Солиқ қўмитасининг тегишли қарори билан профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун тўланадиган маблағларга солиқ бўйича бериладиган имтиёз тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда олий таълим муассасалари учун контракт тўлови қилинганда фарзанднинг ёшидан қатъи назар, 12 фоизлик даромад солиғидан имтиёз берилади.

Солиқ кодексига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ОТМларда ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эр ва хотинининг йўналтириладиган тўловларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Шунингдек, ўзининг, фарзандларининг ёки эр ва хотинининг ўқиши учун маблағ тўланганда солиқ чегирмаси таълим олувчига, унинг ота-оналарига ҳамда йигирма олти ёшга етмаган рафиқаси ёки эрига берилади.
Изоҳ (0)