• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Неслиҳан Атагул 31 ёшда: “Севги изтироби” сериали юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар (трейлер)

    Бугун истеъдодли актриса ва модел Неслиҳан Атагул 31 ёшни қарши олди. Турк сериаллари юлдузининг туғилган куни муносабати билан унинг фильмографияси ҳақида маълумот беришни лозим топдик. Қуйида Неслиҳан Атагул ижросидаги энг қизиқарли фильм ва сериаллар сюжети билан танишиб чиқамиз.

    “Хазонрезги” (2006-2010)

    Фото: “Thegirl.ru”

    Жанр: драма

    Режиссёр: Месуде Эрарслан

    Сценарий муаллифлар: Мелек Генчўғлу, Эже Ёренч, Рашод Нури Гунтекин

    Ролларда: Ҳалил Эргун, Гувен Ҳокна, Бенну Йилдиример, Гокче Баҳадир, Фаҳрие Эвжен, Неслиҳан Атагул ва бошқалар.

    Фото: “Thegirl.ru”
    Фото: “Thegirl.ru”

    Ёш Неслиҳан ўзининг биринчи жиддий ролини “Хазонрезги” сериалида ижро этди. Ундаги ҳикоялар Рашод Нури Гунтекин асари асосида яратилган. Сюжетда кўп фарзандли эр-хотин ҳақида ҳикоя қилинади. Али Ризо ва унинг рафиқаси Хайрия кичик шаҳарчада яшайди ва беш нафар фарзандини қаттиққўллик билан тарбиялайди. Кунларнинг бирида оила Истанбулга кўчиб ўтишга қарор қилади, эр-хотин қизининг катта шаҳарда ўқишини давом эттиришини истайди. Шаҳардаги ҳаёт тарзи уларга кўплаб кутилмаган ҳодисалар ва жиддий қийинчиликларни келтириб чиқаради.

    “Ишқ соҳиллари” (2013-2014)

    Фото: “Thegirl.ru”

    Жанр: драма, мелодрама

    Режиссёр: Садуллоҳ Селен

    Сценарий муаллифлари: Ҳайрие Эрсоз, Мурат Эмир Эрен, Раъно Маматлиўғлу ва бошқалар

    Ролларда: Кадир Дўғулу, Неслиҳан Атагул, Юнус Эмре Йилдиример, Диляра Озтунч, Седа Туркмен, Итир Эсен ва бошқалар.

    Фото: “Thegirl.ru”
    Фото: “Thegirl.ru”

    Ушбу лойиҳада актриса ҳаётдаги бўлажак турмуш ўртоғи Кадир Дўғулу билан бирга иштирок этган. Сериалда Истанбулнинг қашшоқ ҳудудларидан бири бўлган Фотиҳ тумани акс этади. Неслиҳан ана шу ерда яшайдиган Нериман исмли қиз ролини ўйнайди. Қаҳрамон эрта ёшда онасидан айрилиб, отаси Фаизбей ҳамда холаси Гултер хоним билан бирга яшайди. Уларнинг оиласи камтарона ҳаёт кечиради ва қадимги анъаналарга доимо риоя қилади.

    Гўзал Нериманга болаликдаги дўсти ошиқ бўлиб, унга уйланишни орзу қилади, лекин вақт ўтиб уларнинг муносабатлари ёмонлаша бошлайди. Кейинчалик Нериман бошқа йигитни учратади ва ҳаёти ўзгариб кетади. Неслиҳан ушбу сериалда содда, шу билан бирга ҳаётга теран қарайдиган, нимани исташини биладиган қиз ролини ижро қилган.

    “Сендан менга қолган” (2015)

    Фото: “Thegirl.ru”

    Жанр: драма, мелодрама

    Режиссёр: Абдулла Ўғуз

    Сценарий муаллифи: Левент Казак

    Ролларда: Неслиҳан Атагул, Экин Коч, Зейнеп Канконде, Тайфун Сав, Дога Конакўғлу, Дила Пекдемир ва бошқалар.

    Фото: “Thegirl.ru”

    Элиф ва Ўзгур оддий қишлоқда туғилиб ўсади ва болалигида бир-бирига кўнгил қўяди, аммо бир куни Ўзгур Истанбулга кетишга мажбур бўлади. У Элифга ўн кундан кейин қайтиб келишга ваъда берди. Аммо у қарийб ўн йил ўтганидан кейингина қайтади.

    Бу вақт ичида йигит Истанбулда яшаб улғаяди ва бойиб кетади: унинг чиройли уйи, машиналари бўлади. Аммо тақдир тақозоси билан Ўзгур болаликдаги биринчи муҳаббатини қайта учратади...

    “Севги изтироби” (2015-2017)

    Фото: “Thegirl.ru”

    Жанр: мелодрама

    Режиссёрлар: Ҳилол Сарал, Экин Пандир

    Муаллифлар: Анил Эке, Буржу Гўргун Топташ, Ўзлем Йилмаз

    Ролларда: Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул, Каан Урганжиўғлу, Куршат Алниажик, Орхан Гунер, Неше Байкент ва бошқалар.

    Фото: “Thegirl.ru”
    Фото: “Thegirl.ru”

    “Эмми” мукофотига лойиқ деб топилган мазкур сериал миллионлаб мухлислар қалбидан жой олишга муваффақ бўлган. Неслиҳан мазкур сериалда рассом қиз Ниҳон ролини ўйнаган. Бой ва кибор оиланинг фарзанди автобусда оддий ва содда йигит Камол билан танишиб қолади, воқеалар ривожи шундан кейин бошланади. Неслиҳан гавдалантирган образ оиласи, хусусан, укасини деб уни телбаларча севадиган, аммо ўзининг заррача кўнгли бўлмаган Амирга турмушга чиқишга ва 60 қисм давомида азият чекишига тўғри келади. Неслиҳан ушбу сериалда севгисига содиқ, шу билан бирга укасини деб севгисини қурбон қиладиган қиз ролини ижро қилган.

    “Туб” (2018)

    Фото: “Thegirl.ru”

    Жанр: драма, детектив, саргузашт

    Режиссёрлар: Чагатай Тосун, Уйгар Кутлу

    Муаллифлар: Башар Башаран, Эмре Оздур

    Ролларда: Илкер Калели, Неслиҳан Атагул, Беррак Тузунатач, Булент Ярар, Дефне Каялар, Гёзде Туркпенче ва бошқалар.

    Фото: “Thegirl.ru”
    Фото: “Thegirl.ru”

    Саҳир ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор одамлар билан ишлайди, унинг вазифаси фалокатларни олдини олишдан иборат. Фаолияти давомида у хакер қиз билан танишади ва ушбу учрашув унинг иши ва ҳаёти бутунлай ўзгариб кетишига сабабчи бўлади. Актриса компьютер даҳоси Билге ролини ўйнайди ва сюжетга кўра ҳар қандай паролни буза оладиган моҳир IT мутахассиси бўлади.

    Мини сериалдаги ҳикоялар Билге томонидан Саҳир исмли одамни қутқарган пайтдан бошланади. Неслиҳан ушбу сериалда бошқа роллари сингари романтик қиз қаҳрамонини жонлантирмаган. Мухлислар “Туб”ни томоша қилиш орқали актрисанинг янги қирраларини ўзлари учун кашф қилишади.

    “Элчининг қизи” (2019-2021)

    Фото: “Thegirl.ru”

    Жанр: жангари, драма, мелодрама, криминал

    Режиссёр: Эмре Кабакушак

    Сценарий муаллифлари: Озан Аксунгур, Эйлем Чанпўлат ва бошқалар

    Ролларда: Энгин Акюрек, Неслиҳан Атагул, Гонжа Чиласун, Догукан Пўлат, Эдип Тепели ва бошқалар.

    Фото: “Thegirl.ru”

    “Элчининг қизи”да севги учбурчаги ва кескин бурилишларни учратиш мумкин. Сериал марказида бир-бирига кўнгил қўйган икки ёш туради. Санжар ва Наре бирга бўлиш учун барча нарсага тайёр туради, аммо қизнинг отаси бу муносабатларга қарши. Жуфтлик яширинча турмуш қуриш учун қочиб кетади. Бироқ уларнинг биринчи никоҳ кечасида жиддий низо келиб чиқади ва Санжар Нарени ҳайдаб юборади, шундан кейин қиз ғойиб бўлади.

    Фото: “Thegirl.ru”

    Йигит тушкунликка тушади. У севгилининг хиёнат қилганлигига ва бошқанинг олдига кетганига ишонади. Аслида эса бари аксинча эди: энг яхши кўрган инсони унга ишонч билдирмаганига дош беролмай, Наре ўз жонига қасд қилишга қарор қилади, лекин омон қолади. Орадан 9 йил ўтиб Санжар бошқа қизга уйланишга тайёргарлик кўраётган вақтда унинг ҳаётида ўтмишдаги муҳаббат яна пайдо бўлади.

    “Оҳ, Белинда” (2023)

    Фото: “Thegirl.ru”

    Жанр: фантастика, драма, комедия

    Режиссёр: Дениз Ёрулмазер

    Сценарий муаллифи: Ҳакан Бономо

    Ролларда: Неслиҳан Атагул, Серкан Чайўғлу, Нежип Мемили, Мерал Четинкая, Берил Позам ва бошқалар.

    Фото: “Thegirl.ru”

    Драма ва комедия жанридаги “Оҳ, Белинда” сериали 2023 йилнинг 7 апрель санасида томошабинларга тақдим этилган. Диляра — ёш актриса бўлади, у Белинда шампунининг реклама ролигини суратга олишга рози бўлгач, ҳамма нарса ўзгариб кетади. Актриса икки фарзанди бор уй бекаси ролини ижро этади ва тўсатдан қаҳрамон ўзини бошқа дунёда топади, бу ерда актриса реклама қаҳрамонининг ҳаётини бошдан кечиради, яъни ҳаётидан жуда нафратланган уй бекасининг барча ташвишлари унга тушади. Фильм комедия ва фантастик жанрда суратга олинган.

    20.08.2024, 12:54   Изоҳ (0)   75255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишдаги ишқ: турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар

    30.07.2024, 12:20

    Учинчи ЭКУ ва эгизаклар: Неслиҳан Атагул ҳомиладорлиги бўйича янги тафсилотлар эълон қилинди

    09.08.2024, 11:30

    АПЛ. “Тоттенҳэм” “Лестер”га қарши баҳсда дуранг натижа қайд этди 

    20.08.2024, 01:58

    Дунёдаги энг қиммат 5 та автомобиль. Улардан бири ягона нусхада мавжуд

    20.08.2024, 11:55

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова оиласида бешик тўй, “Шарқ” гуруҳи хонандалари ажрашдими? Нигора Каримбоева янги машина харид қилди

    20.08.2024, 10:58

    Саховатпеша юлдузлар: хайрия ишларида фаол бўлган турк актёр ва актрисалари

    20.08.2024, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади




    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.