Ўзбекистон ва Қозоғистон авиақатновлар сонини кўпайтириб, авиация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради. Бу бўйича Марказий Осиё—Хитой (C5+1) фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи анжуманида келишиб олинди.
-SRlu_T8-.avif)
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мазкур келишув ҳаво транспорти қулайлигини ривожлантириш, ишбилармонлик ва сайёҳлик даражасини оширишга қаратилган.
“Эришилган келишувларга кўра, икки давлатнинг тайинланган ташувчиларига Олмаота—Тошкент ва Нур-Султон—Тошкент йўналишларининг ҳар бири бўйича ҳафтасига 42 тагача рейсни амалга оширишга рухсат берилди. Қолган барча йўналишларда ҳафтасига 7 тагача рейс бажаришга рухсат этилди”, дейилади манбада
Томонларнинг тайинланган авиакомпаниялари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги барча келишилган йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни амалга оширган тақдирда, парвозларнинг рухсат этилган частотаси ҳафтасига 238 та рейсни ташкил этади.
Музокара чоғида икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун белгиланган манзиллар сонини кўпайтиришга ҳам келишиб олинган.
Маълумот берилишича, 2025 йил 3 июлдан бошлаб Ўзбекистоннинг My Freighter (Centrum Air авиакомпанияси ҳафтасига иккита рейс билан Ақтау—Нукус йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни бошлаган. Ўз навбатида Қозоғистоннинг Fly Arystan авиакомпанияси 2025 йил 15 июлдан ҳафтасига учта рейс билан Атирау—Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйган.
Изоҳ (0)