• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Американинг олтин даври энди бошланди”: Трампнинг Конгрессдаги муҳим баёнотлари

    АҚШ президенти Дональд Трамп 4 март куни Конгрессда тахминан 100 дақиқа нутқ сўзлади. Асосий мавзу Украинадаги уруш, ташқи сиёсат ва халқаро муносабатларга қаратилди. 

    Фото: LETA

    Трампнинг нутқи тарихдаги энг узун нутқ бўлди, 2017 йилда унинг мурожаати бир соат давом этганди.

    АҚШ президенти Украина музокаралар столига ўтиришга тайёрлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, 4 март куни Украина президенти Владимир Зеленскийдан “муҳим мактуб” олган. Унда Украина “барқарор тинчликни яқинлаштириш учун имкон қадар тезроқ музокаралар столига ўтиришга” тайёрлиги ёзилган.

    Менинг жамоам ва мен президент Трампнинг кучли раҳбарлиги остида барқарор тинчликка эришиш учун ишлашга тайёрмиз... Биз Америка Украинага суверенитет ва мустақилликни сақлаб қолишда ёрдам бериш учун кўп нарса қилганини ҳақиқатан ҳам қадрлаймиз. Фойдали қазилмалар ва хавфсизлик тўғрисидаги битимга келсак, Украина уни сиз учун қулай бўлган ҳар қандай вақтда имзолашга тайёр, дейилган мактубда.

    АҚШ президенти мактуб учун миннатдор эканини айтди. У Россия томонидан музокараларни бошлаш учун ҳам “кучли сигналлар” олганини айтди. 

    Трамп, шунингдек, 9 мартгача АҚШда “муҳим фойдали қазилмалар ва ноёб металлар ишлаб чиқаришни кескин кенгайтириш бўйича тарихий ҳаракатлар”ни амалга оширишини айтди.

    Унга кўра, президенти Владимир Путин АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиққанини кўрганидан кейин Украинага кенг кўламли босқинни бошлаган. Трамп 2021 йил август ойида АҚШнинг 46-президенти Жо Байден томонидан амалга оширилган қўшинларнинг тартибсиз чиқиб кетишини қоралади.

    Путин нима бўлганини кўрганида, менимча, у шундай деди: ъЭҳтимол, бу менинг имкониятимдир”. Мана, ҳаммаси ёмон бўлди. Бундай бўлмаслиги керак эди, деди Трамп.
    Фото: LETA

    У Байден маъмуриятини “ўта қобилиятсиз одамлар” деб атади. Трамп нутқи давомида АҚШ иқтисодиёти, иммиграция ва ташқи сиёсатни ўзгартириш бўйича “тезкор ва шафқатсиз ҳаракатлар” кампаниясини давом эттиришга ваъда берди.

    Халқ мени бу ишни амалга ошириш учун сайлади ва мен буни амалга оширмоқдаман, деди у.

    Инаугурациядан кейин кўрилган чоралар ҳақида гапирар экан, Трамп бу бошланиши эканини қайд этди.

    Сиёсатчи бошқа мамлакатлардан товарлар импортига божларни оширмоқчи. Унинг сўзларига кўра, Хитой, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи 2 апрелдан кучга кирадиган жавоб божларига тайёр бўлиши керак.

    Улар биздан нимани ундиришса, биз улардан шуни ундирамиз. Улар бизга қандай солиқ солмасин, биз уларга худди шундай солиқ соламиз, деди Трамп.

    Нархларнинг кўтарилиши ҳақида гапирар экан, Трамп бунга қарши эмаслигини қайд этди. Унга кўра, 4 март куни Канада, Мексика ва Хитойга қарши бошланган тариф уруши “Американи яна бой қилади” ва компаниялар Қўшма Штатларда кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқара бошлайди, бу эса янги иш ўринлари ҳамда имкониятлар яратади. Шу билан бирга, АҚШ савдо вазири Говард Лютникнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Мексика ва Канада билан савдо битимини 5 мартдаёқ эълон қилиши мумкин.

    Трамп яна бир бор Гренландияни ўзлаштиришни исташ, бироқ бу қарорни Гренландиянинг ўзи қабул қилиши кераклигини айтди.

    Биз сизнинг ўз келажагингизни ўзингиз белгилаш ҳуқуқингизни қатъий қўллаб-қувватлаймиз ва агар танласангиз, сизни АҚШ таркибига қабул қилишдан мамнун бўламиз. Гренландия бизга миллий ва ҳатто халқаро хавфсизлик учун керак ва биз уни қўлга киритишга ҳаракат қилиш учун барча манфаатдор томонлар билан ишлаяпмиз. Қандай бўлмасин, биз уни оламиз. Биз сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаймиз. Биз сизни бой қиламиз. Биргаликда Гренландияни сиз илгари хаёлига ҳам келтирмаган юксакликка кўтарамиз, деди у.

    Трампнинг нутқини Демократик партия конгрессменлари танқид қилишди. Президент нутқи бошланганидан кўп ўтмай, баъзи демократлар унинг нутқини бўлди, техаслик конгрессмен Эл Грин Трампни импичментга чақирди. шундан сўнг Конгресс Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Гринни залдан олиб чиқишни буюрди. Яна бир нечта демократлар “Ирқчи” ёзуви туширилган футболкаларни кийиб, залдан чиқишди.

    Трамп 100 ёшдан ошган вафот этган ўн миллионлаб одамлар ҳали ҳам ижтимоий нафақа олишини айтганида, баъзи демократлар “Нотўғри!” ва “Ёлғон!” деб бақиришди.

    Live updates: Partisan rancor as the president defends his agenda in address  to Congress | Reuters

    Трамп ўз нутқи якунида Марсда АҚШ байроғини ўрнатишга ваъда берди.

    Биз инсониятни коинотга олиб чиқмоқчимиз ва Марс сайёрасида ва ҳатто ундан узоқда ҳам Америка байроғини ўрнатмоқчимиз...Американи яна буюк қилиш учун Яратган томонидан (суиқасддан кейин) қутқарилдим. Мен бунга аминман...Азиз америкаликлар, ақл бовар қилмайдиган келажакка тайёрланинг, чунки Американинг олтин даври эндигина бошланмоқда. Бу ҳали дунё кўрмаган нарса бўлади, деди сиёсатчи.

    АҚШ раҳбарининг нутқидан сўнг, Мичиган штатидан сенатор Элисса Слоткин конгрессга мурожаат қилди:

    Америка ўзгаришларни хоҳлайди, лекин ўзгаришларнинг масъулиятли йўли ва бепарво йўли мавжуд. Биз бу ўзгаришларни мамлакат ва демократия сифатида ўз моҳиятимизни унутмасдан амалга оширишимиз мумкин, деди у.

    Слоткин давлат самарадорлиги департаменти раҳбари, тадбиркор Илон Маскни федерал хизматчиларни қисқартирганини танқид қилди. Унинг фикрича, АҚШга ишдан бўшатишлар натижасида юзага келган тартибсизлик керак эмас. Шунингдек, у Трампнинг иқтисодий режаси фақат миллиардерларга фойда келтиришини ва оддий америкаликлар учун қимматга тушишини таъкидлади.

    Трампнинг Конгрессдаги яна бир қанча баёнотлари:

    • Биз Байдендан иқтисодий фалокатни мерос қилиб олдик. Биз АҚШ тарихидаги энг ёмон инфляцияни мерос қилиб олдик.
    • Жо Байден туфайли тухум нархи рекорд даражага чиқди.
    • Биз электр энергия нархини пасайтиришимиз керак.
    • Мен АҚШ ҳудудидаги нодир ер конларини ўзлаштириш дастурини қабул қиламан.
    • АҚШ Аляскада дунёдаги энг йирик газ қувурларидан бирини қуриш устида иш олиб бормоқда. Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар бу лойиҳага қўшилишга интилмоқда.
    • АҚШда полициячиларни ўлдирганлик учун ўлим жазоси жорий этилади.
    5 март, 13:53   Изоҳ (0)   5716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Трамп#Зеленский

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “АҚШ Украинага ҳар қандай ҳарбий ёрдамни тўхтатади” — Оқ уй матбуот котиби

    1 март, 13:27

    АҚШ ёрдамининг тўхтатилиши Путиннинг ғалабасига олиб келиши мумкин — ISW

    2 март, 17:20

    Лондон ва Париж Украинадаги урушни тўхтатиш режасини тайёрлайди

    2 март, 18:25

    Трамп жанжалдан сўнг Зеленский учун тайёрланган тушликни еди 

    2 март, 19:20

    “Трамп эркинлик учун курашаётган халқни эмас, қотил диктаторни ёқламоқда” — ҳуқуқ ҳимоячиси

    2 март, 23:15

    Зеленский Трамп билан муносабатларни тиклаш эҳтимолини баҳолади

    3 март, 08:32

    Трамп администрацияси Зеленский билан муносабатларни тиклаш шартини айтди

    3 март, 09:34

    Россия ва Хитой ишдан бўшатилган АҚШ амалдорларини ёлламоқда — CNN

    3 март, 10:15

    Трамп баёноти сабабли криптовалюта нархлари кескин ошди 

    3 март, 11:05

    “Украина хавфсизлик кафолатлари эвазига Россияга ҳудудий ён босиши керак” — Трамп маслаҳатчиси 

    3 март, 11:25

    “Россиянинг Украинага тажовузкор босқинчилиги ўзини оқлаши ҳам мумкин” — Алишер Қодиров

    3 март, 13:15

    Исроил Трамп маъмурияти билан келишиб, Ғазога ёрдамни тўхтатган — ОАВ

    3 март, 20:55

    Трамп жамоаси Зеленскийнинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда — Bloomberg

    3 март, 21:10

    Трамп Украинага барча ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйди 

    4 март, 08:50

    Зеленский ва Трамп можароси: тасодифми ёки режалаштирилган пистирма? Экспертлар фикри 

    4 март, 10:45

    Макрон Европанинг Украина бўйича тинчлик режасини ошкор қилди 

    4 март, 11:25

    Трамп божлари сабабли General Motors акциялари тушиб кетди — ОАВ 

    4 март, 13:40

    Кремль Зеленский ва Трамп жанжалига муносабат билдирди

    4 март, 15:05

    “Дарё”да муҳокама қилинган мавзу: Temu’нинг блокланишига асосий сабаб нима?

    4 март, 18:08

    Зеленский Трамп билан бўлган жанжалга муносабат билдирди

    5 март, 08:27

    Канада АҚШ товарларига ошиб борувчи божлар жорий қилди

    5 март, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Хитойни Россияга таъсир ўтказишга ундади

    Дунё | 24 июл, 17:58

    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

    Реклама | 24 июл, 18:00

    Эрта ёшда смартфонга эга бўлган болаларда руҳий муаммолар юзага келмоқда — глобал тадқиқот

    Фарзанд | 24 июл, 17:30

    Санкт Петербургда ФСБ биноси ёнида рақсга тушган америкалик сайёҳлар қўлга олинди

    Дунё | 24 июл, 17:23

    Ўзбекистонда нақд пулдаги бир марталик харидларга неча пул сарфланмоқда? Марказий банк таҳлили

    Иқтисодиёт | 24 июл, 16:54

    Исроил ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш таклифини маъқуллади

    Дунё | 24 июл, 16:45

    COVID-19 пандемияси туфайли инсонлар миясининг қариш жараёни тезлашиб кетди

    Лайфстайл | 24 июл, 16:35

    Россияда вафот этган депутат бир кунда 11 марта овоз бергани маълум бўлди

    Дунё | 24 июл, 16:24

    Ўзбекистонда доллар курси 100 сўмдан ортиқ пастлади 

    Ўзбекистон | 24 июл, 16:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.