Kapitalbank ва Ўзбекистон Корпоратив спорт ассоциацияси корпоратив спортни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолади. Kapitalbank Ўзбекистонда бундай битимни тузган биринчи компания бўлди. Меморандумнинг мақсади ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жамоа руҳини ривожлантириш ва ходимлар мотивациясини оширишга кўмаклашадиган барқарор спорт ташаббуслар тизимини яратишдан иборат.
Kapitalbank бугунги кунда корпоратив спорт соҳасида етакчи ўринларни эгаллаб, Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги энг йирик компаниялари орасида пешқадам эканлигини тасдиқлади ва уни ривожлантиришни дадил давом эттирмоқда. Дастур бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳани қамраб олади - оммавий югуриш мусобақаларидан тортиб киберспортгача бўлган турли йўналишларни ўз ичига олиб, бутун мамлакат бўйлаб юзлаб ходимларни бирлаштиради.
"Биз корпоратив спортни кадрлар сиёсатининг ажралмас қисми сифатида кўрамиз. Бу шунчаки рағбатлантирувчи фаолият эмас, балки ходимларнинг саломатлиги ҳақида тизимли ғамхўрлик ва соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришдир," - дея таъкидлади "Kapitalbank" АТБ Бошқарув раиси Кирилл Майевский.
Бугунги кунда банкнинг марафон бўйича корпоратив терма жамоаси Ўзбекистондаги энг йирик жамоа ҳисобланади - у 500 га яқин иштирокчини ўз ичига олади. Бундан ташқари, икки йилдан буён ҳар чоракда Kapitalbank Cyber Гамес киберспорт чемпионатлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, барча филиаллар жамоалари иштирокида корпоратив футбол мусобақалари доимий равишда ташкил этилмоқда.
"Бизнинг спорт лойиҳаларига йўналтирилган инвестицияларимиз - ходимларимиз саломатлигига ва банкнинг жамоавий руҳини ривожлантиришга қўйилган инвестициядир. Биз ҳар бир ходим ўзига ёққан спорт турини танлаши учун қулай шароитлар яратмоқдамиз," - дея таъкидлади Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси Оксана Лйндина.
Корпоратив спорт ассоциацияси билан имзоланган тақвим режаси доирасида шу йилнинг ўзидаёқ қатор янги ташаббусларга старт берилади. Улар қаторида стол тенниси бўйича чемпионат, жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган спорт синовлари (ГТО аналоги), шунингдек, шахмат мусобақалари ҳам ўрин олган.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)