Авиакомпания 4 кишидан 9 кишигача бўлган гуруҳлар учун Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича парвозларга махсус тарифни ишга туширди. Акция бўйича чипталарни фақат 21 августгача харид қилиш мумкин, у 20-октябрдан 20 ноябргача бўлган парвозлар учун амал қилади. Фойдали таклифдан фойдаланишга шошилинг.
Куз – Туркияни кашф этиш учун энг яхши вақт. Улкан, шовқинли ва ранг-баранг Истанбул биринчи сайрдаёқ ўзига мафтун қилади: улуғвор масжидлар ва саройлар, ўзгача муҳитга эга бозорлар, замонавий кварталлар ва ҳар қадамда янги дамланган турк қаҳвасининг хушбўй ҳиди. Бу шаҳар қайта-қайта қайтишга илҳомлантиради.
Саёҳатни янада қулай ва арзон бўлиши учун биз А4ПАХ тарифини ишга туширдик. У 4 кишидан 9 кишигача бўлган гуруҳ таркибида фойдалироқ учиш имконини беради, демак, таассуротлар билан ўртоқлашиш янада ёқимли бўлади.
Ушбу кузда Истанбулни қулай нархда кўриш имкониятини қўлдан бой берманг! Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни, душанба, чоршанба ва жума кунлари – кунига 2 марта, сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари – кунига 3 марта амалга оширилади. Махсус тариф доирасида бир йўловчи учун авиачипталар нархи:
- Бир томонга: 1 855 000 сўмдан бошлаб
- Бориш-келиш: 3 462 000 сўмдан бошланади.
Таклиф жорий йилнинг 20-октябридан 20 ноябригача бўлган парвозлар учун амал қилади. А4ПАХ тарифи бўйича авиачипталарни 21 августга қадар booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)