• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ўзбекистонлик мухлислари билан 2 соатлик учрашуви эвазига қарийб 400 минг доллар пул олган турк актёри Бурак Ўзчивит 39 ёшда (фото, видео)

    2023 йилнинг 24 декабрь куни ўзбек кино ихлосмандларига “Муҳташам юз йил”, “Севги изтироби”,“Чолиқуши” (2013 йил) сериаллари, “Менинг акам” фильми билан танилган турк юлдузи Бурак Ўзчивит 39 ёшни қарши олди. Қуйида нафақат Туркия, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз мухлисларига эга актёрнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз. 

    Болалик йиллари

    Фото: Cosmopolitan

    Бурак Ўзчивит 1984 йилда Туркиянинг Мерсин шаҳрида дунёга келган. Отаси Бюлент Ўзчивит кичик ресторан эгаси, онаси Жейҳан эса Бурак ва унинг опаси Буржун тарбияси билан машғул бўлган. Болалигидан оғир-босиқ феъл атвор эгаси бўлган Буракнинг энг севимли машғулоти соатлаб мультфильм томоша қилиш бўлган. У суперқаҳрамонларни жуда ҳам яхши кўрган ва атрофдагиларига катта бўлса, “Бэтмен” бўлишини таъкидлаган. Кейинчалик дўстлари билан вақт ўтказиш, хусусан, футбол ўйнаш ва спорт залда шуғулланишни канда қилмаган.

    Мактабни битиргач Бурак Мармара университетида тасвирий санъат ва кино йўналишида таълим олиш билан бирга подиумларда модел сифатида чиқиш қила бошлаган. 2006 йилга қадар Туркиянинг энг талабгир моделларидан ҳисобланган. 2003 йилда 17 ёшли Бурак “Туркиянинг энг яхши модели” танловининг  мутлақ ғолиби, шунингдек,  “Дунёнинг энг яхши модели” танловида иккинчи ўрин соҳиби бўлган.

    Фото: Cosmopolitan

    Карьера

    Ўсмирлар ҳаёти ҳақидаги “Минус 18” триллеридаги кичик иштироки унинг актёрлик карьерасидаги илк роли бўлган. Ушбу фильмдан кўп ўтмай “Оилавий уй” кинокомедияси, “Сотқинлик” психологик драмасида ва “Кичик сирлар” фильмида роль ижро этади. “Муҳташам юз йил” тарихий-биографик сериалдаги Малкачўғлу Балибей роли унга катта муваффақият олиб келган бўлса, “Чолиқуши” фильмининг янги талқинидаги Камрон образи билан у бутун дунёга машҳур бўлди.

    Фото: Cosmopolitan

    Ушбу фильмдан кейин у режиссёрлардан суратга тушиш учун таклифни узоқ кутишига тўғри келмаган. Чунки дунёнинг турли нуқталаридаги мухлислар Бурак иштирок этган фильмларни қайта-қайта сўрай бошлаган. Шундан кейин “Севги сенга ўхшайди” мелодраммасида иштирок этган.

    2015 йилни эса актёр карьерасидаги энг омадли йиллардан деб ҳисобласа бўлади. Негаки айнан шу йили бутун дунёдаги томошабинлар севиб томоша қилган, ўзбек телеканалида “Севги изтироби” номи билан эфирга узатилган “Кара севда” сериали суратга олинган. Романтик фильмда Бурак Неслиҳан Атагул билан севишганлар ролини ижро этиб, мухлислар, айниқса қизлар меҳрига сазовор бўлган.



    “Севги изтироби”даги жуфтликнинг ҳаётда муносабатлари қандай экани кино томошабинларини энг кўп қизиқтирган савол ҳисобланади. Интернетда уларнинг муносабатлари қай даражадалиги билан боғлиқ миш-мишларни-ку айтмаса ҳам бўлаверади. Факт эса шуки, сериалдаги воқелик ва экран ортидаги реаллик тубдан фарқ қилади. Бурак ва Неслиҳанни фаолияти билан боғлиқ зўраки алоқалар боғлаб турган. Дўстона бошланган муносабатлардан кейинчалик асар ҳам қолмаган.

    Фото: Instagram

    Шахсий ҳаёт

    Ўзчивит 2014 йилга қадар машҳур турк журналистининг қизи, фотомодель Жейлан Чапа билан жиддий муносабатда бўлган, бироқ Жейланнинг асоссиз рашки туфайли жуфтлик ажрашган. Маълум бўлишича, Жейланнинг турли гумонлар сабаб суратга олиш майдончасига бостириб келиши, ишонмаслиги актёрни асабийлаштирган.

    Фото: Instagram


    “Чолиқуши” сериалининг суратга олиш ишлари бошланганда актёр бўлажак рафиқаси Фахрие Эвжан билан танишади. “Севги сенга ўхшайди” мелодраммасида биргаликдаги иштироки вақтида улар орасида илиқ муносабатлар пайдо бўла бошлайди.

    Фахрие ўзига яраша қайсар феъл-атворга эга бўлишига қарамай, Буракга нисбатан сабрли ва оғир-босиқ муносабатда бўлган. Журналистлар билан бўлган суҳбатда у ўзига ёқмаган тақдирда ҳам Буракнинг одатларига қаршилик билдирмаслигини, инсоннинг қандайлигини билиб туриб танлов қилгач, уни ўзгартиришга уриниш мантиққа тўғри келмаслигини таъкидлаган.

    Ўзчивит орадан кўп ўтмай Фахриени ота-онаси билан таништирган ва улар 2017 йилнинг 29 июнь куни турмуш қурган. Жуфтлик шов-шувли маросим хоҳламаган, лекин машҳур юлдузлар тантанаси шунчаки ўтиб кетмаслиги аниқ эди.

    Фото: Instagram


    Тўй маросими Босфор соҳили бўйидаги Саит Ҳалим Паса вилласида бўлиб ўтган. Ташриф буюрган меҳмонларнинг ўша заҳотиёқ улашган Instagram’даги жонли эфирлари, фото ва видеолари жуфтлик мухлислари севимли кумирларининг бахтли куни қандай ўтаётганини виртуал кузатишига сабаб бўлган. Келин ва куёв тўйдан сўнг Мальдив оролларига жўнаб кетган. Улар 2019 йилнинг 13 апрелида ўғил фарзандли бўлди ва унга Каран деб исм қўйишди.

    Фото: Instagram

    Шахсий ҳаётини кўз-кўз қилишни ёқтирмайдиган ёш оила фарзанди дунёга келганидан саккиз ой ўтиб ўғлининг суратини оммага намойиш қилди. Жуфтлик 2023 йилнинг январь ойида яна бир ўғил фарзандли бўлишди. Чақалоққа Керем деб исм қўйилган. 

    Буракнинг Ўзбекистонга ташрифлари

    Фото: Instagram

    Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга илк марта 2019 йилнинг февралида келган эди.  Ўшанда актёр Тошкентга айнан мухлисалари билан зиёфатда иштирок этиш учун келган.

    Улар орасида Ўзбекистондаги нуфузли шахсларнинг рафиқалари, бизнес-ледилар, модель бизнеси вакилалари ҳам бўлган.

    Хабарларга кўра, ўз истеъдодини қадрловчи аёллар билан 2,5 соатлик мулоқоти эвазига у 2 миллион турк лираси (қарийб 380 минг доллар) пул ишлаб олган.

    Актёр Ўзбекистон унга жуда ёққанини, у ерда кўплаб хушмуомала ва меҳмондўст кишиларни учратгани, шу сабабли албатта у ерга қайтиб боришини айтган.

    Фото: “Дарё”


    Буракнинг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи 2022 йилнинг сентябрь ойида кузатилди. Турк актёри Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун пойтахтга келди. 

    25.12.2023, 17:35   Изоҳ (0)   59212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Буракнинг туфлисини ялашга тайёр бўлган аёлларимизни кўриб, ачиндим». Матёқуб Матчонов ўзбек аёлларининг турк актёри билан расмга тушиш учун қилган қилиқларини қо...

    27.09.2022, 12:23

    Бурак Ўзчивит, Мерьем Узерли ва фақат битта роли билан томошабинларнинг ёдида қолган бошқа машҳур турк актёрлари (фото)

    21.02.2023, 22:07

    Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен: Туркиядаги энг гўзал жуфтликлардан бирининг севги ҳикояси

    16.10.2023, 16:40

    Таржимон бўлишни орзу қилган, бедаво касалликдан азият чекадиган ҳамда турк актёрига кўнгил қўйган Юлдуз Ражабова 34 ёшда (фото) 

    25.12.2023, 11:50

    “Вилли Вонка” фильми қисқа фурсатда 150 миллион доллардан кўпроқ даромад олиб келди

    19.12.2023, 12:35

    “Уйда ёлғиз” фильмидаги Кевиннинг укаси ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    19.12.2023, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.