• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Кино

    Комедиядан детективгача: беш хил жанрдаги энг сара турк сериаллари

    Агар дўстингиз сиздан турк кинематографияси билан танишиш учун қайси сериалдан бошлаш кераклигини сўраса, иккиланмай “Қизил шарбат”, “Қўрғон сирлари” каби трендга айланган лойиҳаларни айтишингиз мумкин. Аммо шундай сериаллар борки, улар кўплаб хорижий мамлакатларда эътироф этилган ва ўнлаб чет тилларига таржима қилинган. Қуйидаги беш хил жанрдаги сериаллар ҳар бир кино ихлосмандларига турк дизи ҳақида кўпроқ маълумот олишига ёрдам беради.

    Туркча комедиялар

    “Ижарага олинган севги” (“Kirali Аşk”)

    Фото: Tea.ru

    Томошабинни интригалар, кутилмаган бурилишлар ва ҳаяжонли муҳаббат оламига олиб борадиган сериал. Сюжет марказида оиласи уни муносиб қизга уйлантирмоқчи бўлган ишбилармон тадбиркор Омар турибди. Унга хотин сифатида Америкадан қайтган ёш қизни танлашади. Қиз ниҳоятда гўзал, ўқимишли, лекин фақат юқори жамиятдаги кечаларга қизиқади, энг муҳими, қиз Омарни мутлақо қизиқтирмайди. Ўзига юкланган босимдан халос бўлиш учун Омар ҳамманинг кўз ўнгида — камтар, меҳрибон ва чиройли официант қиз Дафнани ўпади. Бу хатти-ҳаракати унинг оиласи ва айниқса, холасининг ғазабига сабаб бўлади, у Омарнинг ҳаётини нолойиқ номзод билан боғлашига йўл қўймаслик учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади.

    “Айни ҳақиқат” (“Аynen, aynen”)

    Фото: Дзен

    Нил исмли қиз 30 ёшга яқинлашиб қолади ва атрофидагилари оила қуриш ва фарзандли бўлиш ҳақидаги саволлари билан доимо унга босим ўтказади. Шахсий ҳаётини қуришга қарор қилган Нил ўзига муносиб жуфт қидира бошлайди. Бир қатор муваффақиятсиз учрашувлардан сўнг, у ниҳоят ўзига мос йигит — Эмирни топади. Эмир ҳам келишган, ҳам зеҳнли ва муваффақиятли киши бўлгани учун Нилнинг барча стандартларига жавоб беради. Бироқ бу “шаҳзода” барқарор муносабатларни истамайди ва Нилдан шунчаки фойдаланиб юради. Денис исмли қиз Нилга ёрдамга келади. Дугона орзусидаги инсонни қандай қилиб севдириш ва ёнида олиб қолиш ҳақида ўз маслаҳатларини беради.

    Туркча драмалар

    “Фи. Чи. Пи.”

    Фото: Tea.ru

    Туркия учун ноодатий ҳисобланган “Фи Чи Пи” сериалида таниш чеҳралар талайгина. Масалан, бош ролларни Меҳмет Гунсур ҳамда Ўзан Гувен ижро этган. Психологик триллер марказида истеъдодли психиатр Жан Манай туради. У муваффақиятли карьера қуриб, ўз соҳасининг ҳақиқий юлдузига айланган. Муаммо шундаки, унинг ҳам қалбида қоронғи томонлари бор ва бу томонлар унга балерина Дуру ёқиб қолган пайтдан бошлаб тобора аниқ кўрина бошлайди. У севиб қолади, лекин бу туйғу муҳаббатдан кўра кўпроқ қарамликка ўхшайди. Ахир Жан психологик ҳийлаларни яхши билади. Сўнг у Дуру ва қаллиғининг ҳаётини тун-у кун кузатишни бошлайди.

    “Ота” (“Баба”)

    Фото: Tea.ru

    Эмин Саруханли ва унинг оиласи Aнадолудаги кичик бир шаҳарчада камтарона ҳаёт кечиради. У оила бошлиғи, қаттиққўл ва қатъиятли ота бўлади. Бир куни у бундан кўп йиллар аввал барча алоқаларини узган укаси фожиали тарзда вафот этганини билиб қолади. Укасе Меҳмет Саруханли акасидан муваффақиятлироқ бўлади ва йирик тадбиркорлик фаолиятидан катта пул орттиради. Ўлимидан сўнг унинг бошқа оила аъзолари бўлмагани сабабли барча мерос акаси Эминга ўтади. Эмин буни истамаса-да, меросни мажбуран қабул қилади. Шундай қилиб, Саруханлининг катта оиласи Истанбулга боради ва у ерда барчанинг ҳаёти кескин ўзгариб кетади.

    Туркча фантастика

    “Атие”

    Фото: Tea.ru

    Атие исмли ёш рассом Истанбулда яшайди. У ўзини бахтли ҳис қилиши учун ҳамма нарсага: севимли иш, ижодий илҳом учун шаҳарнинг гўзал манзараси, Ўзан билан ишончли ишқий муносабатларга эга бўлади. Кунларнинг бирида у қадимги Гўбекли Тепе мажмуасида бир археолог қаҳрамон билан боғлиқ сирли артефактни топади. Сўнг у ўтмиш ва бугунги кун ҳақидаги саволларга жавоб топишнинг қийин йўлига киришга мажбур бўлади. Бу йўл унинг атрофидаги ҳамма нарса ҳақидаги фикрларини бутунлай ўзгартириб юборади.

    “Шоҳморон” (“Şаhmaran”)

    Фото: Tea.ru

    Шахсу — ёш психология ўқитувчиси бўлиб, она шаҳрига қайтишга мажбур бўлади. У маъруза ўқиш учун Адана шаҳрига борганда кўп йиллар аввал онаси билан алоқаларини узган бобоси билан учрашишга қарор қилади. Бу саёҳат давомида у Шоҳмарон худосига сиғинадиган Мар номли ғайриоддий ва сирли жамият борлиги ҳақида хабар топади. Дастлаб бош қаҳрамонга бундай жонзот ҳақидаги барча тарихий афсоналар шунчаки эртакдек туюлган бўлса, вақт ўтиши билан унинг мавжудлигига ишона бошлайди. Мазкур фантастик сериал томошабинлар эътиборини дарҳол ўзига тортади. Лойиҳада Мерт Рамазан Демир, Серенай Сарикая ва Бурак Дениз каби актёрлар бош ролларни ижро этган.

    Туркча тарихий сериаллар

    “Эртуғрул” (“Diriliş Ertuğrul”)

    Фото: Tea.ru

    “Эртуғрул” — продюсер Меҳмет Боздағ томонидан яратилган тарихий саргузашт телесериал. Ундаги воқеалар мусулмон ўғуз турклари тарихига асосланган бўлиб, XIII асрга тегишли давр ҳақида ҳикоя қилинади. Воқеалар марказида Усмонлилар империясининг асосчиси Усмон I нинг отаси Эртуғрул Бей ҳаёти туради. Тарихий сериални суратга олиш ишлари Туркиянинг Аланя, Бейкоз ва Невшеҳир шаҳарларида олиб борилган. Сериал 2014 йил 10 декабрда Туркиянинг TRT 1 телеканалида намойиш этилган.

    “Ҳукмдор Усмон” (“Kuruluş Оsman”)

    Фото: Hurriyet

    “Ҳукмдор Усмон” тарихий жанговар турк сериали ҳам Меҳмет Боздағ томонидан суратга олинган бўлиб, “Эртуғрул” нинг давомий қисми ҳисобланади. Сериал сюжети Эртуғрулнинг ўғли Усмон Ғозийнинг мустақиллик учун Салжуқийлар салтанатига қарши қандай курашгани ҳақида ҳикоя қилади. Империя яратиш учун Усмон ички душманларни мағлуб этиши, сўнгра кучли Мўғул ва Византия империялари билан тўқнашувга киришиши керак бўлади.

    Туркча детектив

    “Шахсият” (“Sehsiyet”)

    Фото: IMDb

    Мазкур сериал Альцгеймер касаллигига чалинган қотил ҳақидаги ҳикоядир. Невра исмли аёл Истанбул полицияси қотиллик бўлимидаги ягона аёл ишчи бўлиб, бир кун келиб унинг йўли Агаҳ билан кесишади. Агаҳ 65 ёшли пенсионер, аввал суд-тиббиёт эксперти бўлиб ишлаган. Бироқ у тунда қотилга айланадиган атипик маняк бўлади. Афсонавий турк актёри Ҳалук Билгинер ушбу роли учун Эмми мукофотига сазовор бўлган.

    “Уч қуруш” (“Üç kuruş”)

    Фото: IMDb

    Сериал ҳар бири ўз йўлини танлаган уч нафар эски дўст ҳақида ҳикоя қилади. Бири қурол олди-сотдиси билан шуғулланади, иккинчиси полициячи бўлади ва учинчиси бир вақтлар озодликдан маҳрум қилинган бўлади. Орадан йиллар ўтиб учала дўстларнинг йўли кесишади. Сериалда “Элчининг қизи”даги роли билан машҳур бўлган Ураз Кайгилароғлу, Экин Коч, Аҳмет Рифат Шунгар каби актёрлар бош қаҳрамонларни гавдалантирган.

    16.10.2024, 13:50   Изоҳ (0)   12346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк#сериал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар қандай томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    02.09.2024, 14:20

    Сериалдаги ролини кутилмаганда тарк этган турк актёр ва актрисалари 

    03.09.2024, 14:10

    Кендалл Женнер ва Зендаяни ҳам ортда қолдирган дунёдаги энг гўзал аёл ким?

    05.09.2024, 13:50

    Турк актёр ва актрисаларини бутун дунёга машҳур қилган образлар (фото)

    16.09.2024, 13:44

    Психологик триллер мухлислари учун: психотерапевтлар ва уларнинг беморлари ҳаёти тасвирланган турк сериаллари

    23.09.2024, 09:31

    Мелиса Памук ҳомиладор, Бирже Акалай турмушга чиқмоқда: турк киноси янгиликлари

    21.09.2024, 11:55

    Пинар Дениз ва Каан Йилдирим турмуш қурди, Афра ва Мерт яна ярашди: Турк актёрлари ҳаётида нима гап?

    20.09.2024, 17:10

    Барча сериалларга кўрк бағишлайдиган энг мафтункор 10 та турк актрисаси (фото) 

    22.09.2024, 18:30

    Ҳанде Эрчел янги лойиҳага қўл урди, “Қўрғон сирлари” суратга олинаётган уй сотувга қўйилди: турк киноси янгиликлари

    24.09.2024, 13:43

    Турк сериалларидаги томошабинларнинг энг кўп эътирозига сабаб бўладиган ҳолатлар (фото)

    24.09.2024, 17:55

    Интрига, кутилмаган сюжет, янги қаҳрамонлар: севимли турк сериалларининг янги мавсуми бошланди

    30.09.2024, 11:46

    “Қўрғон сирлари” томошабинларининг эътиборини сериал сюжетидан кўра кўпроқ жалб этган можаролар  

    02.10.2024, 15:54

    Турк киноси юлдузлари машҳурликка эришишдан аввал суратга тушган 5 та сериал

    07.10.2024, 12:55

    “Қизил шарбат” ва “Алвон ғунчалар” турк сериаллари тугатилиши мумкин  

    07.10.2024, 19:46

    Кинотавсия: Меланхоликлар учун энг таъсирли турк сериаллари

    08.10.2024, 15:43

    Instagram: Буэнос-Айресдан квартира излаётган Муниса Ризаева, янги уйли бўлган блогер, “Қизим” сериали актрисасига уюштирилган сюрприз

    08.10.2024, 10:46

    Туркия аэропортида олтин қуймаларини ноқонуний олиб ўтишга уринган ўзбекистонлик аёллар ушланди

    08.10.2024, 15:31

    “Қўрғон сирлари” сериали учинчи мавсумда тугайди, Элчин Сангуни судга беришди. Турк кино юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    10.10.2024, 18:24

    13 йил “запрет”да бўлган ва сўнгги йилларда ташқи кўриниши тубдан ўзгарган Озода Нурсаидова 50 ёшда (фото, видео)

    10.10.2024, 13:40

    Туркия “Марказий Осиё” атамасини “Туркистон”га ўзгартиради

    09.10.2024, 21:53

    Бурак Ўзчивит суратга тушаётган Россия фильмида нима ҳақда ҳикоя қилинади? (тизер)

    11.10.2024, 13:45

    Instagram: Улуғбек Отажонов неварали бўлди, Барчин Ғофурова ошқозонини кестирмоқда, Жалолиддин Аҳмадалиевни тўйга чақириш қанчага тушади?

    11.10.2024, 21:27

    Instagram: Ўзбек шоу-бизнесидаги тўйлар, Дурдона Қурбонованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, Ғуломжон Ёқубовнинг ёшлик сири нимада?

    14.10.2024, 10:40

    Истеъдодига қарамай, доим иккинчи даражали роллар бериладиган турк актрисалари

    14.10.2024, 18:03

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган блогер, янги машинали бўлган Асқар Ҳикматов, Озода Нурсаидовага “Лада” совға қилишди

    15.10.2024, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди



    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42

    Instagram: Актриса Муборак Ашурбоева ҳозир қандай кўринишда? Муниса Ризаева мухлисининг орзусини амалга оширди, Шаҳло Аҳмедовага саҳнада гул отишди 

    Шоу-бизнес | 25 май, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.