Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермай ҳаракатланган Spark автомобили тасвирланган видеолар тарқалиб, жамоатчиликнинг турли муҳокамаларига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, беморни шифохонага олиб кетаётган махсус машинага йўл бермаган автомобиль ва ҳайдовчи топилиб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
“Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли майоқчани ёққан ҳолда товуш чиқарувчи сигналлардан фойдаланиб келганида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш жавобгарликка сабаб бўлади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)