• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    “Муҳташам юз йил” сериали томошабинларга кўплаб истеъдодли турк актёр ва актрисалари билан танишиш имконини берди. Уларнинг карьераси давомида кўплаб бошқа лойиҳалар бўлишига қарамай, айнан шу тарихий лойиҳадаги роллари билан машҳур бўлди. Қуйида машҳур сериалда бош ролларни ижро этган юлдузларнинг бошқа сериаллардаги иштирокини баҳолашга таклиф қиламиз.

    Фото: Дзен

    “Бобил” (2020)

    Фото: Дзен

    Профессор Ирфоннинг ҳаёти бир кунда ўзгариб кетади — у университетдан ҳайдалади, ўғлига эса жиддий ташхис қўйилади. Муаммолар туфайли қаҳрамон таваккал қилишга қарор қилади ва бадавлат тадбиркордан катта миқдорда қарз олиб, ёшликдаги дўсти билан фирибгарлик йўлига киради. Аммо Ирфон бунинг уддасидан чиқа олмайди, балки аксинча, муаммолар ботқоғига янада чуқурроқ ботади. Шундай кунларнинг бирида унинг аввалги муҳаббати ҳаётида пайдо бўлади ва вазият янада мураккаблашади. Эндиликда Ирфон ва Эгеменни ҳал қилиши керак бўлган кўплаб муаммолар кутиб кутади.

    “Бобил” сериали кўплаб дизи мухлисларининг эътиборидан четда қолмаган қизиқарли лойиҳадир. Ажойиб актёрлик таркиби, мафиялар жамоаси найранглари, севги, дўстлик, хиёнат ва оила каби долзарб муаммолар ёритилган сериал турк юлдузлари мухлисларига манзур бўлиши шубҳасиз.

    Бош ролларда: Ҳалит Эргенч, Нур Феттаҳўғлу, Озан Гувен ва бошқалар.

    “Канага” (2018)

    Фото: Дзен

    Мардин Тамаи — отасини излашга кетган квант физикаси мутахассиси. Унинг отаси археолог бўлиб ишлаган ва бир неча йил аввал тўсатдан ғойиб бўлган. Мардин отасининг дўсти билан учрашиб, олдинда уни кўплаб очилмаган сирлар кутаётганини англайди. У нафақат падарининг ғойиб бўлгани сабабини, балки ўзининг қандай дунёга келгани ва болаликдаги тарихи ҳақида ҳақиқатни билиб олади.

    “Канага” Туркия сериаллари стандартларига кўра умуман ўзгача йўналиш ва мавзудаги лойиҳадир. Актёр Меҳмет Гунсур иштирокидаги мини сериалда илм-фан ва фентези жанрлари бирлашган. Унда квант физиклари, яширин кучлар мавжудлигини эътироф этувчи оккултистлар, юқори интеллект, вақт спирали каби мавзулар ёритилади ва томошабинни бутунлай ўзига жалб қилади.

    Бош ролларда: Меҳмет Гунсур, Кеворк Маликян, Эртуғрул Доған ва бошқалар.

    “Жоним фидо” (2018)

    Фото: Дзен

    Капитан Алпарслон махсус ҳарбий бўлим бошлиғи бўлиб, у доимо раҳбарият буйруқларини сидқидилдан бажариб келади. Капитан ўзининг ва қўл остидагиларнинг ҳаёти доим хавф остида бўлишига ўрганиб қолган. Аммо у турк армиясига ва, хусусан, унинг бўлимига қарши режалаштирилган фитна ҳақида билиб қолади ва Алпарслон олдида жуда мураккаб вазифа пайдо бўлади: у ўз ҳаётини сақлаб қолиши ва хоинларни фош этиши керак бўлади.

    Бурак Ўзчивит ва Керем Бурсин иштирокидаги драма ушбу актёрлар аввал суратга тушган бошқа лойиҳалардан тубдан фарқ қилади. Мазкур сериалда улар турк ҳарбий кучларининг жасур жангчилари сифатида гавдаланади.

    Бош ролларда: Бурак Ўзчивит, Керем Бурсин, Мелике Ялова ва бошқалар.

    “Бол қаймоқ” (2018)

    Фото: Дзен

    Одам ва Ҳавво умр бўйи бирга яшаб келган кекса турмуш ўртоқлардир. Бироқ қариган чоғда улар шу қадар катта жанжал қиладики, тўполон бутун қишлоқни икки лагерга бўлиб ташлайди. Одам қишлоқдаги энг яхши асални ишлаб чиқаради, Ҳавво эса энг мазали қаймоқ тайёрлайди. Ёз кунларининг бирида уларнинг Баде исмли набираси қишлоққа ташриф буюради. Унинг ота-онаси Баде чақалоқлигида вафот этган бўлади. Аммо уни қишлоқдагилар очиқ чеҳра билан кутиб олмайди. Баде ўзининг ёшлигига қарамай, вазиятни тўғрилашга қарор қилади, шундай қилиб у Ҳавво ва Одамни яраштиришга бел боғлайди.

    Мазкур фильм оила даврасида кўриш мумкин бўлган эзгулик ва меҳрга тўла лойиҳадир. Унда уч нафар турк юлдузи — Филиз (Нигор халфа), Сабина (Афифа хотин) ва “Муҳташам юз йил” фильмида иштирок этмаган бўлса-да, томошабинларга яхши таниш бўлган Берен Гокйилдиз бош ролларни ижро этган.

    Бош ролларда: Филиз Аҳмет, Сабина Айрула, Берен Гокйилдиз ва бошқалар.

    “РУ: Турк ошхонаси” (2024)

    Фото: Дзен

    Райён — ҳаётида қийин даврни бошдан кечираётган, аммо молиявий жиҳатдан муваффақиятли аёл. Турмуш ўртоғи билан ажрашгач, ресторанга эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишга муваффақ бўлади. Айнан шу ерда бош қаҳрамон ўзидан анча кичик бўлган Узер исмли йигитни учратади. Уларнинг орасидаги 20 ёш фарқ жуфтликнинг ҳис-туйғуларига тўсқинлик қилмайди, аммо Райён ва Узер атрофдаги одамларнинг турли танқидларига дич келади.

    Бош ролларда: Марям Узерли, Бурак Беркай Акгул, Эмре Караэл ва бошқалар.

    “Туркча детектив” (2023)

    Фото: Дзен

    Сериалнинг номи унинг сюжетини тўлиқ акс эттиради. Унга кўра, Четин Икмен исмли терговчи қотиллик бўлимини бошқаради. У ўз соҳасининг ҳақиқий профессионали ва ҳар бир операция ортида бош ролда турадиган муҳим кадрдир. Айнан унинг қўл остида Ойша Фарсаҳўғлу ва Лондондан қайтган терговчи Меҳмет Сулаймон ишлайди. Биргаликда улар нафақат энг мураккаб жиноятларни тергов қилиш, балки шахсий муаммоларини ҳал қилишга бел боғлайди.

    Бош ролларда: Халук Билгинер, Ёсамин Аллен, Селма Эргенч ва бошқалар.

    “Фи, Чи, Пи” (2017)

    Фото: Дзен

    Туркия учун ноодатий ҳисобланган “Фи Чи Пи” сериалида таниш чеҳралар талайгина. Масалан, бош ролларни Меҳмет Гунсур ҳамда Ўзан Гувен ижро этган. Психологик триллер марказида истеъдодли психиатр Жан Манай туради. У муваффақиятли карьера қуриб, ўз соҳасининг ҳақиқий юлдузига айланган. Муаммо шундаки, унинг ҳам қалбида қоронғи томонлари бор ва бу томонлар унга балерина Дуру ёқиб қолган пайтдан бошлаб тобора аниқ кўрина бошлайди. У севиб қолади, лекин бу туйғу муҳаббатдан кўра кўпроқ қарамликка ўхшайди. Ахир Жан психологик ҳийлаларни яхши билади. Сўнг у Дуру ва қаллиғининг ҳаётини тун-у кун кузатишни бошлайди.

    Бош ролларда: Меҳмет Гунсур, Озан Гувен, Серенай Сарикая, Беррак Тузюнатач ва бошқалар.

    12.12.2024, 15:48   Изоҳ (0)   33538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк#сериал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Муҳташам юз йил” сериали кадр ортида юз берган шов-шувли можаролар

    03.11.2024, 10:15

    “Муҳташам юз йил”дан ҳам узун: қайси турк сериали рекорд даражада кўп қисмларга эга?

    04.11.2024, 13:18

    Усмонлилар империясига саёҳат: “Муҳташам юз йил” сериали суратга олинган жойлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    04.11.2024, 17:15

    Бир неча йил сарфламайсиз: йирик лойиҳалардан қолишмайдиган қисқа турк сериаллари (трейлер)

    07.11.2024, 15:35

    Рейтинг бўйича “Қўрғон сирлари” ва “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган турк сериали қайси?

    06.11.2024, 12:20

    Эртакмонанд ибтидо, фожиали интиҳо: даҳшатли якунланадиган турк сериаллари

    07.11.2024, 09:21

    Хуррам султон роли билан танилган, томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири 

    09.11.2024, 16:03

    “Доктор Ҳаус” ва “Сабрина кичик жодугар”: машҳур фильмларнинг оригиналидан қолишмайдиган туркча ремейклари (трейлер)

    25.11.2024, 15:46

    Турк сериалларининг ютуқ ва камчиликлари: томошабинлар ҳафсаласини пир қилаётган ҳолатлар

    14.11.2024, 17:00

    “ ъМуҳташам юз йилъда Хуррам образини ижро этганимдан афсусдаман”: икки қизини ёлғиз тарбиялаётган Марям Узерлининг иқрорлари 

    17.11.2024, 23:30

    Турк актрисаси Марям Узерли 11 йил деганда янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    21.11.2024, 14:49

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Туркиянинг нуфузли мукофотларидан бири — “Олтин капалак-2024”га номзоди қўйилган актрисалар

    29.11.2024, 09:37

    Сурия ва Россия Сурия шимоли-ғарбидаги исёнчилар назоратидаги ҳудудларга зарба берди

    28.11.2024, 22:56

    Кипр НАТОга аъзо бўлмоқчи

    29.11.2024, 09:24

    Instagram: Негативчи фолловери билан судлашган Каниза, бувиси учун дуо сўраган Шаҳзода Муҳаммедова, Валижон Шамсиевнинг қиёфадоши топилди

    29.11.2024, 11:23

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Ёввойи” сериали жаримага тортилди, Демет Ўздемир халқаро совринга эга бўлди: турк киноси янгиликлари

    03.12.2024, 13:30

    Афра Сарачўғлу 27 ёшда: отаси ташлаб кетган, университетни битиролмаган ва онаси туфайли машҳур бўлган севимли актрисангиз ҳақида қизиқарли фактлар

    03.12.2024, 14:53

    Табиатан соҳибжамол: ҳеч қачон пластик операция қилдирмаган турк актрисалари

    04.12.2024, 17:35

    2024 йилнинг энг бадавлат турк актёр ва актрисаларининг рўйхати эълон қилинди 

    04.12.2024, 10:36

    Турк актёри Бурак Ўзчивит Россиянинг яна бир сериалида бош ролни ижро этади

    06.12.2024, 10:49

    “Чолиқуши” сериали юлдузи Айдан Шенер бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    05.12.2024, 15:36

    Россия Суриядаги базасини йўқотса, Путин танлов олдида қолади — The Telegraph

    05.12.2024, 12:05

    Instagram: Ботир Қодировга шогирд тушган ДЖ Пилигрим, онасига автомобиль совға қилган бошловчи, Шаҳзода Муҳаммедова хонадонида байрам

    06.12.2024, 11:37

    Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган — манба 

    09.12.2024, 12:05

    Турк актёрларининг “Оскар”и: “Олтин капалак 2024” ғолиблари аниқланди

    10.12.2024, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.