• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Афра Сарачўғлу 27 ёшда: отаси ташлаб кетган, университетни битиролмаган ва онаси туфайли машҳур бўлган севимли актрисангиз ҳақида қизиқарли фактлар

    Афра Сарачўғлу — турдизининг истиқболли юлдузларидан бири, ҳозирда унинг номи бутун дунёга машҳур. Бу турк актрисаси бой оилада туғилмаган. Муваффақиятга эришиш учун кўп ишлашига тўғри келган.

    Афра Сарачоғлу 1997 йил 2 декабрда Эдремит шаҳрида таваллуд топган. Ота-онаси шоу-бизнес оламидан йироқ инсонлар эди. Қизча 9 ёшга тўлганда улар ажрашиб кетишади. Шундан сўнг Афра онаси билан бирга Анталияга кўчиб ўтади. Лутфие хоним қизини барча зарур нарсалар билан таъминлаш учун кўп меҳнат қилишига тўғри келарди. 14 ёшида Афра Сарачоғлу моделлик соҳасида муваффақиятга эришиши мумкинлигини тушунади — ёрқин ташқи кўриниши ва ажойиб қомати билан подиумларни забт этади.

    У онасини менежери қилиб олади. Лутфие хоним қизи номидан ва унинг қонуний вакили сифатида моделлик агентликларидан бири билан фойдали беш йиллик шартнома имзолайди. Жуда банд бўлишига қарамай, Афра ўқишни давом эттиради ва ҳатто Эскишеҳир Османгази университетига ўқишга киради. Сарачўғлу ҳаётининг кейинги босқичи кинематография билан боғлиқ бўлиши лозимлигини тушунади.

    Ижодий фаолияти

    Афра Сарачўғлу 2015 йилда кинематографияга илк қадамини қўяди. Айнан ўша пайтда унга “Энг гўзали” фильмида кичик рол берилганди. Бироқ фильм катта муваффақиятга эришмайди, бунинг устига актрисанинг роли ҳам аҳамиятсиз эди. Бир йил ўтиб, у “Иккинчи имконият” сериалига кастинг орқали танлаб олинади ва бу унга турк сериаллари оламига йўл очади. Эътиборли жиҳати шундаки, айнан онаси туфайли Афра кастингга таклиф этилади. Лутфие хоним ижтимоий тармоқларда кастинг ҳақидаги эълонни кўриб қолади. У нафақат бош эркак ролини ижро этган, балки ушбу сериалнинг режиссёри ҳам бўлган Ўзжан Дениз билан боғланади. Афранинг онаси унга қизи ва унинг орзулари ҳақида сўзлаб беради, шунингдек, қизининг таржимайи ҳолини юборади. Натижада Сарачўғлу танловдан ўтади ва рол унга насиб қилади.

    2017 йилда ёш актриса “Ёмон йигит” тўлиқ метражли фильмида бош ролни ижро этади, бу фильмда унинг партнёри Толға Сариташ бўлади. Мазкур турк драмаси дунёнинг кўплаб мамлакатларида томошабинларнинг эътиборини тортиб, Афра ҳақида турк сериалларининг юксалаётган юлдузи сифатида гапира бошлайдилар.

    Шундан сўнг актриса “Фазилат хоним ва қизлари” сериалига таклиф қилинади. Айнан шу лойиҳа туфайли у ҳақида бутун дунё билади. Сарачўғлу ўзининг ўсиб бораётган маҳорати ва серқирралигини яққол намойиш этади.

    2019 йилда Афра “Холаваччалар” драмасида, бир йил ўтгач, эса “Ўқитувчи” сериалида рол ўйнайди, кейин эса “Ешилчам”дан таклиф олади. 2022 йилдан бери Сарачўғлу “Қўрғон сирлари” сериалида бош аёл ролини ўйнамоқда. Айнан у сўнгги йиллардаги турдизиларнинг энг ранг-баранг, ёрқин, серқирра ва гўзал қаҳрамони Сейран Шанлини яратди.

    Афра Сарачўғлу, шубҳасиз, жуда истеъдодли ва ёрқин турк актрисаси бўлиб, унинг карьераси эндигина муваффақиятли ривожлана бошлаган. Унинг ҳар бир роли олдингисидан тубдан фарқ қилади ва ҳар сафар у қаҳрамонларининг ҳаётини аъло даражада ижро этади.

    Шахсий ҳаёти

    Машҳур турк актрисаси шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Маълум бўлишича, у 2018 йилдан бери Мерт Язижиўғлу билан муносабатда бўлган. Жуфтлик 2022 йилда ажралишган. Аввалига Афра Мерт Рамазон Демир билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Юлдузлар буни ҳар томонлама рад этишган бўлса-да, бир неча ой ўтгач, Язижиўғлу Афра билан ажрашганини тасдиқлади.

    2023 йилдан бери турк актрисаси “Қўрғон сирлари”даги ҳамкасби — Мерт Рамазон Демир билан учрашмоқда. Машҳурлар муносабатларини расмий равишда тасдиқламаган бўлса-да, рад ҳам этмаган. Туркиялик мухбирлар уларни бир неча бор бирга суратга олишган, кадр ортидаги видеоларда эса юлдузларнинг бир-бири билан ҳазиллашишини кўриш мумкин. Шунга қарамай, Афра ва Мерт муносабатларни очиқчасига тан олишмайди.

    Афра Сарачўғлу ҳозир

    Ҳозирда Афра Сарачўғлу “Қўрғон сирлари” сериалида рол ўйнашда давом этмоқда. У, шунингдек, бир нечта брендларнинг расмий вакили бўлиб, моделлик фаолиятини давом эттирмоқда. Актриса бўш вақтини дўстлари ва онаси билан ўтказади. Яқиндагина у онасини Истанбулга кўчириб, вилласи ёнидаги уйни ижарага олганди.

    Афра Сарачўғлу ҳақида қизиқарли фактлар

    • Афра отаси билан гаплашмайди. Ажрашгандан сўнг актрисанинг отаси АҚШга кетган ва унга ҳеч қандай ёрдам бермаган. 2024 йилнинг ёзида Туркия оммавий ахборот воситаларида Сарачўғлу отаси билан ярашиш учун Америкага кетгани ҳақида хабар тарқалади. Кейинчалик актриса бу миш-мишларни рад этди.
    • Актриса олий маълумотга эга эмас. Афра тиғиз иш жадвали туфайли академик таътил олишга мажбур бўлган. Онасининг сўзларига кўра, у “Қўрғон сирлари”нинг учинчи мавсуми финалидан сўнг университетга қайтишни режалаштирмоқда.
    • Афра уй ҳайвонларини жуда яхши кўради — унинг суратга олиш майдонига олиб борадиган ити ва мушуги бор.
    • Туркиялик актриса ёшлигидан кино ҳақида орзу қилган. Унинг айтишича, болалигида ўзи ҳам сценарий ёзишга ҳаракат қилган ва дўстлари учун театрлаштирилган томошалар уюштирган.
    • Лутфие нафақат Афранинг онаси ва менежери, балки унинг энг яқин дўсти ҳам. Актриса бир неча бор муваффақиятга фақат унинг ёрдами ва қўллаб-қувватлаши туфайли эришганини айтган.
    • Эдди Редмейн — Сарачўғлунинг кумири. Актриса уни идеал актёр деб ҳисоблайди.
    • Актрисанинг сўзларига кўра, у жуда сезгир ва таъсирчан бўлиб, баъзида ўзини назорат қилиши қийин бўлади. Бироқ айнан шундай таъсирчанлик унга қаҳрамонларини аниқ ҳис қилиш имконини беради.

    03.12.2024, 14:53   Изоҳ (0)   83921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк киноси#Афра Сарачоғлу#Сейран ва Ферит

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таниқли турк актёрларининг Янги йил суратлари

    04.01.2021, 17:45

    “Аҳад Қаюмнинг маҳсулоти — тирикчилик манбайи, кино эмас”.  Меҳриддин Раҳматов санъатдаги муаммолар ва орзусидаги рол ҳақида (видео)

    25.09.2024, 10:21

    Турк киноси юлдузлари машҳурликка эришишдан аввал суратга тушган 5 та сериал

    07.10.2024, 12:55

    Instagram: Улуғбек Отажонов неварали бўлди, Барчин Ғофурова ошқозонини кестирмоқда, Жалолиддин Аҳмадалиевни тўйга чақириш қанчага тушади?

    11.10.2024, 21:27

    Instagram: Ўзбек шоу-бизнесидаги тўйлар, Дурдона Қурбонованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, Ғуломжон Ёқубовнинг ёшлик сири нимада?

    14.10.2024, 10:40

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган блогер, янги машинали бўлган Асқар Ҳикматов, Озода Нурсаидовага “Лада” совға қилишди

    15.10.2024, 09:45

    Instagram: Синглисига “Гелик” совға қилган Мавлуда Асалхўжаева, 60 ёшли юбилейини нишонлаган Равшан Комилов, Тимур Алихоновнинг тўйидан репортаж

    27.10.2024, 22:15

    Ҳанде Эрчел АҚШ саёҳатида, Киванч Татлитуғ Туркияни тарк этадими? Турк киноси янгиликлари

    08.11.2024, 15:28

    Instagram: Женисбек Пиязов хонадонида тўй, Индира Мифтахова қайнонасига квартира совға қилди, Муниса Ризаеванинг Буэнос-Айресдаги уйига саёҳат 

    13.11.2024, 12:48

    Турк сериалларининг ютуқ ва камчиликлари: томошабинлар ҳафсаласини пир қилаётган ҳолатлар

    14.11.2024, 17:00

    Instagram: Тўйи Балида бўладиган Дилноза Ҳабибуллаева, ўғлини уйлантирган Соҳиб Ҳасанов, энг катта орзуси ушалган Улуғбек Шодибеков

    23.11.2024, 21:12

    Туркиянинг нуфузли мукофотларидан бири — “Олтин капалак-2024”га номзоди қўйилган актрисалар

    29.11.2024, 09:37

    Instagram: Негативчи фолловери билан судлашган Каниза, бувиси учун дуо сўраган Шаҳзода Муҳаммедова, Валижон Шамсиевнинг қиёфадоши топилди

    29.11.2024, 11:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.