йил давомида учрашиб юришган. Куёв Иллинойс технология институти битирувчиси ва АҚШда IT соҳасида ишлайди. 40 ёшни қаршилаган актриса 2011 йилнинг февраль ойида ўғил ва қиз эгизак фарзандларини дунёга келтирди.

    Фото: Instagram

    Актрисанинг ҳаёт ҳақидаги фикрлари

    Фото: Instagram

    “Юздаги ажинлар қанча кўп бўлса, ҳис-туйғулар шунчалик чуқур бўлади. Мен қариётганимдан асло афсусланмайман.

    Фото: Instagram

    Сўнгги 10 йил ичида мен турмушга чиқдим ва эгизакларни дунёга келтирдим, аёл сифатида мен кўплаб ўзгаришларни бошдан кечирдим. Шу сабабли ҳаётга бўлган қарашим ҳам ўзгарди ва бу менинг иштирок этишни истаган ишларни танлашда мезонимга айланди.

    Фото: Instagram

    Актёрлик бу охир-оқибат, одамларни ўрганишдир”.

    Фото: Instagram

    Ли Ён Э Ўзбекистон биринчи хонимидан миннатдорчилик мактубини олди

    Фото: Instagram

    2017 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига Жанубий Корея президенти қароргоҳида кечки овқат уюштирилди. Кечки овқатга санъат ва маданият арбоблари қаторида ўзбек томошабинларига “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем образи орқали яхши таниш бўлган 46 ёшли актриса Ли Ёнг Э ҳам ташриф буюрди. Жанубий Корея матбуотининг ёзишича, кечки овқат вақтида “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем тайёрлаган овқатлардан бири ҳам меҳмонларга тортилди. Маросимда сериалдаги “Онара” қўшиғи ҳам ижро этилди.

    Ли Ён Э Ўзбекистон биринчи хонимидан ўзбекистонлик томошабинларига кўрсатган хизматлари учун миннатдорлик мактубини олди. Унинг агенти маълумот беришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева актрисага июнь ойида юборган мактубида 2017 йилда суратга олинган ва Ўзбекистонда бепул намойиш этилиши учун муаллифлик ҳуқуқларини топширилган “Саймдан, ранглар хотираси” деб номланган юқори бюджетли Корея драмасини тақдим этишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирган.

    Фото: Instagram

    Биринчи хоним мактубида Лининг “Ўзбекистонда сериални намойиш этишга кўмаклашгани” ҳақида эшитишдан “жуда хурсанд” эканлигини ёзган. У актрисанинг бу ҳаракатини “аъло” деб атаган ва у “айниқса COVID-19 пандемияси даврида янада муҳим” эканлигини айтган. “Мен Лининг Ўзбекистонга бўлган меҳр-муҳаббатидан ҳар доим хурсандман ва миннатдорман. Лининг яхши ишлари бизни чуқур таъсирлантирди”, деб қўшимча қилган биринчи хоним.

    2017 йилнинг январидан майигача Кореяда намойиш этилган сериалда Ли Ён Э Чосон даври хоними Шин Саймдан ролини ижро этган. У Корея тарихида санъат ва адабиётдаги истеъдоди, шунингдек, ҳурматли бека ва она сифатида намуна кўрсатган аёл ҳисобланади. “Саймдан, ранглар хотираси” деярли 22 миллиард вон (18,2 миллион доллар)га тушгани сабабли уни ишлаб чиқарувчи Group Eight даромад олиш мақсадида муаллифлик ҳуқуқларини халқаро бозорда сотишни бошлади.

    Фото: Instagram

    Фирма, шунингдек, Ўзбекистонга ҳам муаллифлик ҳуқуқларини сотишга ҳаракат қилган, аммо Ли ўз раҳбарларини “муаллифлик ҳуқуқларини хайрия қилишга” кўндиришга “қаттиқ” ҳаракат қилган. Актриса, айниқса, Марказий Осиёдаги 600 000 этник корейс, шу жумладан, Ўзбекистондаги 200 000 кишини Корея ва унинг маданияти ҳақида драмалар орқали кўпроқ маълумот олишга ёрдам беришни хоҳлаган. У сериал Ўзбекистонда намойиш этилиши учун сериалнинг дубляж қилиниши ва бошқа тегишли чоралар учун шахсан 100 миллион вондан ортиқ маблағ сарфлаган.

    5 апрел, 14:06   Изоҳ (0)   5030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дорама#Корейс сериаллари#Сериал#Актриса#Корея#Актёр
    Анора Гулямова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим чечаги» 23 ёшда: Сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    07.09.2020, 16:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    Бир ўлимдан қолган қизалоқ, моделга айланган мактаб ўқувчиси, шахсий ҳаётда омади чопмаган машҳур актриса — Сон Хе Гё ҳақида нималар маълум?

    4 феврал, 09:43

    “Қалбим чечаги”даги Юн Хи — актриса Чхве Жин Сил нима сабабдан машҳурлик чўққисида ҳаётига якун ясаган?

    10 феврал, 13:15

    Қайғули якуни билан томошабинлар қалбини тилка-пора қилган корейс сериаллари (трейлер) 

    13 феврал, 17:37

    Ўзбекистонда туғилган корейс актёри: “Биз барчамиз ўликмиз” сериали юлдузи Пак Соломон ҳақида нималар маълум?

    17 феврал, 13:30

    Баҳорий премералар: 2025 йил март ойида кутилаётган дорама ва анимелар

    8 март, 13:35

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    Кинопоиск Ўзбекистонда “Спорт” бўлимини очди ва телеканаллар трансляциясини бошлади

    19 март, 18:00

    2025 йилнинг энг қизиқарли фильми: “Ҳаёт сенга мандарин берса” корейс сериалини томоша қилиш учун 5 сабаб

    28 март, 17:45

    Дорамалар даври қандай бошланганди? Дунё томошабинларини экран қаршисига михлаган энг машҳур сериаллар

    3 апрел, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Она бўлишни орзу қилади ва хейтерларини кечирмайди. Турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг янги интервьюси эълон қилинди

    Кино | 22 июл, 15:35

    Air China Урумчи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни қўлга қўйди

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:25

    Исроил Россияни Эронга қурол етказиб беришдан тийилишга чақирди

    Дунё | 22 июл, 14:50

    “Челси” футболчиси собиқ клубига қайтади

    Спорт | 22 июл, 14:50

    Шавкат Мирзиёев Зомин технопаркида ишга тушган илк корхонани бориб кўрди (фото)

    Ўзбекистон | 22 июл, 14:39

    Тошкентда тунги клуб менежери мижоз томонидан отилган “хлопушка” сабаб кўзидан оғир жароҳат олди

    Ўзбекистон | 22 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.