• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.13
    • RUB161.07
    • EUR14542.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Уч йиллик урушга назар. Воқеалар энди қандай ривожланади?

    Бундан роппа-роса 3 йил олдин Россия қуролли кучлари Украина ҳудудига бостириб кирди. Жаҳон харитасида янги уруш ўчоғи пайдо бўлди. Ҳар қандай урушда бўлгани каби, жанговар ҳаракатларни бошлаган сиёсатчилар-у олигархлар, вазирлар-у провокаторлар эмас, балки оддий аскарлар ҳамда тинч аҳоли қирила бошлади. Турли маълумотларга кўра, шу вақтга қадар ҳар икки томондан ҳалок бўлган ва яраланганлар сони 1 миллиондан 2 миллион нафаргача баҳоланмоқда. Бу рақам соат сайин ортиб боряпти. Таскин берадиган биргина тарафи — бир оз ғалати кўринишда бўлса-да, музокаралар жараёни бошланди.

    Ғалатилиги шундаки, Мюнхен конференциясида АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс кутилмаган баёнот берди:

    “Европа масаласида мени энг кўп хавотирга солаётган омил — Россия ҳам, Хитой ҳам, бошқа биронта ташқи куч ҳам эмас. Мени ички таҳдидлар хавотирга солмоқда. Европа АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган энг фундаментал қадриятлардан юз ўгиряпти. Агар сиз сайловчиларингиздан қўрқиб қочар экансиз, Америка сиз учун ҳеч нарса қилиб беролмайди. Яқин йилларда қандайдир арзигулик натижаларга эришишингиз учун демократик мандатларни қўлга киритишингиз зарур”.
    Жей Ди Венс АҚШ вице-президенти
    Фото: Google Images

    Бундай кутилмаган риторика АҚШ энди Европанинг ҳарбий ва сиёсий ҳамкори эмас деган фикрларни-да келтириб чиқарди. Яна бир ғалати тарафи — АҚШ ва Россия расмийлари 18 февраль куни Саудия пойтахтида учрашиб, ўзаро савдони бошлаб юборишди. Музокараларга на Европа, на Украина вакиллари таклиф этилди.

    Дарё нашри шу йиллар давомида фронтдаги ҳолат, воқеалар ривожи, урушнинг Ўзбекистонга таъсири, дунё ҳамжамиятининг муносабати ҳақида экспертлар фикрига таянган ҳолда холис ахборот бериб боришга ҳаракат қилди. Ушбу мақолада можаронинг бошланиш нуқтасидан то ҳозирги кунгача бўлган вазиятга яна бир карра, турли нуқтайи назарлардан нигоҳ ташлаймиз. Бу тарихий ҳақиқатни тўғри англаш ва тўғри хулосалар чиқаришга ёрдам беради, деган умиддамиз.

    Уруш ўчоғи нима сабабдан алангаланиб кетди?

    Анвар Йўлдошев — тарих фанлари доктори, профессор:

    Анвар Йўлдошев, тарих фанлари доктори, профессор
    Фото: “Дарё”

    — Россия бунинг учта сабабини келтиради: денацификация, демилитаризация ва Украинанинг НАТОга қўшилмаслиги. Украинанинг ҳам ўз позицияси бор: Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилди, ваҳоланки, Қрим бизга тегишли, биз ўз ҳудудимиз яхлитлигини таъминлашимиз керак. Кўриниб турибдики, урушнинг бошланишига нисбатан тарафларнинг ўз қарашлари мавжуд. Сабаблар ҳақида гапирганда, Украина ва Россиянинг позицияларини алоҳида-алоҳида таҳлил қилишимиз керак.

    Абдували Сойибназаров — сиёсатшунос, халқаро журналист:

    Абдували Сойибназаров, сиёсатшунос, халқаро журналист
    Фото: “Дарё”

    — Албатта, урушнинг бошланишининг ўзига хос сабаблар бор. Биринчи навбатда, бу Россиянинг хавфсизлиги билан боғлиқ. Путин урушнинг олдини олиш учун АҚШ ва НАТО пойтахтларига нома билан чиқди ва бу номада қизил чизиқларни белгилаб берди. Бу чизиқлар НАТОни Россия чегаралари томон кенгайишдан тўхтатиши керак эди. Шунингдек, Украина ва Грузия каби мамлакатлар НАТОга аъзо бўлмаслиги ва бу ёзма равишда кафолатланиши лозимлиги айтилди. Аммо Ғарб Россия билан музокаралар ва мулоқот олиб боришдан бош тортди. Кейинчалик маълум бўлдики, Франция ва Германия, умуман, Ғарб мамлакатлари Украинани Россия билан бўлажак урушга тайёрлаш учун Минск гуруҳидан фойдаланган. Иккинчи томондан, яна бир нарсани кўздан қочирмаслик керак. Россия собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида таъсир доирасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Украинада ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Бугунги кунда тўртта област ва Қримнинг Россияга қўшиб олинганлигининг ўзиёқ Россия собиқ Иттифоқ ҳудудида ҳамда Марказий ва Шарқий Европада ҳам ўзининг таъсир доирасини кенгайтиришга интилганини кўрсатади.

    Шуҳрат Расул — сиёсатшунос, халқаро таҳлилчи:

    Шуҳрат Расул, сиёсатшунос, халқаро таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    — Уруш бошланишининг асосий сабаби — уч йил олдинги Россия матбуоти, Россия расмийларининг гапларини эслайдиган бўлсак — ўзини собиқ Иттифоқнинг вориси деб ҳисоблайдиган Россия томонидан СССРнинг “совуқ уруш” да Ғарбга енгилганини ревизия қилиш, тафтиш ўтказиш ва СССРнинг геосиёсий йўқотишларини қайта тиклаш. Халқаро муносабатларда 1945 йилда қабул қилинган Ялта ва Потсдам конференцияси резолюцияларига қайтиш. Бошқача қилиб айтганда, тарих ғилдирагини орқага айлантиришни мақсад қилгани туфайли уруш бошланган.

    Урушнинг Ўзбекистондаги акс-садоси

    Россия-Украина можароси бошлангандан бери дунё аҳли гўё иккига ажралди. Икки славян мамлакатнинг ўзаро келишмовчилиги биз — ўзбекистонликларга шу қадар кучли таъсир ўтказдики, ҳатто оилавий қўйди-чиқдиларга сабаб бўлди, 30-40 йиллик дўстларнинг орасига совуқчилик солди. Нега? Гап бу ўринда Путиннинг ҳақ ё ноҳақлиги, Ғарбнинг иккиюзламачилиги ёки учюзламачилигида эмас. Гап бизнинг фикрлаш тарзимизда. “Россия бизни боқяпти, шулар бўлмаса очдан ўламиз”, деган қулларча дунёқарашнинг онгимизга сингиб кетганида. Уруш ана шу дунёқарашни очиб юборди. Биз миллатимиз учун ўта аҳамиятли бўлган ушбу оғриқли мавзуда ҳам мунтазам равишда ойдинлар билан суҳбатларни ҳукмингизга ҳавола қилиб бордик.

    Олим Тошбоев — ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист:

    — Яширишнинг ҳожати йўқ, шовинистик пропагандага мойил, мойдай ёқадиган, “қанийди шу гаплар тезроқ амалга ошса, яна қайта босиб олса, расман ўзиники деб эълон қилса қанийди” дейдиганлар сон мингта. Бизнинг энг катта фожиамиз шунда. Лекин миллий ғурур-чи? Тарихнинг аччиқ сабоғи-чи? Шу юрт учун, миллатнинг истиқболи учун жонини берган ота-боболарнинг қабри устига оёқ қўйиш билан баробар бу. 150-160 йил олдинги тарихни унутиб, “қанийди Кремлга ҳамд-у сано айтиб турсак, оғамизнинг хизматини қилиб турсак”, дейдиган қатлам пайдо бўлди.

    Қаҳрамон Ражабов — тарих фанлари доктори, профессор:

    — Мен ўзим мана шу уч йилдан буён дўстларимни йўқотдим, кўпгина синфдошларим билан шу мавзуда деярли гаплашмайман. Ваҳоланки, улар оддий одамлар, сиёсатчилар эмас... Манқурт деган ибора бежиз айтилмайди. Бу сўз нафақат Чингиз Айтматов, балки Алишер Навоий асарларида ҳам учрайди. Хотирасидан, тарихидан, тилидан жудо қилиниб, босқинчига хизмат қиладиган одамни манқурт дейдилар. Совет давлати тугаганига 33 йил ўтган бўлса-да, ўша ғоялар оддий халқ онгида ҳали ҳам мавжуд. Босқинчига нисбатан ҳурмат сақлаган одамларнинг ҳеч қачон косаси оқармайди.

    Уруш бошлангандан кейин уни тўхтатиш бўйича шунчалик кўп ташаббуслар билдирилди, шунчалик кўп расмий ва амалий ташрифлар амалга оширилдики, гўё ҳамма тинчлик тарафдоридек. Муроса йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг энг аҳамиятлилари сифатида Минск келишувлари ва Истанбул музокараларини эслаш мумкин.

    Абдували Сойибназаров:

    — Ҳарбий ҳаракатлар бошлангунга қадар Ғарб томонидан ҳеч қандай дипломатик саъй-ҳаракатлар бўлмади, чунки улар Россия уруш бошлашига ишонмас эди. Россия 1990 йиллардаги Болқон воқеаларидан бошлаб НАТОнинг кенгайишига қарши ҳеч қандай чора-тадбирлардан фойдалана олмаган, фақат ортга чекиниб келаётган эди-да. Лекин уруш бошлангач, Франция ва Германия раҳбарларининг Москвага тез-тез ташриф буюрганига гувоҳ бўлдик. Музокаралар самара бермади, кескинлик кучайди. Ғарб Россияни изоляциялашга ҳаракат қилди. Уруш бошланган кунларда Беларусь воситачилигида музокаралар бўлиб ўтди, лекин хавфсизлик кафолатларини сўраган Украина томони турли баҳоналар ўйлаб топди ва музокаралар Истанбулга кўчирилди.

    Анвар Йўлдошев:

    — Минск келишуви умуман фойда бермади. Россия эса ҳамма музокараларда Минск келишувини восита қилди. 2022 йил 23 февралда Беларусда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш масаласи кўрилди. Орадан бир ой ўтиб, март ойида Эрдўғоннинг ташаббуси билан Истанбул учрашуви ўтказилди. Лекин бу саъй-ҳаракатлар ҳам фойда келтиргани йўқ.

    Шуҳрат Расул:

    — Келишувларнинг бекор бўлишида Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг роли бор, албатта. Бугун бу факт сифатида эътироф этилмоқда. Жонсон Киевга келиб, президент Зеленский билан суҳбат ўтказгач, Украина раҳбари Истанбул келишувларини тўхтатган эди. Шу билан бирга, Россия томони ҳам мана шу уч йил давомида кўп маротаба сулҳ ташаббуслари билан чиқди. Айрим Ғарб нашрлари бу ташаббуслар сонини етмишдан ортиқ деб баҳолаган. Аммо бу таклифлар ҳар сафар Украина томонидан жавобсиз қолдирилди.

    Абдували Сойибназаров:

    — Истанбулда мулоқотлар бўлиб ўтаётган чоғда Россия қуролли кучлари Киев остонасига келиб қолган эди. 25 километрлик рус оғир ҳарбий техникалар карвони Киевга киришга тайёр турган пайтда музокаралар бўлиб ўтди. Мана шу ерда Россия “айиғи”ни Ғарб “тулки”лари алдашга муваффақ бўлди. Яъни, Ғарб Россияга: “Қўшинларингизни олиб чиқинг, Украина сизнинг шартларингизга кўнади“, денацификация ва демилитаризация ўтказилади, деди. Бундан ташқари, Украинанинг НАТОга қабул қилинмаслиги ҳақида турли ваъдалар берилди ва оқибатда, Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетди. Аммо кейинчалик буни Россиянинг мағлубияти сифатида баҳоладилар, чунки Россия ҳарбий устунликни йўқотган эди. Украина қўшинлари эса фурсатдан фойдаланиб, фронтда катта ўзгаришлар қилишга муваффақ бўлди. Бунда элликдан ортиқ мамлакатнинг молиявий ва ҳарбий ёрдамини унутмаслик керак. Албатта, гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора тарзда музокаралар бошлаш юзасидан таклифлар ва ташаббуслар илгари сурилди. Аммо, Украина президенти Бучадаги воқеаларни баҳона қилиб, V.Путин билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормасликни Олий Радада қонун йўл билан чеклаб қўйди.

    Трамп урушни тўхтатадими?

    Ҳа, ўша пайтдаги музокаралар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда, икки биродар халқ ўртасидаги уруш ҳалигача давом этяпти. Яна қанча давом этиши номаълум эди, яхшиямки бу орада Америкада навбатдаги президент сайловлари муддати келиб қолди. Ўша пайтдаги номзод — Дональд Трамп “24 соатда урушни тўхтатаман” деган даъво билан чиқди. Тан олиш керак, айнан ман шу баёнот унинг сайловларда ғалаба қозонишига кучли таъсир ўтказди. Хўш, натижа-чи? Ҳозир ўша гапни биров эслаяптими? Йўқ, албатта. Чунки эсласак-эсламасак, Трампдан бошқа томонларни музокара столига ўтқаза оладиган куч йўқлигини ҳамма тушуниб турибди.

    Абдували Сойибназаров:

    — Дональд Трамп ҳокимият тепасига келгач, ҳар икки томонда урушни тугатиш истаги кучайди. Лекин томонларнинг позициясини бир-бирига яқинлаштириш жуда мураккаб бўляпти. Дональд Трампнинг ўзи “Вазият мен ўйлаганчалик эмас, урушни 24 соат ичида тугатиб бўлмас экан“, дея тан олди. Чунки Россия ва Украинанинг позициясида бир-бирига умуман яқин келмайдиган жиҳатлар бор. Масалан, Украинадаги айрим кучлар 1991 йилгача бўлган чегараларга қайтиш талабини қўймоқда. Элитаси орасида эса “Майли, Қримга кўз юмишимиз мумкин, лекин қолган тўртта вилоят Украинага қайтиши керак”, деган фикрлар бор. Россия бунга кўнадими? Йўқ, албатта.

    Анвар Йўлдошев:

    — Дональд Трамп ваъда қилган “24 соат” аллақачон ўтиб кетди. Мана энди ёрдамчилари 100 кун, 180 кун ҳақида гапирмоқда. Ўша пайтнинг ўзида Трампнинг командасида учта лойиҳа бўлди уруш бўйича. Сўнгги пайтларда Трамп томонидан билдирилаётган таклифлар, талаблар Украинага тўғри келмаяпти. Можаро зонасига НАТО қўшинларини олиб кириш эса Россияга маъқул эмас.

    Абдували Сойибназаров:

    — Энди Россия ортга қайта олмайди, чунки бу Конституция ўзгартирилишини тақозо этади ва Россиянинг заифлиги белгиси сифатида кўрилади. Оқибатда, Татаристон, Чеченистон, Доғистон, Ингушетия ва бошқа республикаларда халқ исёнларига ёки суверенитетлар паради бошланишга олиб келиши мумкин. Шу нуқтайи назардан, Россия ўз талабларидан асло воз кечолмайди.

    Сиёсий ўйинлар ўз йўлига албатта, бироқ ҳамма нарса фронтдаги реал ҳолатга бориб тақалади. Уришаётган томонлар душманнинг қайси талабларига ён босиши-ю, ўзи қандай талабларни илгари суриши ҳам, ватанпарварлик туйғуси-ю, катта оғаларнинг муносабати ҳам фронт чизиғидаги вазият билан ўлчанади.

    Анвар Йўлдошев:

    — Уруш бошланган дастлабки вақтда Россия Украинанинг каттагина қисмини эгаллаб олди. Бир вақтнинг ўзида шимолий, шимоли-ғарбий, жануби-ғарбий ва жанубий йўналишларда ҳарбий ҳаракатлар олиб борилди. Кейинчалик, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Украина ўртасида ҳамкорлик кучайди, ватанпарварлик руҳи одамларни бирлаштирди ва улар Россия ҳужумига қарши курашга ўтди. Россия ҳозир эгаллаб турган ҳудудларни жуда катта йўқотишлар эвазига қўлга киритди. Урушнинг бир куни ҳар икки давлат учун бир миллиард доллар атрофида зиён келтирмоқда.

    Шуҳрат Расул:

    — Россия 70 йил йил мобайнида, яъни Совет давридан бери йиғилган ҳарбий потенциални йўқотди. Жами 25 000 та ҳарбий автомобиль, 20 000 дан ортиқ бронетехника, 10 000 дан кўпроқ танклар ва 1 000 дан зиёд ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари йўқ қилинган. Россия яқин ва ўрта келажакда бу потенциални қайта тиклаб ололмайди. Чунки мамлакат бугунги кунда бор-йўғи битта танк заводига эга. У ерда бир йилда 250 та танк ишлаб чиқарилади. Йўқотилган ўн мингта танкни қайта тиклаш учун жами бир неча ўн йил вақт керак бўлади. Яксон қилинган БТР ва БМПларнинг ўрнини қоплаш масаласида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. ва бмпларни қайта тиклаш учун ҳар йили уч юз тўрт юзта зирҳли машина ишлаб чиқарилиши Энг муҳими, юз миллиардлаб доллар маблағ талаб этилади.

    Анвар Йўлдошев:

    — Жангларда нобуд бўлганлар-чи? Бу борада томонларнинг рақамлари умуман бир-бирига тўғри келмайди. Ғарб разведкаси бераётган маълумотларга қараганда, Россиянинг умумий йўқотишлари 500 минг атрофида баҳоланмоқда, шундан эҳтимол, учдан бири ҳалок бўлганлар. Украинанинг йўқотишлари 100 минг камроқ бўлиши мумкин.

    Дарвоқе, Курск ҳақида. Рус ҳарбий салоҳиятини чуқур шубҳа остига қўйган, Корея омилини келтириб чиқарган ва Украина учун бўлажак музокараларда яхшигина савдо воситасига айланиши тахмин қилинган Курск.

    Анвар Йўлдошев:

    — Шимолий Корея оч давлат, унга пул керак. Шу билан бирга, аскарлари етарли даражада. Улар олдин ҳам Россияга турли хил қурол-яроғ ва ўқ-дори бериб турганди. Путиннинг ташрифидан сўнг аскар жўнатиш масаласи ҳам келишилди. Ўтган йили биринчи партия — 12 000 одам Курск вилоятидаги жангларда қатнашди.

    Шуҳрат Расул:

    — Украина армияси Курскка бостириб кирганда кўпчилик бу авантюра деди. Гўёки Украина қопқонга тушди ва Россия армияси тез орада бу қўшинни қуршовга олади. Бундай гап-сўзлар 2-3 ой давом этди. Рус генераллари масалани бир ҳафтада ҳал қилишга ваъда берган эди. Лекин амалда Курск Россиянинг ярасига айланди. Чунки 6 августдан бери бу ерда 1 200 та зирҳли машина йўқ бўлган ва 37 000 рус аскари ўлган. Шулардан тахминан 3 000 нафари Шимолий Корея аскарлари.

    Ўзбекистон халқи бу фожиага жимгина қараб турмади. 2022 йил апрелининг илк кунларида Украина ғарбидаги Карпаторти вилоятига 30 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами юборилди. Юкларни қабул қилиб олган ҳудуд раҳбари Виктор Микита улар дарҳол қайноқ нуқталарга етказилишини айтган эди. Бундан кейин ҳам бир неча маротаба ана шундай инсонпарварлик ёрдами — жами 200 тоннадан ортиқ озиқ-овқат ва тиббий жиҳозлар етказиб берилди. Шунингдек, 2023 йилнинг августида бир гуруҳ Украиналик болалар Ўзбекистонда дам олиш ва соғлиғини тиклаш учун олиб келинди.

    Энди нима бўлади?

    Яна Мюнхен конференциясига қайтсак. Яхшими-ёмонми, музокаралар сари илк қадамлардан бири айни шу анжуманда қўйилди. Юқорида айтганимиздек, АҚШ вице-президенти Европани демократик қадриятлардан чекинишда айблаган бўлса, Трамп Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади.

    Дональд Трамп Владимир Зеленскийни диктатор деб атади
    Фото: Google Images

    Дональд Трамп:

    “Ўртамиёна комедиячи Владимир Зеленский Қўшма Штатларни ғалаба қозониб бўлмайдиган ва ҳеч қачон бошланмаслиги керак бўлган уруш учун 350 млрд доллар сарфлашга ишонтирди. Украина уруш бошламаслиги, балки дарҳол Россия билан шартнома тузиши керак эди. Зеленский айнан шу сабабга кўра музокараларда иштирок этмаяпти, музокаралар учун унда роппа-роса уч йил бор эди. Украинада анчадан бери сайловлар бўлмади, Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизгача тушиб кетган. Қўшма Штатлар уруш учун Европага қараганда 200 миллиард доллар кўпроқ сарфлаган, Европанинг пуллари кафолатланган, Америка эса ўз пуллари эвазига ҳеч нарса олмаган. Устига-устак, Зеленский пулларнинг ярми йўқолганини тан олди. Сайловсиз диктатор Зеленский тезроқ ҳаракат қилгани маъқул, акс ҳолда, мамлакатидан ажралади”.

    Нега АҚШ Зеленскийдан юз ўгириб, Россия тарафини оляпти? Энди буёғи нима бўлади? Бу саволларнинг жавоби ҳаммамизни қизиқтиради. Экспертларнинг прогнозларига қулоқ тутсак, қуйидагича сценарий эҳтимолдан ҳоли эмас: Россия ҳозирча тўлиқ эгаллаб ололмаган Украинанинг 4 та областини ўзиники деб эълон қилиб қўйган ва буни Конституцияга киритишга ҳам улгурган. Энди ортга йўл йўқ, улардан воз кечолмайди. Шу билан бирга, урушнинг тезроқ тугашини истайди. Украина уч йил давомида муносиб қаршилик кўрсатиб келди, ҳали ҳам мудофаа салоҳиятига эга, аммо у ҳам урушга чек қўйилишини хоҳлайди. Мана шундай вазиятда саҳнага тадбиркор Трамп чиқиб келди. У қайси тарафдан кўпроқ манфаат топса, ўшанга ён босиши мумкин. Ҳозирча Зеленский Украина фойдали қазилмаларининг 50 фоизини АҚШга топшириш таклифини рад этди. Бунга жавобан Трампдан “диктатор” деган ном олди.

    Хўш, Россия-чи? Трамп Россияни текинга қўллайдими? Йўқ, албатта. Зеленский сабоғидан тўғри хулоса чиқарган рус пропагандачилари АҚШга Россиянинг фойдали қазилмаларини ва Арктикадаги конларни бошқарувга топширишни таклиф эта бошлашди. Бундай фикрларни улар ўз ташаббуси билан эмас, юқори кабинетлардаги кураторлари топшириғига биноан билдираётганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ажаб эмас, Трамп бундай шоҳона ҳадялар эвазига музокараларни руслар фойдасига ҳал қилиб берса. Кўриниб турибдики, Канада ва Гренландияни қўлга киритишни кўзлаган бугунги Қўшма штатлар Украинага қўшиб Россияни ҳам ямлаб юборгудек иштаҳага эга. Фақат бу иккисини яна бир оз ҳолдан тойдириш керак. Уруш-урушдан чарчаган иккита қуён эса охир-оқибат бўридан яраштириб қўйишни сўраётганга ўхшайди.

    Олимжон Сафоев тайёрлади.

    25 феврал, 17:20   Изоҳ (0)   5355
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Украина

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерзод Асадов Россия президентининг матбуот котиби билан ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон | 28 май, 23:55

    Саида Мирзиёева Алексей Громов билан ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди 

    Ўзбекистон | 28 май, 23:51

    Флоридада аллигатор ҳужумидан омон қолган эркак полиция томонидан отиб ўлдирилди

    Дунё | 28 май, 23:50

    Жоржа Мелони Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Регистон ансамбли ва “Боқий шаҳар” мажмуаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 28 май, 23:41

    Ҳелсинки аэропортидаги иш ташлашлар сабабли Finnair авиакомпанияси юздан ортиқ рейсни бекор қилади

    Дунё | 28 май, 23:40

    Самарқанддаги корхона 3 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдалангани аниқланди 

    Ўзбекистон | 28 май, 23:30

    Трамп Путин ва Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 28 май, 23:20

    “Дарё” дайжести: 28 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 28 май, 23:11

    Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди? 

    Ўзбекистон | 28 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.