• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “АҚШ расмийлари Москвага жўнаб кетди” — Трамп

    АҚШ президенти Дональд Трамп Америка расмийлари Россия расмийлари билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилиш учун Москвага йўл олганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

    Фото: NPR

    11 март куни Украина томони Саудия Арабистонидаги музокаралар натижасида 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлган эди. Учрашувдан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский энди АҚШ Россияни сулҳ таклифига рози бўлишга кўндириши кераклигини айтди. Россия томони эса масалани ўрганаётганини маълум қилган. Яқин орада Трамп ва Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиши мумкин.

    Дональд Трамп овал кабинетда журналистлар билан суҳбатлашаётиб, ўт очишни тўхтатиш имконияти ҳақида “ижобий сигналлар” олганини маълум қилди. “Бироқ ижобий сигналлар ҳеч нарсани англатмайди. Бу жуда жиддий вазият” , деди у.

    Трампнинг сўзларига кўра, агар Россия урушни давом эттиришга қарор қилса, унга қарши “ҳалокатли” санкциялар киритилиши мумкин.

    Молиявий жиҳатдан унчалик ёқимли бўлмаган, аммо менинг қўлимдан келадиган ишлар бор. Бу Россия учун жуда ёмон оқибатларга олиб келади. Мен бундай қилишни хоҳламайман, чунки мен тинчликка эришишни истайман, деди Трамп.

    Шунингдек, у Украина томонининг ўз позициясини ўзгартиргани ҳақида гапирди.

    Зеленский тинчликни хоҳламайдиган одам эди. Энди у ҳам тинчликка рози бўлди. Шундай экан, буёғини кўрамиз, дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

    Трамп Москвага айнан қайси расмийлар бораётганига аниқлик киритмаган.

    Шу ҳафта бошида BBC манбаси Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Жиддадаги учрашувдан кейин Россия пойтахтига бориши ҳақида хабар берганди. Оқ уй 12 март куни бу хабарни тасдиқлади.

    Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливиттнинг маълум қилишича, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолц “россиялик ҳамкасби” билан телефон орқали мулоқот қилган. Уолц ҳам айнан ким билан гаплашганига аниқлик киритмаган.

    Нима учун Киев АҚШ таклифига тезда рози бўлди?

    BBCънинг хавфсизлик масалалари бўйича мухбири Фрэнк Гарднерга кўра,“Украинада ўт очишни тўхтатиш эстафетаси Жиддадан Вашингтон ва Москвага ўтар экан, гап ҳам “оптика” ҳақида, яъни вазият қандай кўриниши ва одамлар уни қандай кўришни хоҳлаши тўғрисида, ҳам фронтдаги ҳақиқий аҳвол ҳақида кетмоқда.

    “Украина раҳбарияти дўстларидан маслаҳатлар олмоқда. Улар орасида Буюк Британия бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жонатан Пауэлл ҳам бор, деган маълумотлар мавжуд. Уларнинг Киевга етказаётган хабари аниқ: “Бу сизга ёқадими йўқми, лекин Оқ уй билан муносабатларни яхшилашингиз шарт. Шу боис президент Зеленский урушнинг тугашига ҳали узоқ вақт борлигини айтмай қўйди. Бу эса урушнинг дарҳол тугашини истаётган президент Трампни ғазаблантирмаслиги керак.

    Шунинг учун Украина Америка музокаралар гуруҳининг 30 кунлик тўлиқ ўт очишни тўхтатиш таклифига тезда рози бўлди. Бу Украинага ўзини халқаро майдонда худди америкаликлар сингари тинчликка интилувчи томон сифатида кўрсатиш имконини беради”, деди Гарднер.

    АҚШ сенатори Линдси Грем Россия 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши кераклигини, акс ҳолда унга қўшимча санкциялар қўллаш мумкинлигини айтганди. У “нафақат Россияга таъсир кўрсатадиган, балки Россия товарларини, хусусан, нефть, газ ва уранни сотиб олувчи мамлакатларга нисбатан санкциялар ва божлар жорий этадиган” Конгресс томонидан кўзда тутилган санкцияларни жорий этишига ишонч билдирган.

    “Россия Украинага қўпол бостириб кириши натижасида аллақачон енгиб бўлмас иқтисодий оғриқни ҳис қилиши керак эди”, дея қўшимча қилди у.

    Маълумот учун, Саудияда АҚШ—Украина делегациялари ўртасидаги учрашув 9 соат давом этди. Якунда Украина 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилган, лекин аввал Россия рози бўлиши кераклиги айтилганди.

    Кремль Жиддада АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларда илгари сурилган таклифларни ўрганаётганлигини ва Вашингтон Москвага учрашув тафсилотлари ҳақида ахборот беришига умид қилинаётганлиги маълум қилинганди.

    13 март, 10:10   Изоҳ (0)   4980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Трамп#Украина#АҚШ#Россия#Путин#санкция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп маслаҳатчиси дунёни арзон нефтга тўлдириб, Россия иқтисодиётини банкрот қилиш билан таҳдид қилди 

    23 январ, 23:15

    Макрон: “30 та давлат Украинага хавфсизлик кафолатини беришга тайёр” 

    25 феврал, 09:05

    Путин АҚШга Россиядаги нодир металларни қазиб олишни таклиф қилди

    25 феврал, 10:58

    Уч йиллик урушга назар. Воқеалар энди қандай ривожланади?

    25 феврал, 17:20

    Axios: Трамп Россия туфайли Украина бўйича сиёсатини ўзгартирмоқда 

    25 феврал, 20:16

    “Россия можарони тўқнашув чизиғи бўйлаб музлатишни тан олмайди” — Лавров 

    26 феврал, 23:15

    Трамп: Украинада тинчлик “тез орада” ёки “ҳеч қачон” ўрнатилмайди

    28 феврал, 10:45

    “Трамп эркинлик учун курашаётган халқни эмас, қотил диктаторни ёқламоқда” — ҳуқуқ ҳимоячиси

    2 март, 23:15

    Трамп жамоаси Зеленскийнинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда — Bloomberg

    3 март, 21:10

    Зеленский ва Трамп можароси: тасодифми ёки режалаштирилган пистирма? Экспертлар фикри 

    4 март, 10:45

    Макрон Европанинг Украина бўйича тинчлик режасини ошкор қилди 

    4 март, 11:25

    Кремль Зеленский ва Трамп жанжалига муносабат билдирди

    4 март, 15:05

    Зеленский Трамп билан бўлган жанжалга муносабат билдирди

    5 март, 08:27

    Украинага қўшин юбормоқчи бўлган давлатлар сони биттага ошди

    5 март, 12:10

    “Американинг олтин даври энди бошланди”: Трампнинг Конгрессдаги муҳим баёнотлари

    5 март, 13:53

    “Бизда ҳимоя воситалари мавжуд” — Зеленский АҚШ ҳарбий ёрдами тўхтагани ҳақида

    5 март, 14:48

    Украина ва АҚШ Россия билан бўлажак музокаралар санаси ва жойини муҳокама қилди

    6 март, 09:25

    Россия Францияни “ядровий таҳдид” қилишда айблади 

    7 март, 11:56

    Трамп Украинани бундан кейин қўллаб-қувватлаши нимага боғлиқлигини айтди 

    8 март, 00:02

    Польшада барча эркакларга ҳарбий тайёргарликдан ўтишни мажбурий қилиш режалаштирилмоқда

    9 март, 10:24

    “АҚШдан пулни боладан конфетни тортиб олгандек олди” — Трамп Зеленский ҳақида

    9 март, 22:57

    Зеленский АҚШ—Украина музокаралари олдидан Саудия Арабистонига келди

    11 март, 12:23

    Зеленский АҚШ президентидан Оқ уйда юз берган баҳс учун узр сўради

    11 март, 14:10

    Канада АҚШ учун электр энергияси солиғини 25 фоизга оширди

    11 март, 15:31

    АҚШ фонд бозори Дональд Трампнинг бож тарифлари сабаб 4 триллион доллар йўқотди

    11 март, 17:19

    “Хоҳлаганингизни қилинг” — Эрон президенти Трамп билан музокара ўтказмаслигини айтди

    12 март, 10:20

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумлари оқибатида бир кунда саккиз киши ҳалок бўлди 

    12 март, 14:04

    Трамп Оқ уйни Tesla автомобиллари шоу-румига айлантирди

    12 март, 15:02

    Европа иттифоқи АҚШ товарларига 28 млрд доллар қийматидаги божлар жорий этди 

    12 март, 18:04

    “Энди навбат Путинга”. Германия канцлери Украинада 30 кунлик сулҳ тузиш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирди

    12 март, 18:50

    АҚШ президенти фаластинлик талабани депортация қилмоқчи эди. Суд буни вақтинча тўхтатди

    12 март, 19:45

    Трамп матбуот котиби божлар оширилганига эътироз билдирган журналистни ҳақоратда айблаб, жанжаллашди

    12 март, 20:03

    Америкалик сенатор Россияни сулҳга рози бўлишга чақириб, санкциялар билан таҳдид қилди

    12 март, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.