• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Трамп эркинлик учун курашаётган халқни эмас, қотил диктаторни ёқламоқда” — ҳуқуқ ҳимоячиси

    Украинада бўлиб турган белгиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Петер Боуркарет президент Владимир Зеленский ва америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасида бўлиб ўтган баҳсга ўз муносабатини билдирди. У музокаралардаги айрим ёлғонларга тўхталди. Шунингдек, Трамп ва вице-президент Венсни Украинага таклиф қилди, аммо бунга журъат этмасликларини айтди.
    Коллаж: Субстаcк
    Зеленский нега ҳарбий форма кияди?

    Сиёсатчиларнинг 28 февраль кунги Овал кабинетдаги учрашувида журналистлардан бири Украина президентидан нега костюм киймаганини сўраганди. Бир қарашда олдиндан тайёрланганга ўхшаган мазкур саҳна кўпчилик эътиборини тортди.
    Костюмни уруш тугаганидан кейин кияман. Балки, сизникига ўхшаш костюм оларман. Балки, ундан зўрроғини! Ёки арзонроқ нимадир оларман, дея жавоб берди Зеленский.
    Эътиборли жиҳати шундаки, Оқ уйда фаолият олиб бораётган, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маскнинг ўзи ҳам расмий кийиниш услубига риоя қилмайди.

    Зеленский 2022 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан бери барча халқаро учрашувларда ҳарбий формада қатнашади. Бу – Украина учун жонини фидо қилаётган аскарларга ҳамдардлик ифодаси ва мамлакат уруш ҳолатида эканини кўрсатиш учун қилинадиган рамзий ҳаракат.
     
    Лекин ажабланарлиси, ҳеч ким Оқ уйда бир неча бор футболка ва кепкада юрган, ҳатто бош кийимини ҳам ечмаган Илон Маскка эътироз билдирмади. Аслида эса раҳбарият олдида бош кийимни ечиш одоб саналади. Шундай экан, Зеленскийга қандай кийинишни ўргатманг, деди белгиялик ҳуқуқ ҳимоячиси.

    How Elon Muskъs clothes capture the evolution of his relationship to Trump

    Украина президенти диктатор эмас

    Петер сўнгги ҳафталарда урушга юборилган Украина аскарлари билан суҳбатлашганини айтиб, бу борада қуйидагиларни маълум қилди.

    Зеленский диктатор эмас, шунингдек, у ўз халқини сафарбар қила олмайдиган раҳбар ҳам эмас. Сўнгги ҳафталарда мен фронтга йўл олаётган аскарлар билан кўп вақт ўтказдим, улар билан суҳбатлашдим. Уларнинг ҳеч бири хизматдан бош тортишга уринмади, аксинча, қатъият ва жасорат билан жангга киришмоқда. Уларга таъзим бажо келтираман ва чуқур ҳурмат билдираман, деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

    Аввалроқ президент Трамп украиналик ҳамкасбини “сайловсиз диктатор” деб атаганди. Кейинчалик бундай деганига “ишона олмаслиги”ни айтганди.

    АҚШ Украинага миннатдорлик билдириши керак

    Музокараларда Трамп бир неча бор Зеленскийдан миннатдорлик билдиришни талаб қилган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси аслида Трамп ва АҚШ Зеленскийга миннатдорлик билдириши кераклигига тўхталди. У бунга иккита сабаб келтирди.

    Биринчидан, Украина Совет Иттифоқи парчалангандан кейин дунёдаги учинчи йирик ядро арсеналидан воз кечди. Бу Будапешт меморандумига кўра АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Россия томонидан кафолатланган эди. Украина триллионлаб долларлик ядро қуролидан воз кечиб, ҳудудий дахлсизлик кафолатини олди, лекин Россия бу ваъдани бузди. АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари эса Украинани ҳимоя қилиш мажбуриятини олган эди, деди Петер Боуркарет.

    Унинг таъкидлашича, агар Украина ядровий қуролларини сақлаб қолганида, Россия унга ҳеч қачон ҳужум қилмаган бўларди. Ғарб, Украинанинг ядросизланиши эвазига уни ҳимоя қилишга ваъда берган. Шунинг учун Украина ўз ваъдаларини бажаргани учун АҚШга миннатдорлик билдириши шарт эмас.

    Иккинчидан, Украина нафақат ўз ҳудудини, балки бутун Европа келажагини ҳимоя қилмоқда. Сўнгги ҳафталарда Россия босиб олган ҳудудлардан одамлар билан суҳбатлашдим. Улар ҳақиқий сталинча репрессия остида яшамоқда. Путин айнан шундай тузумни бутун Европага ёймоқчи. Уни тўхтатиш учун Украина фронт чизиғи бўлиб турибди, дея таъкидлади Петер.
    Фото: Петер Боукарет

    У 25 йил олдин Чеченистонда бўлгани, Россия қилган “ваҳшийликларни ҳужжатлаштиргани”ни айтди. Ўша пайтда у қотилликка учраган Анна Политковская, Наталя Эстемирова ва 2024 йил февраль ойида “Россия армиясини обрўсизлантириш” айби билан қамалган, кейинчалик асирлар алмашинуви натижасида озод этилган “Мемориал” ташкилоти фаоли Олег Орлов билан бир меҳмонхонада бўлган.

    Таъкидлашича, 1999-2000 йиллардаги фарқ шунда эдики, ўша пайтда гарчи ФСБ (ҳозирги КГБ) доим кузатган бўлса ҳам Россияда ишлаш имкони бўлган.

    ФСБ ходимлари Ингушетиядаги ACCA меҳмонхонасида биз билан бирга қоларди. Бир куни тун бўйи хонамда кимдир бўлганини сездим — полга ташлаб кетилган бир неча сигарет қолдиқлари орқали улар мени кузатаётганини билдиришган эди. Шунга қарамай, биз Москвага бора олар, Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг Москвадаги офисида ишлашимиз мумкин эди, хавф-хатарга қарамай, фаолият юритардик, деб эслайди Петер.

    У 2022 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан бери (ва анча аввал ҳам) Россияда фуқаролик жамиятининг қолган-қутган имкониятлари ҳам бутунлай йўқ қилинганини айтди. У Россияда мустақил журналистлар ёки инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қолмаганини билдирди. “HRW” офиси ҳам аллақачон ёпилган эди.

    Анна, Наталя, Немцов ва яна кўплаб бошқа жасур инсонлар Путин томонидан шафқатсизларча йўқ қилинди. Бироқ Трамп эркинлик учун курашаётган украин халқини қўллаб-қувватлаш ўрнига, қотил диктатор Путинни танқид қилишдан ўзини тийиб, бунинг ўрнига озодлик учун курашаётган Зеленскийни таҳқирлашга уринмоқда. Бироқ Зеленский таҳқирланган эмас, у мағрур ва кучли турибди, чунки ҳурмат қилмайдиган одамлар томонидан таҳқирланиб бўлмайди.

    Уят сенга, икки марта импичмент қилинган ва жиноятда айбли деб топилган апелсинранг! Сен ва сенинг республикачи малай-мақтовчиларинг бизнинг ҳурматимизга лойиқ эмассизлар — мен ҳатто “республикачилар” сўзини бош ҳарф билан ёзмайман, чунки улар бу эътиборга лойиқ эмаслар. Уят сизларга, Америка қадриятларига хиёнат қилувчиларга!, дея қайд этди Петер Боуркарет.

    2 март, 23:15   Изоҳ (0)   6501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украинадаги уруш#Трамп#Зеленский

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинадаги уруш якуни яқинми?

    4 феврал, 14:15

    Трамп Зеленский билан эҳтимолий учрашув вақтини айтди 

    8 феврал, 19:24

    Трамп Путин билан Украинадаги урушни муҳокама қилди 

    9 феврал, 16:57

    Трамп Россиянинг Украинага ҳужум қилиши сабабини айтди 

    14 феврал, 09:04

    FТ: Путин ва Трамп Пасха байрами ёки 9 майгача Украина бўйича келишувга эришиши мумкин

    14 феврал, 12:25

    Трампнинг махсус вакили урушни 180 кунда тугатиш ҳақида гапирди

    16 феврал, 18:10

    Трамп Россияни НАТО ва Европа учун таҳдид деб ҳисоблашдан бош тортди 

    17 феврал, 23:20

    “Европа ва Украина омборларида қурол захиралари қолмади” — Rheinmetall раҳбари

    18 феврал, 15:40

    Зеленский АҚШнинг 500 миллиард долларлик ёрдами ҳақидаги даъволарни рад этди 

    19 феврал, 18:28

    Дарз кетган Ғарб коллективи. Трамп дунёни қандай ўзгартирмоқчи?

    19 феврал, 19:20

    “Россия Украина бўйича музокаралар столига қайтишга тайёр” — Путин 

    19 феврал, 21:40

    УЕФА раҳбари Украинадаги можаро сабаб Россия ва АҚШ музокаралар ўтказаётгани ҳақида фикр билдирди

    24 феврал, 10:10

    “Урушни шу ҳафта тугатиб бўлмайди”: Зеленский тинчлик шартлари, Трамп билан муносабатлар ва Украинада сайловлар ўтказиш ҳақида гапирди

    24 феврал, 10:19

    БМТ Бош ассамблеяси Украина бўйича Россияга қарши резолюцияни қабул қилди 

    24 феврал, 23:25

    Макрон: “30 та давлат Украинага хавфсизлик кафолатини беришга тайёр” 

    25 феврал, 09:05

    Франция ядро қуролига эга қирувчиларини Германияга жойлаштирмоқчи — ОАВ

    25 феврал, 14:00

    Уч йиллик урушга назар. Воқеалар энди қандай ривожланади?

    25 феврал, 17:20

    Ким Чен Ин ҳар қандай урушга тайёр замонавий армия яратишга чақирди 

    26 феврал, 16:58

    “Россия можарони тўқнашув чизиғи бўйлаб музлатишни тан олмайди” — Лавров 

    26 феврал, 23:15

    Туркия қўшинларини Украинага юборишга тайёр — Bloomberg 

    28 феврал, 08:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.