• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Зеленский ва Трамп можароси: тасодифми ёки режалаштирилган пистирма? Экспертлар фикри

    Украина президенти Владимир Зеленскийнинг 28 февраль куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва вице-президент Жей Ди Венс билан учрашуви дипломатик можаро билан якунланган эди. Трамп Зеленскийни Россия билан урушни тугатишни истамасликда, Венс эса уни АҚШни ҳурмат қилмасликда айблади. Жанжал туфайли томонлар Украинадаги фойдали қазилмалар бўйича келишувни имзоламади.

    Фото: Getty Images

    Meduza можаро ким томонидан бошлангани ва у режалаштирилган ёки йўқлиги ҳақида турли экспертларнинг фикрларини тўплади. Кўпчилик Дональд Трамп ва Жей Ди Венсни жанжал сабабчилари деб ҳисоблайди. Айримлар АҚШ вакиллари Зеленскийга ҳужум қилган деса, бошқалар можаронинг ўзи олдиндан режалаштирилган, деб таъкидламоқда.

    Сем Грин

    британиялик сиёсатшунос, Лондон Қироллик коллежи қошидаги Россия тадқиқотлари институти ходими

    Бу тасодифий фалокат эмас. Мюнхендан бошлаб (Трамп атрофидагилар) Украинани қандай қилиб тузоққа тушириш ҳақида суҳбат қурмоқда. Агар ҳақиқий тинчлик келишувига эришиш имконсиз бўлса, кимнидир айбдор қилиб кўрсатиш керак эди. Бу кимдир, катта эҳтимол билан, украиналиклар бўлиши керак эди.

    Филлипс O‘Браен

    америкалик тарихчи ва Шотландиядаги Сент Эндрюс университетининг Халқаро муносабатлар мактаби раҳбари

    Трамп Зеленскийга босим ўтказиб, уни Путинга қулай шартларда тинчлик келишувини имзолашга мажбурламоқчи бўлди. Зеленский рад этди. Охирида Трамп буни очиқчасига айтди... (Трампнинг фикрича) Украина сукут сақлаб, Трамп ва Путин шартларини қабул қилиши керак.

    Девид Ремник

    The New Yorker нашри бош муҳаррири, журналист ва ёзувчи

    Давлат раҳбарлари бундай ишларни ўз-ўзидан қилмайди. Улар (Трамп ва Венс) охирги саволни кутишди. Вице-президент Зеленскийдан миннатдорлик билдиришни талаб қилди. Зеленский аввал ҳам АҚШга бир неча бор миннатдорлик билдирган, жумладан, ўша учрашувда ҳам — ҳам ёпиқ доирада, ҳам одамлар орасида. Аммо бу фақат жирканч намойиш учун баҳона эди, холос.

    Керрин Васби Андерсон

    Колорадо штати университетининг коммуникация тадқиқотлари профессори

    Трампнинг иттифоқчилар ва рақиблари устидан ҳукмронлик қилишга бўлган ҳаддан ташқари иштиёқи, эҳтимол, уни музокараларни бузишга ундади — айнан Зеленский садоқат билдиришдан бош тортган пайтда. Трамп Зеленский билан учрашувни ўзининг воситачи ва яраштирувчи сифатидаги кўзбўямачилик жасоратини намойиш этиш учун уюштирган. Буни кинолардаги мафия бошлиқларининг хатти-ҳаракатларига қиёслаш мумкин.
    Улар, МАGА иштирокчилари сингари, содиқликни талаб қиладиган, зўравонликни келтириб чиқарадиган ва коррупцияни рағбатлантирадиган чуқур патриархал ва автократик маданиятни ифодалайди. Президент ва вице-президент Зеленскийни камситиш, қўрқитиш ва ҳақоратлашда зўравонларнинг тили ва риторикасидан фойдаланишди. Улар бошқа давлат раҳбарини ўзлари олдида тиз чўктиришга уринишди. Уларда интизом ва одоб-ахлоқ етишмаслиги ҳам музокаралар натижасига таъсир кўрсатди.

    Жеймс Лендейл

    BBC’нинг дипломатик масалалар бўйича мухбири

    Венснинг АҚШга ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарига нисбатан ҳужумкор муносабати вице-президент учун ғайритабиий хатти-ҳаракатдир. Одатда вице-президентларнинг вазифаси сайловларда ғалаба қозонишга кўмаклашиш ва сўнгра раҳбар ёнида сукут сақлаб ўтиришдан иборат. Бироқ Венс Трампнинг биринчи вице-президенти, анча дипломатик бўлган Майкл Пенсдан тубдан фарқ қилади. Кўпчилик Венснинг асосий вазифаси Трампнинг кўп жиҳатдан инстинктларга асосланган ташқи сиёсатини оқлаш деб ҳисоблайди. Чамаси, у Трамп маъмуриятида бақироқ ролини ўз зиммасига олган ва энди рақибларга нисбатан президентдан ҳам кўра кескинроқ ҳужумлар қилмоқда.

    Марк Келли

    демократ сиёсатчи, Аризона штатидан сенатор

    Жей Ди Венс гўё (Трампга) айтмоқчи бўлгандек кўринарди: “Эй, дада, кўринг, мен қандай қила оламан!” Бу эса вазиятни янада ёмонлаштирди. Бундай музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши керак эди.

    Гретхен Карлсон

    америкалик журналист, собиқ Fox News ва CBS News бошловчиси

    Ҳатто Трамп ҳам бу (Зеленский билан суҳбат) ажойиб томошага айланганини таъкидлади. Бу унинг оғзидан бехосдан чиқиб кетгандек туюлди. Менимча, бу аввалдан уюштирилган ва режалаштирилган эди. Трамп ва Венс биринчи навбатда Америка халқи олдида ўзларини намойиш қилаётганликларини билишарди. Агар ижтимоий тармоқларга назар ташласангиз, одамларнинг “Американи қайтариб олдик” ва “Американи яна буюк қилдик” деб қувонаётганларини кўрасиз.

    Артём Бронжуков

    украиналик сиёсатшунос

    Бу қандайдир музокаралар эди, деб айтиш қийин. Бу Зеленскийни провокация қилиш, обрўсизлантириш, Украина ва жамият тайёр бўлмаган келишувларни имзолашга мажбурлаш учун унга қарши мақсадли ҳужумга ўхшарди. Венс Зеленскийни украиналиклар етарлича миннатдор эмаслигида айблади. Аммо бу нотўғри эканини ҳамма тушунади. Зеленский Америка халқи Украина учун кўп иш қилганини доим такрорлайди ва таъкидлайди.

    Юқоридаги фикрларга қаршилар ҳам бор. Гўёки Украина президенти ўзини ноўрин тутди ва можаро учун жавобгарлик унинг зиммасида.

    Найжел Фараж

    Британия парламенти аъзоси ва Европарламентнинг собиқ депутати, Британиянинг ултраўнг “Бирлашган Қиролликни ислоҳ қилиш” партияси раҳбари

    Агар Оқ уйга келсам, костюм-шим ва тоза ботинка кийиб олганимга ишонч ҳосил қилган бўлардим. Агар Зеленский бу учрашувга ижобий кайфиятда бораётган бўлса, балки бу ҳақда ўйлаб кўриши керакдир. У америкаликларга мени қўллаб-қувватламасаларинг ҳолим нима кечади, деб ўзини жуда аҳмоқона тутди. Албатта, Венс ва Трамп ташланишди, лекин менимча, дипломатия нуқтайи назаридан Зеленский ўзини жуда ёмон кўрсатди. Меҳмоним уйимда менга қўполлик қилишини истамасдим. Меҳмон ўзини ҳурмат билан тутишини истардим.

    Жек Кин

    АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали ва Fox News таҳлилчиси ва Урушни ўрганиш институти раиси

    Улар (Зеленский ва Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак) ўз позицияларини Америка халқига тақдим этишга ва шу орқали Путинга босим ўтказиб, уни чекинишга мажбурлашга қарор қилишди. Зеленский Путин ёвуз эканини кўрсатиш учун синовдан ўтган аскарлар ҳақида гап бошлади. Шундан сўнг у ўз фикрини давом эттириш учун имконият излай бошлади. Унга Трамп каби (кўп) савол берилмади, шунинг учун у президентга (АҚШ) берилган саволлардан кейин гапира бошлади. У олдинги сафга чиқиш учун агрессив ҳаракат қилди. У Трампга Путинга ишониб бўлмаслиги ва у бузган сулҳлар ҳақида маъруза қилди.
    Зеленскийнинг бу учрашувдаги мақсадлари Трампникидан кескин фарқ қиларди. Зеленскийга бу ерда энг муҳими улар тузмоқчи бўлган битимни нишонлаш ва америкаликларга бу Украина ҳамда АҚШ учун нима учун фойдали эканини тушунтириш кераклиги уқтирилганди. Маъмуриятнинг режалари шундай эди, бироқ Зеленский бутунлай бошқа нарсани истарди. Трамп ва Венсни Зеленскийнинг айтганлари эмас, балки у буни қаерда ва қачон айтгани ғазаблантирди. Унинг Америка халқини бошқаришга уриниши уларнинг ғазабини келтирди.

    Алексей Гончаренко

    украиналик депутат

    Америка расмийлари қилаётган ишларга баҳо беришга ҳаққим йўқ деб ўйлайман. Украина фуқароси сифатида айтишим мумкинки, Зеленский нимани эшитганидан қатъи назар, хотиржам бўлиши ва баҳсга бормаслиги керак эди. У биз ҳамкорлик ва мулоқот қилишни хоҳлашимизни, Қўшма Штатлар билан ҳеч қандай муаммо бўлишини истамаслигимизни айтиши керак эди. АҚШ бизнинг иттифоқчимиз бўлишини истаймиз. Мен Зеленскийнинг президент сифатида анча дипломатик ва конструктив бўлишини истайман.

    Михаил Ходорковский

    YUKOSнинг собиқ эгаси ва Путин режимининг фаол танқидчиларидан бири

    Мен президент Зеленскийнинг оғриқли ҳолатини ва ўзидан кучлироқ босқинчи олдидаги ожизлигидан тушкунликка тушганини тушунаман. Бироқ бизнесдан олиш мумкин бўлган оғир сабоқ шуки: сизнинг муаммоларингиз фақат ўзингизники. Агар бошқа томон сизга ёрдам беришини истасангиз, ўз муаммоларингизни унутиб, уларнинг муаммоларига эътибор қаратинг. Бу муаммоларга ўзингизнинг эмас, уларнинг кўзи билан қаранг. Уларга ўз муаммоларини ҳал қила олишингизни кўрсатинг. Зеленский бу вазифани бажара олмади. У Трамп сайловчиларининг бу вазиятни қандай кўраётганини эътибордан четда қолдириб, адолат ва Европа ҳақида очиқчасига гапирди.

    Шу билан бирга, кўпчилик зиддият шунчаки томонларнинг асосий қарама-қаршиликларини очиб берганини айтмоқда

    Александр Баунов

    Россия ва Евросиёни ўрганиш бўйича Берлин Карнеги марказининг катта илмий ходими

    Мен бу ҳодисанинг ибтидоий маънода қандайдир пистирма ёки тузоқ бўлганини кўрсатадиган ҳеч қандай далилни кўрмаяпман. Биз жонли эфирда кўрган муносабатларнинг бузилиши тарафлар ҳаракатига қараб рўй бериши ҳам, олди олиниши ҳам мумкин эди.

    Дмитрий Колезев

    россиялик журналист, Republic нашрининг собиқ бош муҳаррири

    Энг аниқ ва оддий вариант — бу Владимир Зеленский, Дональд Трамп ва Жей Ди Венснинг тасодифий хатти-ҳаракатлари. Бу хулқ-атвор Зеленскийда ҳам, кўплаб бошқа украиналикларда ҳам мавжуд бўлган Трамп сиёсатига нисбатан чуқур ва асосли норозиликни намоён қилди. Овал кабинетдаги воқеа, аввало, Трамп ва Венснинг хатти-ҳаракатлари нуқтайи назаридан жирканч эди.

    Улар тажовуз қурбони бўлган, мавжудлиги хавф остида қолган давлат раҳбарига танбеҳ беришга уринишди. Улар куч мавқейида, ўз ҳудудларида туриб, ёрдам сўраб келган инсонни камситишди. Шундай бўлса-да, Зеленский янада эҳтиёткорроқ бўлиши мумкин эди. Агар у шунчаки танбеҳ ва мулоҳазаларни тинглаган ва уларга хотиржамлик билан жавоб берганида, ўз нуқтайи назарини асосли тарзда тушунтириши ва кўпроқ нарсага эришиши мумкин эди.

    Кеми Бадено

    Британия Консерватив партияси етакчиси

    Бундай мураккаб суҳбатларни камералар олдида ўтказиш тўғри эмас деб ўйлайман. Президент Зеленский қаҳрамон эканлигини унутмаслигимиз лозим. У Украина халқининг куч-қудрати ва жасоратини мужассам этади. Бу (Трамп ва Венс томонидан) пойлаб туриб қилинган ҳужум эмас деб ўйлайман. Менимча, ҳар икки томон ҳам ўз миллий манфаатлари доирасида ҳаракат қилмоқда. Улар ҳозир турли нарсалар ҳақида гаплашаётганга ўхшайди. Инглиз тили (Зеленский учун) она тили эмаслиги ҳам вазиятни яхшиламаган бўлса керак. Мен савдо вазири бўлган пайтимда, Шарқий Европадан келган кўплаб делегациялар музокараларни таржимон ёрдамида олиб боришарди.
    4 март, 10:45   Изоҳ (0)   7245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Зеленский#Трамп#Украина

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Зеленский тинчлик бўйича келишувга тайёр эмас” — Трамп

    1 март, 10:25

    “Трамп ва вице-президент бу аҳмоқнинг башарасига мушт туширмагани вазминликнинг олий намунасидир” — Мария Захарова Зеленский ҳақида

    1 март, 12:23

    “АҚШ Украинага ҳар қандай ҳарбий ёрдамни тўхтатади” — Оқ уй матбуот котиби

    1 март, 13:27

    АҚШ ёрдамининг тўхтатилиши Путиннинг ғалабасига олиб келиши мумкин — ISW

    2 март, 17:20

    Лондон ва Париж Украинадаги урушни тўхтатиш режасини тайёрлайди

    2 март, 18:25

    Трамп жанжалдан сўнг Зеленский учун тайёрланган тушликни еди 

    2 март, 19:20

    “Трамп эркинлик учун курашаётган халқни эмас, қотил диктаторни ёқламоқда” — ҳуқуқ ҳимоячиси

    2 март, 23:15

    Зеленский Трамп билан муносабатларни тиклаш эҳтимолини баҳолади

    3 март, 08:32

    Трамп администрацияси Зеленский билан муносабатларни тиклаш шартини айтди

    3 март, 09:34

    “Украина хавфсизлик кафолатлари эвазига Россияга ҳудудий ён босиши керак” — Трамп маслаҳатчиси 

    3 март, 11:25

    “Россиянинг Украинага тажовузкор босқинчилиги ўзини оқлаши ҳам мумкин” — Алишер Қодиров

    3 март, 13:15

    Трамп жамоаси Зеленскийнинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда — Bloomberg

    3 март, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 09:09

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30

    Тошкентдаги гўзаллик салонида аёлнинг юзи 80 фоиз куйдириб қўйилди 

    Ўзбекистон | 16 май, 23:16

    Суперлига. “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

    Спорт | 16 май, 23:06

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 16 май, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.