• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ президенти фаластинлик талабани депортация қилмоқчи эди. Суд буни вақтинча тўхтатди

    АҚШ суди Колумбия университети талабаси, фаластинлик Маҳмуд Халилни депортация қилиш бўйича қарорни вақтинча блоклади. У Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини қоралаб намойишда қатнашгани учун Қўшма Штатлардан чиқариб юборилиш хавфи билан юзлашяпти. 

    Маҳмуд Халил тарафдори уни озод қилишга чақирмоқда
    Фото: Тармоқдан

    Унинг ҳибсга олиниши Фаластин тарафдори бўлган фаоллар Трамп маъмурияти томонидан жиддий босимга учраётган бир вақтда юз бермоқда.

    АҚШ президенти Дональд Трамп талабани “ҲАМАСнинг хорижлик радикал тарафдори” деб атаб, ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида қоралади. Шунингдек, ҳибсга олишлар давом этишини айтди.

    Маҳмуд Халилнинг адвокатларига кўра, у депортация жараёни якунлангунга қадар Луизианадаги муҳожирлар федерал қамоқхонасига жўнатилган.

    Намойишлар ва норозиликлар

    Нью Йоркда юзлаб намойишчилар кўчага чиқиб, Маҳмуднинг қўлга олиниши сўз эркинлигига ҳужум эканини таъкидлади. Манхеттенда полиция ва намойишчилар ўртасида кичик тўқнашув бўлиб ўтди, камида бир киши ҳибсга олинди. Бироқ штат бош прокурори ва Америка Фуқаролик Эркинликлари Иттифоқи (АCLU) фаластинлик талабани қўллаб-қувватлади. 

    Маҳмуд Халил тарафдорлари намойишга чиқди
    Фото: Reuters

    АҚШда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган фаластинлик талаба ўтган ҳафта охирида қўлга олинди. У 2024 йил Колумбия университетида бошланиб, бутун дунёга ёйилган Исроилга қарши оммавий акция етакчиларидан эди. 

    Маҳмуднинг бахтига, АҚШ округ суди судьяси Жесси Ферман унинг депортациясини кейинги фармойишга қадар тўхтатиб қўйди. Талабанинг адвокатлари судьядан, шунингдек, уни Нью Йоркка қайтаришни ҳам сўради. Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, расмийлар Маҳмудни ҳимоячиларидан узоқлаштириш учун атайин бошқа штатга жўнатган. 

    Оқ уй Маҳмуд Халилга нисбатан бирор расмий айблов қўйилгани ҳақида маълумот бермади. Аммо Дональд Трамп унинг Қўшма Штатларда бўлиши “миллий ва халқаро манфаатларга зид” эканлигини ёзган.

    Трамп университетларга босим қилмоқда

    7 март куни Дональд Трамп Колумбия университети учун 400 миллион доллар федерал грант бекор қилишини эълон қилди. Бунга сабаб қилиб кампусдаги “антисемитизм ҳолатлари” кўрсатилди.

    Колумбия университети
    Фото: Тармоқдан

    Шундан сўнг АҚШ Таълим вазирлиги Гарвард, Ел каби жами 60 та олийгоҳга хат юбориб, кампусларда антисемитизмга қарши чоралар кўришни сўради. Вазирлик бундай қилмаган муассасалар учун федерал молиялаштириш қисқаришидан огоҳлантирган. 

    АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги агентлари Маҳмудни Қўшма Штатлар фуқаролигига эга ҳомиладор рафиқаси кўз ўнгида қўлга олган. Адвокат Эми Грирнинг сўзларига кўра, агентлар аввалига унинг талаба визаси бекор қилинганини айтишган. Рафиқаси уларга Маҳмуднинг “яшил карта”си (Green cард) борлигини кўрсатгач, агентлар ушбу ҳужжатни ҳам бекор қилинган деб айтишган. 

    Душанба куни Колумбия университети яҳудий профессорлари фаластинлик талабанинг ҳимояси учун митинг ва матбуот анжумани ўтказди. Улар “Яҳудийлар депортацияларга қарши” ёзуви туширилган плакатлар кўтариб чиқишди.

    12 март, 19:45   Изоҳ (0)   2497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Исроил#Фаластин#Трамп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.